𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Telegram


Руҳни даволамаса, тана хеч қачон қувватли соғлом бўлолмайди!
-Канал фақат аёллар учун!
•Консультация учун:
@Lolaadmen2
•Курслар ва саволлар учун
@NMM_smm
@havsaaaaa
Админларимизга
Мурожаат килишгиз мумкин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Islom faqat qat’iylik emas, muhabbat hamdir

📄 Ko‘pchilik Islomni faqat qattiq tartib va qat’iy hukmlardan iborat deb o‘ylaydi. Ammo unda muhabbat, ixlos, samimiyat ham bor. Sahobalar Rasulullohning tahoratdan tomgan suvlarini ham tabarruk deb olib qo‘yishgan. Shariat buni buyurmagan, lekin Rasululloh ham man qilmaganlar. Chunki bu muhabbat bilan qilingan ish edi.
❗️Asosiy vazifa – farz va vojiblarni bajarish, lekin sevgi bilan qilingan harakatlar ham Islomning ajralmas qismidir.

Куп бора қаердан олдиз полон амални, хадис исбот келтиринг дия мурожат қилишади.
Биз Қуроний шифо амалини ургатябмизу, ширкий дуоларни эмаску
…?
Икки бир хил эшикларни, калити бир хил булмайди, уларга тушадиган, калитларни тишлари бошқача размерда булади. Икки инсонни ташвиши хам бир хил булмайди, кимгадир, 100 марта оятни уқиса очилса кимгадир, мингта соаноғда уқилганда очилиши мумкин. Мухими шу дуо идишингизни тулдиришда, саноғини 314 диган булсак, кучиз етса ундан куп уқинг. Албатта зарар қилмайди, чунки биз Роббимни каломи ила шифоланишни ургатябмиз. Осмондан олиб эмас албатта. Баьзида хайерон қоламан, бир хил группаларда, изатерик илмларга оид тушунарсиз техникалар ургатса, ой менинг фариштам дия аелларни буртирворганига гувохи булсам, бизда соф, хақиқий ислом қоидаларига қурилган аммаларни ургатсак
, 2 дуне саодатига олиб борувчи, қайси хадис, қани дия сурашади. Қани мантиқ? Хуллас шайтон хар туғри булган йулда инсонга нотуғрига эргашиши учун вас вас қилаверади диган жавоби беришдан узга илож қолмайди.
Аллоҳим туғри йулдан олиб борсин хаммамизниям..🤲
🌟Лола Илхомиддиновна


Давоми...

Иккинчиси – Аллоҳдан қўрқмайдиган қалб.
Агар Аллоҳ қўрқуви қалбда соқчидай турса, инсон ҳар қандай ёмонликдан ўзини тияди. Акс ҳолда жамиятга бирор ваҳший махлуқ қилмайдиган фасодларни келтиради.
Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқ ишдир"- деганлар.



Учинчиси – Аллоҳ ҳузурига кўтарилмайдиган амал.
Инсон эътиқодининг кучига яраша амал қилади.
Эътиқоди заиф ва шубҳали бўлганларнинг амаллари ҳам Аллоҳ наздида мақбул эмас. Фақат чин эътиқод билан қилинган амалгина Аллоҳга мақбулдир. Холис бўлмаган амалдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга юкунганлар ва барча амалларини Аллоҳ розилиги учун қилиб бизга буюк намуна кўрсатганлар. Инсонда нафс ва шайтон ваҳима, васвасаси бор экан, ибодатлар ҳам кўз­-кўз қилиш учун бўлиб қолиши мумкин.
Аллоҳ асрасин. Холис бўлиши учун амалдан Аллоҳ розилигини топиш кўзланади. Бошқаси риё ҳисобланиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмонлаганлар.



Тўртинчиси – тўйишни билмаган нафс. Ояти каримада бундай дейилади:

"Ва туҳиббунал мала ҳуббан жамма".

"Яна (фоний эканини била туриб) мол­дунёни қаттиқ муҳаббат билан севасиз".
Фажр, 20


Инсоннинг қорни тўйса ҳам, кўзи тўймайди. Бунга нафс сабабчи бўлади. Нафс кетидан югурувчилар гоҳида мол­мулкка муккасидан кетиб, бутун улвий (руҳоний) манфаатларини ҳам сотиб юборадилар.
Ўзлари Аллоҳга эмас, дунёга қул бўлиб қоладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ёмон туйғулардан Аллоҳга сиғинганлар.



Бешинчиси – қабул бўлмайдиган дуо.
Банданинг дуоси холис бўлмаса, у қабул қилинмайди. Дуо лабдан эмас, кўнгилдан чиқиши керак. Оғиздан чиққан дуонинг илдизи кўнгил бўлмоғи лозим.
Инсон чин юракдан дуо қилмаса, ҳақиқий дуо қилган ҳисобланмайди. Аслида, уни ич­-ичидан келган муҳаббат билан қилиш ва Аллоҳга ёлвориш лозим. Инсон бандалигини дуода сезади.

Дуо банданинг ердан Арши аълога юксалган ниёзидир.

Чин дилдан чиқмаган дуоларни Аллоҳ қабул қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабул бўлмайдиган дуолардан ҳам Аллоҳга сиғинганлар.


Лола Илхомиддиновна


ПАНОҲ СЎРАШ ДУОСИ

Ёмон хислатлардан узоқлашган одам яхшиликка яқинлашади. Ҳар бир мусулмон бу муборак дуо фазилатини кўз ўнгида тутиб, Аллоҳга сиғиниши керак.

Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфаъу ва мин қолбин ла яхшаъу ва мин ъамалин ла ярфаъу ва дуъоин ла юсмаъу ва мин нафсин ла ташбаъу.

Маъноси:

Ё Аллоҳ, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўрайман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу муборак дуоларида беш нарсани инсон учун залолат, фалокат деб ҳисоблаб, ёмонлигидан Аллоҳга сиғинганлар. Бу беш нарса доимо инсоният тарихида одамларни шахсий ва ижтимоий томондан фалокатларга етаклаган.

Биринчиси – манфаат келтирмайдиган илм.
У доимо бадҳазм таомга ўхшаб, шахсий ва ижтимоий зарарларга сабаб бўлади. Илм фойдали бўлиши керак. Ҳар бир илм қалбга нур бўлиб кириши лозим. Баъзи илмлар борки, инсоният зарарига хизмат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан Аллоҳга сиғинганлар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤓Таржимиаси

Нега Аллоҳ узини хақиқий куринишини курсатмаган, мисол учун дийлиқ, бошқа динлардаги узлариниХудосини курганлари каби..

Ислом динида Аллоҳ хақиқий ягона, бор ва Хақ булган Роббимиздир.

Агар Аллоҳ узини курсатганида, хеч кимса уни кутараолмайди, тарифлаб беролмайдиган даражада, шунчадик қудратли ва кучлики бунга исботан, “ тохо” сурасида келади, Мусо а.с Роббимизга мурожат қиларкан
“ О Аллоҳим сени куришни хохлардим, биргина курсат “диганларида
бунга жавобан “ О Муса, мана шу тоғга бир бор назаримни қаратаман, сен эса кургин” дия жавоб қайтаради Аллоҳ азза ва Жалла.

Шунда Муса а.с тоғга қарайдилар, Аллоҳ С.Т назар солган захотиеқ, тоғ чилпарчин холига келганини курган Мусо а.с, қурққанларидан хушларидан кетиб қоладилар.
Мана сизга Аллоҳ Субханаху ва таьалонинг Қудрати.
Аллоҳ азза ва жалла узини курсатиш имконини бизга қиематгача бермади, аммо борлигини, Хақлиги ва бирлигини, билдирди.

Фақат қиематдагина, Узининг фазлу карами билан, севган бандаларига, Рахмати ила, қудратли ва гузал жамолини курсатиш имкониятини берган

Илоҳим барчамизга ахли оилаларимиз, ота оналаримиз ва севганларимиз ила насиб этсин, Хақ таьалонинг гузал жамолини куришлик бахти

Амийн Ё Роббил ьаламийн
🤲

🌟Лола Илхомиддиновна


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато қилади)


📖Шарх сураси сиз билган билмаган фазилатлари.
🌺🌺🌺🌺🤎🌺🌺🌺🌺

1⃣Хар фарз
номозданг сунг
7 марта уқийдиган
уқувчи, суралган
дуолани тезликда
ижобатини
кураверарасиз

2⃣Жума куни 104 марта
уқиса, бахт йуллари
очилиб, қадариздаги
инсонизни учратасиз
би’изниллаҳ

3⃣Бомдод номозингизданг
Сунг, 11 марта уқиган
кишини, уша кунидаги
Ишлари онсон битади
Би’изниллаҳ

4⃣Илмиз мукаммал
булишини истасангиз
Хар куни 41 марта
уқиб юринг!!!

5⃣Яқинларингиз
билан, чиройли
муомилада
булишни истасайз
Эрта ва кеч
11 мартадан
Уқиб юринг

6⃣Хар куни канда қилмай
152 марта уқиб юрса,
моддий ва ма’навий
бой булади
Би’изниллаҳ

7⃣Тахаджуд номозидан
Аллоҳ ризоси учун
ва бир ниятизни
Тилаб, Роббиздан
314 марта уқинг
Натижасини биттада
сизасиз
ИншаАллоҳ

🫶Хурмат билан

✏️ Лола Илхомиддиновна⭕️


Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга кўпроқ салавот айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар", – дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.


Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади.

Одамлар:
"Бу нима қилар эди?"– дейишади".

Байҳақий ривоят қилган.


Лола Илхомиддиновна


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ислом суннатларидан бири ДУОдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом
"Дуо ибодатдир", деганлар.


Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
У зот айтдилар:
"Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!"


Роббингиз деди:
Эй бандалар, фақат Менга дуо қилинг ва фақат Менга ибодат қилинг, Мен сизларнинг дуою ибодатларингизни қабул қиламан. Шубҳасиз, Мени улуҳиятда ва убудиятда танҳо деб билишдан кибр қиладиган кимсалар яқинда хору ҳақир ҳолда жаҳаннамга киргайлар.

Ғофир сураси, 60-оят


Лола Илхомиддиновна


📖Холис Аллоҳ ризоси учун, Аллоҳумма Я Ғоффар дия зикр қилиб юришда, бойликка, қарзизни узулишда, энг муҳими, Роббимизни рахматига эришиш орқали куплаб яхшиликларга эришасиз, қарз масаласи, кридит масаласида жудаям тез натижа булган, бажарган уқувчиларимизда.

🔺Аллоҳ изни ила.


Фаришталарни мафтун этган дуо

Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.

Маъноси:

"Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин".

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади:
"Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини рукудан кўтариб,
"Самиаллоҳу ли ман ҳамидаҳ", деганларида жамоатдан бир киши "Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи", деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатгач:
"Гапирган ким?"- дедилар.


Ўша киши:
"Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим", деди.


Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим", дедилар.

Лола Илхомиддиновна


Ассалому алайкум сингилжон яхшимисиз сингилжоним мен сизларга катта рахмат айтмоқчиман Лола Илхомиддиновна группаларига қўшилгандим мен бу группадан текин дарсликлардан шундай натижалар олдимк буни сўз билан гапириб беролмайман Лолахон сизни менга танитиб қўган Робимга беҳисоб шукур Алҳамдулиллоҳ Лолахоним сизни ота онангизни ва утозларингизни Роббим ўз панохида асрасин илмингиз бунданда зиёда бўлсин сизларга катта рахмат


🌷Мехнатларимни Роббим ризоси учун қилаетганимда, натижаларни қара муслимам дия юборса, шунака янаям купроқ илм бергим келади, Роббим сен рози буладиган, савобларим куп булсинки, изн бергин, Қайнона Қайнотамни, Ота-онамга хам, севимли Завжимга хам фарзандалимга хам савоблари ёғилиб турсин дия.. натижалар олаетган кузатувчиларимиз Аллоҳим янада чиройли натижаларингизни, купайтирсин, сабабчи қилган Робимга Хамд ва санолар, Севимли Пайғамбаримиз Жанобу Росулимиз Мухаммад САВга саломлару саловотларимиз булсин. Амин


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📖Душманни мағлуб қилувчи оят..
🌷🌹🌷🌷🌹🌷🌷🌹🌷🌷🌹

Хар куни бомдод номозидан сунг екида тахаджуд номозидан сунг, “Қомар” сураси 10- оятини хар куни 100 марта уқиб, бир ситакан сувгаям шифлаб ичилади
Дуо қилиб илтижо қилиб, сехир қилувчи душманини, узи мағлуб булишини сураб илтижо қилинади сув ичилади

✅Кетидан Аллоҳу акбар 300 марта

✅Ва саловот 300 марта
21 марта “ Салотан Нария” уқилади

Кетида бу оятни 100 марта уқийсиз

❤️Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنِّي مَغۡلُوبٞ فَٱنتَصِرۡ

✔️Фада-’а Раб-баху анни мағлубун-фантасир

❤️(Мен мағлуб булдим, менга ердам бер)

Хотраям яхшиланади
ИншаАллоҳ
Ихлос бн бажарса чин дилдан натижа беради Роббим

❗️Истиғфорниям куп куп уқиб юриш керак

✏️Лола Илхомиддиновна


Давоми...

Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.

У карвоннинг ортида борарди.

Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.

Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.

Карвонбоши:

- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.

Шунда Ҳотамул Асом:

- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.

Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.

Орадан уч кун ўтди.

Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.

Очлик уларни қийнай бошлади.

Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.

Улар:

- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.

Қиз:

- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.

Улар:

- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.

Қиз:

- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.

Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:

- Ким у? дейишди.

Эшик қоққан киши:

- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.

Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.

Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.

У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:

- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.

Улар:

- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.

Мўминларнинг амири:

- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.

Улар:

- У ҳажда, дейишди.

Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:

- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.

Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб, уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.

У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.

Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.

Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.

Қиз эса йиғлади.

Она ҳайрон бўлиб:

- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.

Шунда қиз:

- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан
қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.

Энди Моликул Мулк Подшоҳларнинг Подшоҳи бўлган

Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.



Ҳа, азизлар бу...! – Аллоҳга бўлган кучли ишончдир.

Бу иймоннинг кучлилигидан, Аллоҳга бўлган таваккулнинг қувватлилигидан даракдир.

Бизнинг аҳволимиз қанақа?

Биз ҳам ўша қизга ўхшаб кучли иймон, кучли таваккул соҳибларимизми?! Агар Аллоҳ сизга бир неъматини ато этган бўлса, сизнинг мумтоз бандалигингиз ёки қилган тоатингиз учун бермайди.

Балки сизни ўраб олган Унинг раҳмати сабабли беради.

У Зот сиздан ўша неъматларни хоҳлаган пайтда олиб қўйиши мумкин. Шунинг учун амалингиз билан, ибодатингиз билан ғурурланманг.

Йўлидан адашган кимсага паст назар билан боқманг.

Агар Аллоҳнинг раҳмати сизни ўраб олмаганда сиз ҳам ўша банданинг ўрнида бўлардингиз.

Лола Илхомиддиновна


РИЗҚ АЛЛОҲДАН

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.

Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.

Унга ҳаж вожиб эмасди.

Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?

- Ҳаж мавсуми яқинлашди.

- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?

- Нафақа йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Лекин иш онангга бориб тақалади.

Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:

“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.


Тун охирида дуо қилиш фазилати

Раббимиз кечанинг учдан икки қисми ўтиб, бир қисми қолганида дунё осмонига нузул қилиб:
"Дуо қилувчи борми? Қабул қилайин.
Сўровчи борми? Унга берайин. Истиғфор айтувчи борми? Афв этайин", дейди.


Имом Бухорий нақл этган бу ҳадисда кечанинг сўнгги вақтларида дуо қилиниши ва намоз ўқилиши ҳақида билдирилади.

Оли Имрон сурасининг 17-ояти каримасида:
"Сабр қилувчилар, содиқлар, садақа берувчилар билан бирга саҳар вақтларида истиғфор айтувчилар ҳам мақталган".

Бу ҳадиси шарифдаги Аллоҳнинг дунё осмонига нузули маънавий қурбиятдир. Истиғфор айтган банда дуосининг қабули, демакдир.

Қози Байзовий:
"Аллоҳ таоло жисмликдан покдир. Нузулдан мурод раҳмати илоҳийнинг дуо ва истиғфор қилувчиларга ҳосил бўлишидир", деган.


Лола Илхомиддиновна


Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Бу истихора номози орқали сехр қилинганини билиш хақида такроран бердик

Мулк сурасини 14- ояти хақида

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

Маьноси: Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир.




Alaa ya’lamu man khalaqо wa huwal lateeful khabeer


Давоми...

Шу асно Жаброил алайҳиссалом тушиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:

– Сиз ҳам Иброҳим алайҳиссалом каби рақибингизни Аллоҳнинг ёрдами билан мот қилдингиз, – дедилар.

Шунда:

“Сизнинг бирон-бир хурмо дарахтини кесишингиз ёхуд уни кесмай ўз поясида қолдиришингиз Аллоҳнинг изни-иродаси биландир. Аллоҳ йўлдан адашган (фосиқ-итоатсиз) кимсаларни ана шундай уялтириб, расво этар”
(Ҳижр сураси, 5-оят) мазмунидаги ояти карима нозил бўлди.

“Қалбимизнинг нури” китобидан

Лола Илхомиддиновна


Бир куни бир яҳудий келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсият (ирода) ҳақида сўради.

– Маъсият ёлғиз Аллоҳникидир, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Сен шундай деяпсан, аммо агар мен туришни хоҳласамгина тураман, – деди яҳудий.

– Сен ўрнингдан турасан, бироқ Унинг ирода ва истаги билан турасан.

– Хоҳласам, ўтираман ҳам.

– Аллоҳ истаган бўладики, ўтирасан, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Мен истасам, шу хурмо дарахтини кесаман.

– Аллоҳ истаган бўлса, кесасан.

– Хоҳламасам, кесмайман, – деди яҳудий.

– Аллоҳ кесмаслигингни истаган бўладики, кесмайсан.

Показано 20 последних публикаций.