4 Mar, 03:24
Тананинг ёши муҳим эмас, қалблар ёши тенг бўлиши керак. Моддият эмас, маънавият бирлаштириши керак. Чунки ҳақиқий тенглик – юрак ва тафаккур яқинлигидадир. Шунингдек, ўтмишдаги тақдир, ўтган кунлар ва одамлар ҳақидаги ўй-ҳаёллар ҳам бу тенгликка тўсиқ бўлмасин. Чунки ҳақиқий муносабатлар кечагига эмас, бугунги туйғулар ва эртанги ниятларга қурилади.Ҳаётингизда сизга руҳан ва фикран тенг инсонлар ҳамроҳ бўлсин!
3 Mar, 20:34
«Ниятим: топсам бас энг гўзал ўлим,Яшагим келсада ҳаммадан кўпроқ!»
3 Mar, 18:20
... Улар йиғламадилар, табассум қилдилар. Улар ҳеч нарсадан афсусланмадилар, балки миннатдор эдилар.
3 Mar, 14:07
Бугунги Тошкент 2 🌨
3 Mar, 10:12
Христофор Колумб йўл танлашда хатога йўл қўйди, ва бу уни Американи кашф этишига олиб келди.
Ислом АСИЛБЕК таржимаси
3 Mar, 08:25
Бугунги Тошкент 🌨
3 Mar, 06:12
Келди баҳор ишқ фасли бу!... 💗💐🍃
3 Mar, 03:25
Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.
2 Mar, 20:06
Рамазон – мағфират ойи. Қалблар юмшайди, кўзлар намланади, забонлар дуога ошно бўлади. Ҳар бир чақнаётган қор зарраси бизнинг гуноҳларимизни ювиб, бизга янги саҳифа очиш учун тушаётгандек.
2 Mar, 16:16
Ҳузур тўла ифтор тилайман, азиз Рўзадошим!
2 Mar, 15:47
Muhabbat, bu – yalt etgan nigoh Va halovat abas, degani. Muhabbat, bu – o‘zingni sevmoq Va o‘zgaga havas, degani...
2 Mar, 13:12
Билимсизлик, тафаккурсизлик – энг катта хатар. Бир миллат ўз келажагини йўқотмоқчи бўлса, унинг қўлидан китобни олиш керак. Ўшанда у кўз учун чиройли манзараларни, қорин учун таомларни, қулоқ учун мусиқани танлайди – лекин фикрлашни унутади. Ва, энг ачинарлиси, ўз юртининг келажагини бошқаларга топширади.
2 Mar, 11:36
«Ҳеч ким сизга ишонмаганда ҳам, онангиз доим ишонади.»
2 Mar, 10:19
Сизга берилмаган нарсани сизга керак эмас деб ҳисобланг. Сизда йўқ нарса бошқаларда борлиги доим ҳам адолатсизликни англатмайди.
2 Mar, 03:11
"Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.