Ипдан игнагача


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Продажи


Текстил хақида гаплашамиз.
Савол ва мавзу бўлса: @shokhrukh_kayumov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи
Статистика
Фильтр публикаций


Кетидан шуни эшитсанг, хафа булиб кетасанде)


Потенциалимиз жуда катта, фақат ўзимиз билмаймиз)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илон Маск бир пайтлари BYD яҳши маҳсулот чиқармайди деган)


Мода саноатида хар битта бренд ёки давлат қандайдир концепцияга асосланиб фаолият юритади. Асосий 10 ҳил концепция бор.

Сизнинг концепциянгиз қайси бири?


1. Fast Fashion (Тез мода)

Моҳияти: Арзон ва оммавий кийим-кечак ишлаб чиқариш, мода трендларига тез мослашиш.
Мисоллар: Zara, H&M, Shein, Forever 21.
Афзалликлари: Нархи паст, доимий янги коллекциялар.
Камчиликлари: Кам сифатли маҳсулотлар, атроф-муҳитга зарар, ишчи кучининг эксплуатацияси.

2. Slow Fashion (Секин мода)

Моҳияти: Сифатли ва экологик тоза кийим ишлаб чиқариш, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган.
Мисоллар: Patagonia, Stella McCartney, Eileen Fisher.
Афзалликлари: Долгомуддатлилик, кам чиқинди, ноёб дизайн.
Камчиликлари: Юқори нарх, чекланган моделлар.

3. Ultra-Fast Fashion (Ўта тез мода)

Моҳияти: Янги моделлар ҳар ҳафта ёки кун сайин ишлаб чиқариладиган мода.
Мисоллар: Shein, Boohoo, Fashion Nova.
Афзалликлари: Жуда арзон нархлар, катта танлов.
Камчиликлари: Паст сифат, экологик муаммолар.

4. Sustainable Fashion (Барқарор мода)

Моҳияти: Атроф-муҳитга зарар етказмасдан ишлаб чиқарилган кийим-кечак.
Мисоллар: Stella McCartney, Veja, Reformation.
Афзалликлари: Экологик тозалик, қайта ишлаш имконияти.
Камчиликлари: Юқори нарх, паст ишлаб чиқариш суръати.

5. Ethical Fashion (Этик мода)

Моҳияти: Ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ишлаб чиқарилган кийим-кечак.
Мисоллар: People Tree, Everlane, Fair Indigo.
Афзалликлари: Одилона иш ҳақи, шаффоф ишлаб чиқариш.
Камчиликлари: Қимматлиги, катта масштабда ишлаб чиқариш қийинлиги.

6. Circular Fashion (Айланма мода)

Моҳияти: Кийимлар қайта ишлаб чиқарилиши ва такрорланиб ишлатилишига асосланган модель.
Мисоллар: Levi’s (қайта ишланган джинслар), Eileen Fisher Renew.
Афзалликлари: Кам чиқинди, ресурсларни тежаш.
Камчиликлари: Қайта ишлаш харажатлари юқори, чекланган материаллар.

7. Custom & Made-to-Order Fashion (Буюртма асосида ишлаб чиқариш)

Моҳияти: Ҳар бир мижоз учун алоҳида тикувчилик хизмати.
Мисоллар: Gucci DIY, Maison Margiela Artisanal.
Афзалликлари: Эксклюзивлик, ортиқча ишлаб чиқариш йўқ.
Камчиликлари: Катта харажат, узоқ тайёрланиш муддати.

8. Luxury Fashion (Люкс мода)

Моҳияти: Юқори сифатли ва эксклюзив кийим-кечак.
Мисоллар: Chanel, Louis Vuitton, Dior.
Афзалликлари: Нуфузли брендлар, сифатли материаллар.
Камчиликлари: Жуда қиммат, чекланганлик.

9. Tech Fashion (Технологик мода)

Моҳияти: Янги материаллар ва инновацион технологияларни ўз ичига олган кийим-кечак.
Мисоллар: Nike (автоматик боғланадиган кроссовкалар), Uniqlo (HeatTech).
Афзалликлари: Функционаллик, юқори технологиялар.
Камчиликлари: Қиммат ишлаб чиқариш жараёни.

10. Rental Fashion (Ижарага мода)

Моҳияти: Кийимни сотиб олиш ўрнига ижарага бериш модели.
Мисоллар: Rent the Runway, Le Tote.
Афзалликлари: Люкс брендларига осон кириш, чиқиндиларни камайтириш.
Камчиликлари: Ижарага олиш жараёни қийин бўлиши мумкин.

Хулоса
Тез ва арзон мода керак бўлса → Fast Fashion / Ultra-Fast Fashion.
Экологик тоза ва юқори сифатли мода керак бўлса → Slow Fashion / Sustainable Fashion / Circular Fashion.
Люкс ва эксклюзив маҳсулот керак бўлса → Luxury Fashion / Custom Fashion.
Инновацион ва замонавий мода керак бўлса → Tech Fashion / Rental Fashion.


LinkedIn жуда қизиқ платформа. Бутун дунё бўйича тадбиркорлар бор.

Давлатлараро фарқларни ёзган эдим. Хаммa ўзини давлатини химоя қиляпти))

Қизиқ бўлса Part 1 ва Part 2, агарда LinkedIn тармоғида бўлсангиз!

Менинг саҳифам


Тўқимачилик саноатининг турли мамлакатлардаги ўзига хослиги

ТУРКИЯ – сифат ва Европага тез етказиб бериш
Юқори сифатли матолар, трикотаж ва деним ишлаб чиқариш.
Ишлаб чиқаришдаги муҳандислик эътибори, трендларга тез мослашиш.
Европага яқинлик, етказиб бериш муддати қисқа.
Кучли маҳаллий брендлар, жаҳон бозорида рақобатчи.

МИСР– премиум узун толали паҳта
Дунёдаги энг яхши пахта (Giza, Mako) – юмшоқ, мустаҳкам ва гипоаллерген.
Хомашё экспорт қилади, лекин қайта ишлаш слабо ривожланган.
Тўқимачилик кластерлари ривожланмоқда, лекин автоматизация паст.

ҲИТОЙ – технология ва улкан ишлаб чиқариш маркази
Жаҳон тўқимачилик экспортининг 40%, тўлиқ ишлаб чиқариш цикли.
Энг юқори автоматизация, арзондан то премиум маҳсулотгача ишлаб чиқариш.
Кучли ички бозор, маҳаллий брендлар халқаро компаниялар билан рақобатлашади.
Инновацион матолар (био-тўқимачилик, нанотехнологиялар, “ақлли” матолар).

ПОКИСТОН – арзон пахта ва ип-калава
Арзон ишчи кучи ва хомашё, нархлар рақобатбардош.
Йирик ип-калава ва мато ишлаб чиқарувчи, экспорт учун асосий бозор.
Инфратузилма муаммолари, бўёқлар ва жиҳозлар импортига боғлиқлик.

БАНГЛАДЕШ – арзон кийим-кечак ишлаб чиқариш маркази
Кийим-кечак экспорти 80%, H&M, Zara, Primark каби брендлар учун етказиб беради.
Энг паст иш ҳақи, маҳсулот нархи жуда арзон.
Импорт хомашёга боғлиқлик (пахта, мато, фурнитура).

ВЬЕТНАМ – жаҳон брендлари учун тикиш маркази
Тайёр кийим экспорти катта улушни эгаллайди (Nike, Adidas, Uniqlo).
АҚШ ва Европага яқинлик, савдо келишувлари фойдали.
Хомашё ва матоларда Ҳитойга қаттиқ боғлиқлик.

ЎЗБЕКИСТОН – маҳаллий паҳта ва экспорт бозорини кенгайтириш
Дунёдаги йирик пахта ишлаб чиқарувчиларидан бири (800 минг тонна/йил).
Хомашё экспортдан воз кечиш, қайта ишлаш ва трикотажни ривожлантириш.
• Асосан МДҲ давлатларига экспорт
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Хулоса
Туркия – сифат, мода, тез логистика.
Миср – премиум паҳта.
• Ҳитой – технология ва улкан ишлаб чиқариш.
Покистон – арзон ип-калава ва мато.
Бангладеш – оммавий ва арзон тикиш.
Вьетнам – жаҳон брендлари учун кийим-кечак ишлаб чиқариш.
Ўзбекистон – пахта қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган стратегия.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Temu, Shein, Amazon…офлайнга қарши

80 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳунармандлар ва DIY ихлосмандларига хизмат қилган Joann, мато ва ҳунармандчилик маҳсулотлари чакана савдоси бўйича гигант, АҚШ бўйлаб тахминан 800 та дўконини ёпишини эълон қилди.

Ушбу қарор банкротлик жараёнининг бир қисми бўлиб, бир неча йиллик молиявий қийинчиликлар ва онлайн платформалар ҳамда бошқа чакана сотувчилар томонидан кучайиб бораётган рақобат натижасида қабул қилинди.

Joann дўконларининг ёпилиши чакана савдо соҳасидаги катта ўзгаришларнинг бир қисми, чунки 2025 йилнинг ўзида 15 000 га яқин анъанавий дўконлар ёпилиши кутилмоқда.

Бу ёпилишлар чакана савдо муҳитини қайта шакллантираётган бир пайтда, жамоалар қуйидаги савол устида ўйлашмоқда: бўшаб қолган савдо бинолари тақдири нима бўлади?

Индонезияга кириш бу платформаларга таъқиқ кўйилган, Туркия бож қўйган, Ҳиндистон фақат Made in India сотасан деган. Шундай катта текстиль давлатлари ҳам ўз чегараларини ҳимоя қилган.

Ўзбекистончи?

Retailbusiness


Кичик ва ўрта бизнес эгаси кунни жараёнларни текширишдан бошлайди

Одатда, Телеграм гуруҳ орқали ёки ходимларига қўнғироқ қилиш орқали текширади. Ходимлар раҳбар қачон қўнғироқ қилишини кутган ҳолда вақт ўтказадилар.

Кичик ва ўрта бизнес эгалари бизнесни автоматизация қилишни камдан-кам қўллайдилар, чунки бу пул талаб қилади.

Лекин сиз телефон ёки компьютерингиз орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлган дастурлар борлигини биласизми?

Trello — бизнес жараёнларингизни самарали бошқариш учун дастур. 12 кишигача бепул фойдаланиш мумкин. iOS/Android, десктоп версияси бор.

Буни ишлатсангиз, ходимларизга телефон қилиб утирмайсиз. Телеграмда сўрамайсиз.

https://youtu.be/dDLNhX8jpI8?si=EnZYGYgwQQR7OO4G

*Жуда осон. Тушунмасангиз Zoom килиб тушунтириб бераман. Ишлаб чиқариш жараёнизни осонлаштирасиз.

Масалан, кийим ишлаб чиқариш учун:
Режа
Мато олинди
Бичув
Вышивка/Принт
Тикув
Омбор

Шу булимларга булиб оласиз. Мазза қиласиз)


Катта рақобат бошланди

Платформага Бангладешдан кириб бошлади. Покистон, Бангладеш, Ҳитой, Турция ва Ҳиндистонни қушамиз.

Нарҳ учун курашиш энди авжига чиқса керак.

Энг қизиғи бу давлатларда ҳам текстиль тушиб кетган. Буюртма олиш сонлари камайиб кетган.


Бу мато Uniqlo брендида ҳам йўқ экан))

Бугун Япониядан тест учун янги нанотехнология билан ишлаб чиқарилган супрем мато келди. Оқ ва қора ранг буюртма берган эдик.

Ёзда совутадиган эффекти бор экан. Анча йил давомида устида ишлашибди.

Япониядаги нарҳи 25$ экан)

Яқин кунларда тайёр бўлади. Шунақа матолар Ўзбекистонда кўп бўлса яҳши бўлар эдида.

410 0 13 3 14

Текстиль саноатида CAPEX (КАПЕКС) ва OPEX (ОПЕКС) харажатларни режалаштириш ва рентабелликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

CAPEX (КАПЕКС) – Капитал харажатлар:

Бу узоқ муддатли инвестициялар бўлиб, компания активларини оширади ва бир неча йил давомида фойдаланилади.
Мисоллар:
• Ускуналар сотиб олиш (тикув машиналари, тўқув станоклари, мато принтерлари)
• Фабрика, цех ёки омбор қуриш ёки модернизация қилиш
• Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш тизимларини жорий этиш
• Янги матолар, бўяш технологияларини ишлаб чиқиш
• Франшиза ёки брендланган кийим-кечак ишлаб чиқариш учун лицензия сотиб олиш

OPEX (ОПЕКС) – Операцион харажатлар:

Бу компаниянинг кундалик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун талаб қилинадиган доимий харажатлар.
Мисоллар:
• Хом ашё хариди (мато, ип, фурнитура)
• Ходимлар маоши (тикувчилар, технологлар, менежерлар)
• Коммунал тўловлар (электр энергияси, сув, иситиш)
• Логистика ва транспорт харажатлари
• Маркетинг ва реклама (брендни илгари суриш, кўргазмаларда қатнашиш)
• Солиқлар, ижара тўловлари, ускуналарнинг амортизацияси

CAPEX ва OPEX ўртасидаги мувозанат:

Агар корхона CAPEX бўйича катта сармоя киритса (масалан, янги ускуналар сотиб олса), бу келажакда OPEX харажатларини камайтиради (таъмирлаш харажатлари камаяди, электр энергияси сарфи қисқаради). Лекин, агар компания CAPEX харажатларини камайтирмоқчи бўлса, у аутсорсингга ўтиш (масалан, ўз фабрикаси ўрнига ишлаб чиқаришни ижарага олиш) орқали OPEX харажатларини ошириши мумкин.


IT Park Uzbekistan энг зўр лойиҳалардан биттаси. Мақсад — IT йўналишини ривошлантириш.

Шуни Fashion Business Park аналогини қилинса анча ёрдам беради бу йўналиш ривожланишига.


Ўзбекистонда B2C брендларни ривожлантириш керак

1. Ишлаб чиқарувчилар эмас, тадбиркорларга урғу бериш.
• Ишлаб чиқарувчилар ҳажмга эмас, брендга эътибор қаратади.
• Стартаплар учун контракт ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
• Фабрикалар ва брендлар ўртасида ҳамкорлик яратиш.

2. Брендлар учун шароит яратиш.
• Солиқ имтиёзлари ва грантлар жорий этиш.
• Маркетинг ва экспортни қўллаб-қувватлаш.
• Дизайнерлик ҳаблари, шоурумлар, маркетплейслар ривожлантириш.

3. Маҳаллий брендларни хорижда тарғиб қилиш.
• Бошқа давлатларда дўконлар очишни қўллаб-қувватлаш.
• Халқаро маркетплейслар билан ҳамкорлик.
• Экспорт учун логистика ҳабларини ривожлантириш.

4. Ички бозорни ривожлантириш.
• Инфлюенсерлар ва медиа орқали ўзбек брендларини оммалаштириш.
• Савдо марказлари ва онлайн платформаларда маҳаллий товарлар учун квоталар жорий этиш.
• Мода ҳафталиклари ва фешн тадбирлар ўтказиш.

Made in Uzbekistan брендлар тупланган савдо марказини очиш


5. Инновацияларга сармоя киритиш.
• Эко-мода ва рақамли текстильни ривожлантириш.
• Автоматизация ва AI таҳлилларни жорий этиш.

Кутилган натижалар:

• Экспорт салоҳиятининг ўсиши.
• Маржиналликнинг ошиши.
• Жаҳон бозорида “Made in Uzbekistan” имижини шакллантириш.


Репост из: Spot.uz – бизнес и технологии
Как построить свой бизнес на Uzum Market и вокруг него: опыт ProeCom Ecosystems

Владелец текстильной фабрики Ideal Textile Product и директор компании ProeCom Ecosystems Шерзод Мирходжаев поделился советами по построению успешного бизнеса на Uzum Market (реклама).

https://www.spot.uz/ru/2025/02/18/uzum-market/


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тиришқоқлик билан меҳнат қил, шунда келажагинг бўлади…деб ашула айтяпти экан.

Шунақаям тез тикадими)


Репост из: Light Central Asia News
📣Вниманию представителей бизнеса и производителей!

"Текстильная лаборатория" предлагает вам новый инструмент развития вашего бизнеса!

⚡️Не пропустите семинар "Стратегический инструмент для успешного бизнеса - Business Model Canvas"

Фархад Джаббаров — стратег и инновационный консультант, представит вам метод, который помогает предпринимателям и менеджерам системно анализировать свою деятельность, выявлять слабые и сильные стороны, а также находить новые пути для роста и инноваций.

На семинаре вас ждёт:

✅ Разбор 9 ключевых элементов Business Model Canvas
✅ Практические кейсы для текстильного бизнеса
✅ Инструменты по улучшению бизнес-модели вашей компании

Помните! Спасение утопающих - дело самих утопающих!

Количество мест ограничено. Регистрируйтесь заранее через @trening_registratsiya_bot! Участие платное - на одну компанию 1 200 000 сумов.

Дата: 22 февраля 2025 года
Место: Инновационный бизнес-центре U-Enter

Более подробная информация по номеру +998773936000

Light Central Asia — информационно-аналитический ресурс в Узбекистане, активно популяризирующий легкую промышленность Центральной Азии.

📷Instagram 🎰Linkedin
🚀Telegram/Ru 🚀Telegram/Uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимага ҳитой маҳсулотлари арзон?

BBC Гуанчжоу, Хитойдаги “Shein қишлоғи” деб номланган Паню туманига ташриф буюрди 🏭🤯🛍️ ва бу ерда тез мода гиганти учун кийим тикаётган ишчилар ҳафтасига 75 соатдан ишлаётганини аниқлади – бу эса мамлакат меҳнат қонунларини бузади.

Shein’нинг муваффақияти ҳажмда – юз минглаб маҳсулотлардан иборат – ва катта чегирмаларда: 10 долларлик кўйлаклар, 5 долларлик футболкалар, ўртача нарх эса 15 доллардан паст.

Shein’нинг онлайн савдодан тушган даромади H&M, Zara ва Primark каби брендларни ортда қолдириб, тез суръатларда ўсиб бормоқда. Унинг арзон нархлардаги маҳсулотлари асосан “Shein қишлоғи”да ишлаб чиқарилади, бу ерда 5 000 га яқин фабрика бор ва уларнинг кўпчилиги Shein таъминловчилари ҳисобланади. “Агар ойда 31 кун бўлса, мен 31 кун ишлайман”, – деди маҳаллий ишчилардан бири BBCга.

Компания интервью беришдан бош тортди, аммо BBC’га йўллаган баёнотида “Shein таъминот занжиридаги барча ишчиларнинг адолатли ва шарафли муомаласига кафолат беришга содиқ” эканини ва бошқарув ҳамда мувофиқликни кучайтириш учун ўн миллионлаб доллар сарфланаётганини билдирди.

RetailBoss


Репост из: TextileFinds.com | В2В


Болалар ва ўсмирларга ёрдам беринг!
(Кийим, пойабзал…)

ХОСИЯТЛИ спорт ва интеллектуал ривожлантириш маркази
кам таъминланган ва бемор болалар ҳамда ўсмирлар

(2 ёшдан 18 ёшгача) учун бепул дарслар ўтказади.

Улар инглиз тили, IT, каратэ, расм чизиш, рақс ва бошқа кўплаб соҳаларни ўрганишади. Бироқ, кўп болаларда ҳатто энг зарур нарсалар – кийим, пойабзал ва озуқа учун маблағ йўқ.

Биз сиздан ёрдам сўраймиз! Бизга айниқса ўсмирлар (катталар ўлчамидаги) ва қизлар учун кийим-кечак ҳамда пойабзал зарур. Ҳар қандай ёрдам жуда қадрли!

Агар ёрдам беришни хоҳласангиз, биз билан боғланинг. Меҳрингиз учун раҳмат! ❤️

Фақат эски қолиб, сифати бузилиб кетган кийим бўлса, жунатманг!

Мусаева Гульнора
Телефон: +998 94 272 11 90
Телеграм: @moreradosti2024
Ижтимоий тармоқлар: Инстаграм

Репост учун раҳмат!


5 йил олдин Zara хақида шу китобни ўқиб, кўп инсайтлар олган эдим. Кийим соҳасида ишлайдиганларга тавсия қиламан.

Китобларни Яндекс Книги мобил иловасида ўқишингиз мумкин.

Атиги 4$ ойига.

Иловани юклаб олиш:
Andoid учун
iOS учун

Показано 20 последних публикаций.