Ilm ziyosi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#иқтибос

Вақти соати етганда одамнинг туғилиши оддий бир нарса кўринади-ю, ўлим ҳар доим ғайритабиий ҳодиса бўлиб туюлади.

✍ Ўткир Ҳошимов
📚"Нур борки соя бор" китобидан


Ўқи дўстим. Шунда фаравон ҳаёт айнан қаерда эканини англайсан.




Репост из: Innovatsion rivojlanish agentligi
Tadqiqot: Odamlar o’rtacha hisobda telefonlarini kuniga 205 marta — har 5 daqiqada tekshirishadi. Lekin ularning faqat 43 foizi o’zini telefonga qaram deb hisoblaydi.

2024-yil statistikasiga ko’ra:
– 80% odam uyg’onganidan keyin birinchi 10 daqiqa ichida telefonini tekshiradi.
– 76% odam bildirishnomalarga 5 daqiqa ichida javob beradi.
– Zaryad 20% dan pastga tushsa, 40% odam vahimaga tushadi.
– 89% odam hatto kinoteatrda ham telefonini tekshiradi.
– Odamlarning 27% mashina haydash vaqtida telefonidan foydalanadi yoki unga qaraydi.

Sizda ham shundaymi?

Bizni kuzating


Web-site
| Instagram | Facebook | YouTube


қатра

Денгиз

Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди.
Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саxий" деб ёзиб қўйди.
Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз - қотил!", деб
ёзиб қўйди.
Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз -
олийжаноб", деб ёзиб қўйди.
Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.
Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма".


#Ҳақиқат

Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... худди кўздаги ёш сингари... ёшлик, гўзаллик, мансаб, севги ва ёнингиздаги қадрли инсон...  Биздан кейин нима қолади?!

Менимча яхши ном ва яхши амал...


Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Бугун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Шанба тонги муборак бўлсин!

Яна бир янги кун, янги имконият...
Бўш келманг ва ҳаракатдан сира тўхтаб қолманг! Арзимас кимсалар ва бехуда нарсалар билан зинҳор чалғиб қолманг. Икки дунё марҳаматига эга бўлиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Иншаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилайман.

Халол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Янги бошланган яна бир тонгингиз файзли ва барокатли бўлсин!


#хайрли_тун

Кимгадир тўқнаш келишинг учун бир дақиқа, ёқтиришинг учун бир соат, севиб қолишинг учун эса бир кун етарли. Аммо уни унутишинг учун бир умр  талаб этилади...

Кунда ҳориб... Тунга етганлар...
Роббисига шукр айтганлар...
Ва интизор тонгни кутганлар...
Тунларингиз осуда ўтсин!




#Психолог_маслаҳати

ҲАЁТДА КЕРАКЛИ 15 ҚОИДА

1⃣. Агарда қўнғироқ қилишга ваъда берган бўлсангиз, албатта қўнғироқ қилинг.

2⃣. Кечикяпсизми? Унда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.

3⃣. Ўзгалар орзулари устидан асло кулманг.

4⃣. Сиз ва сизни рад этганларга асло қайта кўрманг.

5⃣. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.

6⃣. Ота–онангиз билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки хоҳлаган вақтда улар бўлмай қолишлари мумкин.

7⃣. Мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Мулойимлик–қалблар калити.

8⃣. Нолиш одатингизни ташланг. Нолийдиган одамлар ҳеч кимга ёқмайдилар.

9⃣. Бировни ҳеч қачон ҳақоратламанг. Келажакда ярашиб кетарсиз, аммо
бировга айтган гапларингиз хотирада қолажак.

1⃣0⃣. Рост сўзлашга ҳаракат қилинг. Фақат шундагина ёлғонларингизни эслаб
қолишингизга тўғри келмайди.

1⃣1⃣ Ҳеч кимга, ҳеч нимада мажбур эмассиз.Ўз хоҳишингизга биноан яшанг.

1⃣2⃣. Инсонларни ҳурмат қилишни ўрганинг. Шунда улар ҳам сизга шу кўз билан
қарашади.

1⃣3⃣. Сизга қадрли бўлган инсонларнинг туғилган кунини эслаб қолинг. Бу саналар
жуда муҳим.

1⃣4⃣. Ҳафтада бир марта ўзингиз ёқтирган одамлар билан, ёқтирган жойингизга
бориб туринг.

1⃣5⃣. Қанчалик банд бўлманг, китоб ўқиш учун вақт топинг.




#буюклар_бисотидан

Чўнтаги бой, руҳи қашшоқ бўлган инсонларнинг аҳволлари жуда жирканч. Чунки улар, ҳар нарсанинг нархини билишади, аммо қадрини билишмайди.

Жалолиддин Румий


Репост из: Vatan ichra Vatanim
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


⚡️⚡️⚡️

Ҳамма гап қандай қарашда
🍃
Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди.

Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди.

Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эд.


Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

✍️𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃


#иқтибос

Бахт шундай нарса: борлигида киши уни сезмайди, йўқлигида орзу қилади. Бахтли одам “Мен бахтлиман”, деб оламга жар солмайди. Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган эмас.

✍️ Эркин Воҳидов


Муваффақиятнинг Сирлари: Орзуларингизни Ҳақиқатга Айлантиринг

Муваффақият – бу инсоннинг ўз ҳаётида қўйган мақсадларига эришиши, орзу қилган марраларни забт этиши. Аммо муваффақиятга эришиш фақатгина омад билан боғлиқ эмас, бу тинимсиз меҳнат, сабр-тоқат ва тўғри ёндашувни талаб қилади. Қуйида сизга муваффақият сари йўлни осонлаштирадиган бир нечта тамойиллар билан бўлишаман.

1. Аниқ мақсад қўйиш


Муваффақиятнинг биринчи қоидаси – бу аниқ ва ўлчаб бўладиган мақсад қўйиш. Орзуларингизни аниқланг ва уларни мақсадга айлантиринг. Масалан, "Мен бой бўламан" дейиш ўрнига, "Мен келгуси 3 йилда ўз бизнесимни бошлайман ва ойига 10,000 доллар даромад оламан" каби аниқ мақсад қўйинг.

2. Режа тузиш ва уни бажариш


Мақсадга эришиш учун режа тузинг. Кичик қадамларга бўлинг ва ҳар куни бир қадам ташлашга ҳаракат қилинг. Катта мақсадларни кичик вазифаларга ажратиш сизни мотивация қилган ҳолда ишларни осонлаштиради.

3. Ўз устингизда ишлаш


Дунёда энг яхши сармоя – бу ўз билим ва кўникмаларингизга қилинган сармоядир. Янги нарсаларни ўрганиш, китоблар ўқиш, семинар ва тренингларда қатнашиш орқали ўзингизни ривожлантиринг. Ҳар куни яхшироқ инсон бўлишга интилинг.

4. Қўрқмаслик ва хатолардан ўрганиш

Хатолар муваффақият сари йўлда муқаррар. Уларни қўрқув эмас, имконият сифатида қабул қилинг. Ҳар бир хато – бу дарс, ва ундан тўғри хулосалар чиқариб, янада кучлироқ бўлиб чиқасиз.

5. Ишонч ва ижобий фикрлаш


Ўз кучингизга ишониш ва ижобий фикрлаш муваффақиятга эришишнинг муҳим таркибий қисмларидир. "Менинг қўлимдан келади" деган фикр ҳар қандай қийинчиликни енгишга ёрдам беради.

6. Доимий ҳаракат


Муваффақиятга олиб борувчи йўл давомий ҳаракатни талаб қилади. Ҳатто кичик қадамлар билан бўлса ҳам, ҳар куни мақсадингиз томон ҳаракат қилинг. Эсингизда бўлсин, доимий меҳнат ва интилиш вақт ўтиши билан катта натижаларни келтиради.

7. Муҳитни танлаш


Сизни қўллаб-қувватлайдиган ва илҳомлантирадиган одамлар билан ўралишингиз муҳим. Салбий фикрловчилар муваффақиятга бўлган иштиёқингизни сўндириши мумкин. Ижобий, муваффақиятга интилувчи инсонлар билан яқинроқ бўлинг.

Хулоса:

Муваффақият – бу мақсадга содиқлик, қийинчиликлардан қўрқмаслик ва тинимсиз меҳнатнинг натижасидир. Орзуларингизни амалга ошириш йўлида қатъият ва сабр билан олдинга ҳаракат қилинг. Эсда тутинг, ҳар қандай катта муваффақият кичик қадамлар билан бошланади. Сизнинг ютуқларингиз фақат ўз қўлингизда!

Сиз ҳам ушбу тамойилларни ҳаётингизга татбиқ этиб, муваффақиятга эришишингиз мумкин! Бугун биринчи қадамингизни ташлашга тайёрмисиз?


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ражаб ойининг илк Жума тонги  муборак бўлсин
!

Тонг отмоқда, бир ажойиб тонг,
Бошланмоқда янги кунингиз
Соф нурларга тўлмоқда осмон,
Қувончларга тўлсин дилингиз.

Хайр бўлсин, барака бўлсин,
Қувончларга тўлсин бу дамлар,
Қалб қўрингиз нурларга тўлсин,
Хайрли тонг азиз одамлар.


Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саховат, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у-жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт-саодат ато қилсин!
Юртимиз тинч бўлсин!


Тавсия

Одам: — Кўз чарчаб қоляпти, балиқ-малиқ еб, кўзни равшанлаштирайлик!

Балиқ: — Ў номард, телефонга камроқ қара. Акула есанг ҳам фойдаси йўқ, кун бўйи телефонингга тикилиб ётсанг
🤦‍♂️

Телфонни кўп ўйнайдиган учун

Показано 20 последних публикаций.