⚡️Aйбсизлик презумпцияси хусусида
🔹Aйбсизлик презумпцияси (лотинча: praesumptio – тахмин, гумон сўзидан олинган) – шахс ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаб берувчи, асоссиз айблаш ва жазолашнинг олдини олувчи демократик тамойил.
Aйбсизлик презумпцияси – айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим.
🔺Изоҳ: Конституциянинг 28-моддаси ( Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар- 7-боб)да бу норма мустаҳкамланган.
👉 @inson_huquqi | #Билишингиз_лозим