Битирувчига маслаҳатларим. Мен бундан роппа-роса 22 йил олдин битирувчи бўлган эканман, шу вақт ичида озми-кўпми тажрибага эга бўлдим, ҳаёт синовларида синалдим, бир нечта бизнесларга асос солдим, 24 ёшимда илк миллион долларимни ишлаб топдим, шундай экан қайсидир маънода битирувчи ёшларга ўз ҳаётий маслаҳатларимни бера оламан деб ўйладим. Бу маслаҳатларим ҳаёт билан синалган, уларни сақлаб қўйинг.
1. Ҳаёт таваккал қила олганларнигина сийлайди.
2. Мағлубият деган тушунчани умуман луғатингизда ўчириб ташланг. Сиз ё ғалаба қозонасиз, ё сабоқ оласиз.
3. Ҳар қандай қадриятдан ҳам устунроқ қадрият бор, унинг номи ишонч, одамларнинг сизга бўлган ишончи сизни миллионер қилади.
4. Атрофингизда фақатгина сизга илҳом бера оладиган, сизни руҳлантира оладиган одамларнигина сақланг, қолганларидан узоқроқ бўлаверинг.
5. Кичкина ишларни ҳам ўзингизга қилгандай қилинг, кичкина қадамлар катта ғалабаларнинг бошланиши.
6. Бахтли ҳаёт учун кўп нарса керак эмас. Бир дунё пул,
ва ҳақиқий дўстлар бўлса етарли. Дўстликнинг қадрига етинг.
7. Вақтни бекорчи нарсаларга сарфлашдан тийилинг, бу жуда ёмон одат.
8. Ўзингизга устоз топинг, устозни шунақасини топингки, таваккал унинг лақаби бўлсин. Қўрқоқ устоздан ҳеч нарса ўргана олмайсиз.
9. Соғлом турмуш тарзига ҳозирдан ўтинг, спорт сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин, спорт билан ёмон энергияни доимий равишда танадан чиқариб ташлайсиз.
10. Сизнинг асосий рақибингиз бу кечаги сиз бўлишингиз керак. Кечагидан кўра яхшироқ бўлиш учун ўзингиз билан ўзингиз курашинг.
@bektoshkhatamov