QHSI • ИЗПП • ILLP


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti rasmiy kanali.
Veb-sayt: www.illp.uz
Linkedin: www.linkedin.com/company/illp-uz
Facebook: www.fb.com/illp.uzb
Instagram: www.instagram.com/illp.uz
E-mail: info@illp.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади


🔰Қарорга кўра, 2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорларга Марказий банкнинг асосий ставкасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида мебель ва жиҳозлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

🌐 Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида, қуйидагилар яратилади:

▪️2025 йил 1 мартгача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида “Кундузги парвариш хизматини бошқариш” ахборот модули ҳамда унинг мобиль иловаси;

▪️2025 йил 1 сентябргача болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий-тиббий ёрдам билан қамраб олиш, уларда ногиронликнинг олдини олиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларда муваффақиятли ижтимоийлашувни таъминлашга кўмаклашувчи “Болалар саломатлиги” ахборот тизими.

🗓 Шунингдек, уч ой муддатда Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Ҳукуматга киритилади:

🔸давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод қилиш;

🔸ота-онанинг кундузги парвариш хизматларидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритиш.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади


“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

❕ Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

🗓 2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

❕Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

🔹Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади


⚡️ Фармонга кўра, ер участкаларини ажратиш ишлари 2025 йил 1 мартгача тўлиқ якунланади.

🗓 Янги тизим биринчи босқичда 2025 йил баҳорги экиш мавсумигача белгиланган ҳудудларда туман ҳокимликлари тасарруфида турган, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар ҳосили учун пахта ва ғалла экинларини етиштириш назарда тутилмаган бўш турган ер участкаларида жорий этилади.

📝 Янги тизим самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилган ҳолда, заруратга кўра, уни 2025 йилги кузги экиш мавсуми ва ундан кейинги даврларда бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклиф киритиб борилади.

🏢 Қуйидагилар ташкил этилади:

🔹“Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси”;

🔹белгиланган ҳокимликлар ҳузурида “Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси” давлат корхоналари.

📌 Органик маҳсулотлар етиштириш учун Global G.A.P, GMP, FSCC, HACCP, Halal, Organic ва бошқа халқаро даражада тан олинадиган сертификатларни олган деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ижарага берилган ер участкалари учун 2028 йил 1 январгача ер солиғи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади


“Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-18-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

✔️ Янги тизим доирасида:

🔹ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади;

🔹электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

⚠️ Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:

▪️ер участкасидан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;

▪️қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаш;

▪️ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;

▪️дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади


“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1023-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қонун озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️ Қонун аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни белгилайди.

📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📁 Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш ҳисобига қаноатлантиришдан иборат.

🗓 Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади


“Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, “Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

📌 Бунда хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин.

🚫 Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.

☑️ Шунингдек, қарорга кўра, “Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📝 Унга кўра, хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.

🔍 Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно.

📜 Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўланади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

“Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-34-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

➖2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

➖2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

➖2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;

➖2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.

📌 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.

📝 Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.

⚠️ Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади


⚡️Фармонга кўра, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабргача “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади.

🗓 Шунингдек, маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

🖥 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

📝 2025 йил 1 июлгача улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизими жорий этилади.

🗂 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойилини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади


🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;

▪️улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;

▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёни янада тартибга солинади


“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:

🔹турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

🔹мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;

🔹уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;

🔹уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;

🔹уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади


🔰Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

▪️Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари);

▪️Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси;

▪️Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси.

Ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланади.

✔️Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.

🗓 Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

🖥 2025 йил 1 декабргача яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади


“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-15-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

🏢 Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади:

🔹яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

🔹пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

🔹Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

🔹Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади


“Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (49-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа) орқали шакллантирилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан:

🔹олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади;

🔹кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.

🌐 Платформага қуйидаги маълумотлар киритиб борилади, жумладан:

▪️иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони;
▪️давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
▪️меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси ҳақида;
▪️"Олий таълим жараёнларини бошқариш (НEMIS)" ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисида;

📚 Низом қуйидагиларни назарда тутади:

🔸давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;
🔸иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
🔸иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш.

2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади


“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.

📢 Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;

🔹маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;

🔹ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;

🔹кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;

🔹экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;

🔹чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.

📚 Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

🗓 2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-29-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида Баённома тасдиқланди.

🗓 Баённома 2024 йил 16 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

🔍 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади


✔️ Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятига қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

🔹маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.

📜 Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

▪️давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

▪️маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтини жорий этиш;

▪️ маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.

🗓 2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-33-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

🔸давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

🔸маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

🔸давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

🔸маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Хотин-қизлар пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади


“Хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (46-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, хотин-қизларни пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва уларни соҳага жалб қилишнинг асосий параметрлари ҳамда уни босқичма-босқич таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔍 Асосий параметрларга мувофиқ қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг бандлиги Президенти Фармонига мувофиқ устувор равишда пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилиги корхоналари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига мавсумий ҳамда доимий ишларга қабул қилиш орқали таъминланади.

🗓 Бир ой муддатда Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония давлатларидан ипакчилик соҳасидаги мутахассисларни хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларига жалб қилиш чоралари кўрилади.

🌐 Пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқароларнинг маълумотлариyangiish.mehnat.uz” платформасига киритиб борилиши таъминланади.

📝 Асосий параметрларга мувофиқ пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг доимий ва мавсумий ишларга қабул қилинганлиги ҳисоби юритилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (45-сон, 29.01.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.

✅ Мазкур низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

🔹истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга;

🔹истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга.

🚫 Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.

📁 Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар (корхоналар) ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни амалга оширишлари шарт.

📋 Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисобини юритиш маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хомашёлар киримидан бошлаб, тайёр маҳсулотларни сақлаш омборларига жойлаштириш ва реализация қилиш жараёнларини қамраб олиши лозим.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади


Қонун (ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Унга кўра, тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✔️ Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, тергов судьясининг ваколатлари белгиланиб, тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.

📋 Шунингдек, тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.

❕ Бунда, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда қарор чиқаради.

📞 Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш асослари белгиланди.

✳️ Бундан ташқари, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

📜 Бунда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website

Показано 20 последних публикаций.