OpenAI ChatGPT Search хизмати кенгайтирилган ҳолда фойдаланишга тақдим этилганини эълон қилди. Энди ҳар ким ҳисоб очмасдан ёки тизимга кирмасдан ушбу хизматдан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг Х саҳифасида хабар берилди.
Ўтган кузда ушбу восита фақат пуллик обуначилар учун мавжуд бўлган, йил охирига яқин эса тизимга кирган фойдаланувчилар учун ҳам очилган эди. Энди эса ChatGPT Search бутунлай чекловларсиз фойдаланиш имкониятини беради.
Маълумот учун, ChatGPT Search интернетдан маълумот қидириш ва тегишли веб-манбаларга ҳаволалар билан тезкор, долзарб жавобларни олиш имконини беради. Кўпчилик ҳолларда ChatGPT автоматик равишда фойдаланувчи сўраган энг янгиланган маълумотни топади. Бундан ташқари, фойдаланувчи чатботга интернетда қидирув қилишни мажбуран буюриши ҳам мумкин – бунинг учун “Қидирув” тугмасини босиш кифоя.
Ушбу эълон OpenAI'нинг Google қидирув тизими устидан устунликка эришиш ниятида эканини англатиши мумкин, бироқ ҳозирча асосий мақсад DeepSeek каби янги сунъий интеллект рақобатчиларидан илгарилаб кетиш бўлиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, компания яқинда о3-mini номли янги мантиқий фикрловчи сунъий интеллект моделини тақдим этди. Бу модель бутунлай бепул. Шунингдек, OpenAI Deep Research номли янги ChatGPT функциясини ҳам эълон қилди. Ушбу функция юзлаб онлайн манбалар асосида батафсил ҳисоботлар тайёрлаш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 январь куни DeepSeek компанияси сунъий интеллект асосидаги ёрдамчининг R1 версиясини чиқарганини эълон қилганди. Компаниянинг расмий сайтида бу версия ChatGPT’дан қолишмайдиган даражада экани қайд этилган. Ушбу янги версия чиқарилганидан сўнг тегишли мобил илова бир қатор мамлакатларда рейтинглар тепасига кўтарилди. Хусусан, Apple’нинг App Store дўконида DeepSeek ёрдамчиси АҚШ, Буюк Британия, БАА, Япония, Жанубий Корея ва Хитойда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу хизматнинг муваффақияти 27 январь куни АҚШ технология секторида пасайиш келтириб чиқарди. Ўша куни юқори технологияли компаниялар индекси Nasdaq Composite 3,7 фоизга тушди, Nvidia акциялари эса 17 фоиз қийматини йўқотди.
Мақола муаллифи
Шехроз Жалғашевmanba https://qalampir.uz/news/rak-obatchisi-paydo-bulgan-chatgpt-ҳamma-uchun-tekin-k-ilindi-114120