ildiz | Хона гуллари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


🪴Хона гуллари хақида энг зўр канал.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🤝Дўстлар ман сизларга яна бир бор маслаҳат бераман албатта Пётр Плехановни телеграм каналига обуна бўлинг. Канал жуда фойдали ва қизиқарли.
Ўзи Пётр ака жуда серқирра, қизиқ одам.
🤝Бемалол этаман Ўзбекистонда тупроқ бўйича энг кучли мутахассис. Россия, Украина, Молдова, Қозоғистонда тупроқ бўйича ўқиган одам.
🤝Шахсан 2018 йилдан бери Пётр акани таниман, яхши инсон ва яхши мутахассис.
https://t.me/Petr_dehqon_bobo

🤝Хозир Пётр ака телеграм каналларида Хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш дарслигини ўтяптилар.
1 ҚИСМ тугади, шу биринчи қисмдан ўқиб чиқинг.
2 ҚИСМ энди бошланда.
🤝Албатта кириб ўқиб чиқинг ва тупроқ тайёрлашни ўрганиб олинг. Бундай сирларни деярли хеч ким очмайди.
https://t.me/Petr_dehqon_bobo


Бу ишларига, ижрога фақат қоил, гап йўқ 👆👆👆👆👆кўринг


P.s Пётр ака билан биринчи танишганимизда 1.000.000 сўмлик тупроқни теплицамга шундоқ ташлаб кетганлар, синаб кўринг деб. Биринчи универсал қоришма чиқарган пайтлари. Жуда баракали бўлган, натижа дахшат бўлган. Видеолари хам бор, бир топиб кўрсатаман.


🤝🪴Энди Мушкамбар парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#87🪴🌺МУШКАМБАР ПАРВАРИШИ.


📍Бизларда бу гулни Мушкамбар ёки Жаннат гули деб аташади, аслида бу гулни номи Цеструм.
📍Халқ тилада бу гул Мушкамбар деб номланиш сабаби гулини хиди жуда кучли ва зўр.
📍Хона гулларини ичида гулини хиди бўйича энг кучлиси ва ёқимлиси хисобланади.
❗️Шахсан ман учун Гардения, Хойя гулини хиди ёқимлироқ.
📍Цеструмни турлари кўп. Бу турини илмий номи Cestrum nocturnum, русчасига Цеструм ночной ёки ўзбекча тунги Цеструм.
📍Тунги Цеструм деб аталишини сабаби гуллари кечки пайт очилади ва хиди кечки пайт тарқайди.

🤝🪴Мушкамбар бизни ёз учун озгинча инжиқроқ гул хисобланади, чунки бу гул иссиқ, дим хоналарни ёқтирмайди. Бу гул ташқарини, тоза хавони, шабадани яхши кўради.
🤝🪴Аслида бу гул ўзини ховли ўсимлиги сифатида яхши хис қилади. Туркияга борганлар бу гул чиройини кўчаларда кўрган бўлиши керак.

🤝Каналда 86 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумот бор.👈


P.s мушкамбар парвариши хақида батафсил бугун ёки эртага гаплашамиз.

3k 0 16 97 125

🤝🪴Ўзи Ўзбекистонда Колеусни асосан уч хил сортини етиштиришади.
1) Визард. Энг кўпи Визард. Визардни бўйи, барги майдароқ. Визард уруғи 1000 таси - 10$. 1 расм.
2) Премиум Сан. Премиум Сан бўйи баланд, барги ингичка. Премиум Санни уруғи 1000 таси - 120$. 2 расм.
3) Конг. Конг бўйи баланд, барглари йирик. Конгни уруғи 1000 таси - 130$. 3 расм.
❗️Расмда сортини битта ранги кўрсатилган, ранглари аслида кўп.


P.s дўстлар биз баҳорда харакат қиламиз сиз учун хар хил уруғларни 5-10 та қилиб сотувини йўлга қўйишга. Хозирдан харакат бошланган, фақат қандай сотишни аниқлаб олишимиз керак. Шу муаммо бўлиб турибди.
Албатта бизни
ildiz | Market каналимизга обуна бўлинг. Ўзимиз нимадир сотсак ёки бошқаларни сифатли, ишончли, керакли, арзон нарсаларини қўйиб борамиз.
https://t.me/ildizmarket


🤝🪴Ва иложи бўлса Колеусни хар йили янгилаб туринг. Мисол учун кузда ёки эрта баҳорда қаламча қилиб янгилаб туринг. Яъни қаламчадан янги кўчат қилинг.
🤝🪴Қаламча қилиш жуда осон, тез илдиз отади. Энг осони сувда. Асосан тепа шохлари зўр илдиз беради.
🤝🪴Қаламча қилинган Колеус тез ўсиб котта бўлади.

🤝🪴Колеус йиллар давомида чиройли бўлиб туриши қийин, шу учун янгилаб туриш керак.
🤝🪴Мисол учун хунук бўлиб ўсиб кетса, холати хунук бўлса, касал бўлиб хунук бўлиб қолса кесиб, қаламча қилиб янгилаш керак.

🤝🪴Ва албатта Колеусни қиммат ноёб турлари бўлса хам қаламча қилиб кўпайтириб ташланг.
🤝🪴Қаламча кўп бўлса хам зўр, баҳорда ховлига экасиз. Ўзи Колеус бу асосан ховли ўсимлиги.


🤝🪴Олдинги йил шу расмдаги Колеуслар 8.000 сўмдан сотилган, кичкина тувакда.
🤝🪴Колеус кичкина салафан стаканчада ёки салафан калишда сотилса 3.000-5.000 сўм бўлади.
❗️Калиш - бу коттароқ салафан тувак.

🇺🇿Колеус бизларда мавсумий ер гули сифатида уруғидан етиштирилади, лекин сиз шу кўчатини сотиб олиб Хона гули сифатида хам парвариш қилсангиз бўлади.

🤝🪴Колеус бозорларда асосан кичкина салафан стаканчаларда сотилади.
🤝🪴СОТИБ ОЛГАНДАН КЕЙИН:
🔸Озгинча коттароқ тувакга экинг, эски тупроғи ўзи билан қолсин.
🔸Умумий парвариши хақида тепада гаплашдик.
🔸Яхшироқ ва тезроқ ўсиши учун хар 10-15 кунда бир Универсал озуқа беринг, мисол учун 20-20-20 ёки 25-25-25.
❗️Теплицада ўсиб кетмаслиги учун озуқа берми туришади, ўсишига қарши махсус дорилар беришади.
Бу энди бозор қоидаси, мавсумий гул яшикдан баланд бўлса сотиш қийин.
🔸Ва гуллашига имконият берманг, 5 расмга этибор берсангиз гул шохи чиқишни бошлаган. Албатта гул шохини кесиб ташланг.
🔸Озгинча ўсишни бошлаганда ўсиш нуқтасини чимчилаб олиб ташланг (прищипка қилинг).


Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Яққол уйқу даври йўқ. Лекин қишда камроқ суғориш керак.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимликларни хар йили баҳорда тупроғини алмаштириш керак. Котта бўлса 2 йилда бир марта алмаштирса бўлади.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча котта бўлиши керак. Жуда котта бўлмасин.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча (черенка) орқали. Қаламча қилиш жуда осон, тез илдиз беради. Ва уруғидан, уруғидан чиқариш хам осон.
🪴ОЗУҚА: Асосан универсал озуқалар билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал ишлатиш керак. Хар 15-20 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Тўғри парвариш қилса зараркунанда хашоратлар деярли ёпишмайди. Лекин Ўргимчак кана учраб туради.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги кам. Лекин қуримайдиган оғир тупроқдан ёки сув тупроқда туриб қолишидан чириши мумкин.


🪴☘КОЛЕУС ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸💧Сувни жуда яхши кўради, асосан коттароқ бўлганда сувни кўп ичади. Ўзи озгинча чанқаса барглари шалпайишни бошлайди. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча қуриса етади.
🔸🌤Ёруғлик Колеус учун жуда муҳим. Ёруғ жойда турса тўлиб, шохлаб, чиройли бўлиб ўсади. Ёруғда барглари хам ёрқин бўлади. Кучсиз қуёшни хам яхши кўради, фақат ёзни иссиқ қуёшидан тўсиш керак.
🔸✂️Тепа шохларини албатта озгинча кесиш керак, русчасига прищипка дейди. Прищипка бу ўсиш нуқтасини кесиш. Ўсиш нуқтасини кесса шохлаб ўсади.
🔸🌺Гуллашига имкон берманг, гул шохи чиқиши билан кесиб ташланг. Гулласа хамма кучи гулига кетади ва умумий холатига тасир қилади.


🪴☘☺️Колеус парвариши жуда осон, кўпайтириш жуда осон ва нархи хам арзон. Бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺☘Бундан олдинги 85та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.

❗️Колеус хақида яна озгинча гаплашамиз. Бозордан кўчатини сотиб олиш хақида ва хар йили янгилаш хақида.

3.1k 0 13 13 48

#86🪴☘КОЛЕУС ПАРВАРИШИ.

❗️Колеусни Хона гули сифатида хам, Ховли гули сифатида хам парвариши жуда осон.
❗️Бизда гулчилар Колеусни мавсумий гул сифатида уруғидан етиштиришади.
❗️Колеус бозорларда асосан баҳорда сотилади, асосан кичкина кўчатлари сотилади. Нархи арзон, 5-10 минг сўм.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Ўртача тувак.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғ ва қуёшли жойларни яхши кўради. Фақат кучли қуёшдан асраш керак. Ёруғлик кам бўлса баргларини ранги ёрқин бўлмайди ва чўзилиб ўсади.
🪴🌡ХАРОРТ: Хон
а харорати +20+28 тўғри келади.
🪴💧СУОРИШ: Сувни жуда яхши кўради, асосан котта бўлса. Тупроқни тепаси озгинча қуриса суғориш керак.
🪴💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Қуруқроқ хавога хам ўрганади.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Йил давомида гуллайди, лекин Колеус чиройли, ёрқин бўлишини хохласангиз гул шохи чиқиши билан олиб ташлаш керак. Гуллашга берманг.
🪴✂️КЕСИШ: Тепа шохларини (ўсиш нуқтасини) бир бир кесиб (прищипка) туриш керак. Шунда шохлаб ўсади.


Давоми бор......

3.2k 0 12 24 76

Репост из: ildiz | Хона гуллари
🤝🪴ТАЙЁРЛАШ, ИШЛАТИШ ВА ИШЛАТИШ МАСОФАСИ ХАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ.

🔶ЭПИН ЭКСТРА:
🔹Тайёрлаш:
1л сувга - 8та томчи.
🔹Ишлатиш: Фақат барг орқали, баргларига сепиб.
🔹Хар 10-14 кунда бир ишлатса бўлади.

🔶ЦИРКОН:
🔹Тайёрлаш:
1л сувга - 4та томчи.
🔹Ишлатиш: Асосан илдиз орқали, яъни тупроғига қуйиб. Баргларига сепса хам бўлади.
🔹Хар 10-14 кунда бир ишлатса бўлади.

🔶HB-101: Суюғи
🔹Тайёрлаш:
1л сувга - 1-2та томчи.
🔹Ишлатиш: Хам барг, хам илдиз орқали. Яъни баргларига хам сепамиз, тупроғига хам қуямиз.
🔹Хар 10 кунда бир ишлатса бўлади.

🔶РИБАВ ЭКСТРА:
🔹Тайёрлаш:
1л сувга -3та томчи.
🔹Ишлатиш: Асосан илдиз орқали, яъни тупроғига қуйиб. Баргларига хам сепса бўлади.
🔹Хар 20 кунда бир ишлатса бўлади.

🔶ЯНТАРНАЯ КИСЛОТА:
🔹Тайёрлаш:
1л сувга - 0.3-0.5 грамм. Ёки 10л сувга - 1 чой қошиқ.
🔹Ишлатиш: Асосан барг орқали, яъни баргларига сепиб. Тупроғига хам қуйса бўлади.
🔹Хар 10-15 кунда бир барг орқали ишлатса бўлади. Илдиз орқали 20-30 кунда бир қуйса бўлади.

🔶ЯНТАРИН: Янтарная кислота ўрнига.
🔹Тайёрлаш:
1л сувга - 3 мл. Шприц ёрдамида ўлчаса бўлади.
🔹Ишлатиш: Асосан барг орқали, яъни баргларига сепиб. Тупроғига хам қуйса бўлади.
🔹Хар 10-15 кунда бир барг орқали ишлатса бўлади. Илдиз орқали 20-30 кунда бир қуйса бўлади.

❗️🤝🪴Бу дориларни Агро дўконлардан ёки гул сотадиган бозор, дўконлардан топса бўлади.


🤝🪴АЛБАТТА БУ МАЪЛУМОТНИ САҚЛАБ ҚЎЙИНГ ВА КЕРАК БЎЛГАН ОДАМЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ.
🤝🪴 Кўплар нотўғри тайёрлайди ва ишлатади. Асосан Эпинни, HB-101, Рибав Экстрани меёрини ошириб юборса оқибати яхши бўлмайди.


P.s оддий Аптекадан сотиб олиш мумкин бўлган стрессга қарши дорилар хақида кейинги гал гаплашамиз, бу дориларни кучи нисбатан кучсиз бўлса хам яхши ишлайди.


ildiz | Хона гуллари.

3.3k 0 220 114 133

Репост из: ildiz | Хона гуллари
🤝🪴ДЎСТЛАР АЛБАТТА ШУ НАРСАНИ ЎЗИНГИЗГА САҚЛАБ ҚЎЙИНГ.

🪴🤝🌨⛈Кузда ва қишда Хона гулларида жуда кўп стресс холатлари бўлади.
✓Салқин тушгандан.
✓Совуқ сквозняклардан.
✓Совуқ хароратдан.
✓Ташқаридан уйга олиб кирганда.
✓Гулларни ердан тувакга кўчирганда.
✓Тупроқ алмаштирганда.
✓Харорат кескин ўзгарганда.
✓Таббий ёруғлик камайганда.
✓Совуқ токчада қолиб кетганда.
Энди сабаблари кўп.

🤝🪴Стрессга қарши энг зўр 5 та Стимуляторлар, албатта шуларни олиб қўйинг.
🔸Эпин Экстра.
🔸HB-101.
🔸Циркон.
🔸Рибав Экстра.
🔸Янтарная кислота.


🤝🪴Бу дорилар стрессга қарши ишлайда, ўсимлик имунитетни кўтаради, ўсимлик курашувчанлигини оширади ва ўсишини қўзғатади (стимулятор роста).

‼️Хеч бўлмаса 2 дона Эпин Экстра ва бир почка Янтарная кислота олиб қўйинг, албатта керак бўлади.
❗️Янтарная кислота ўрнига суюқ Янтарин хам ишлатсангиз бўлади. Янтаринни тайёрлаш осонроқ.


ildiz | Хона гуллари


🤝🪴❄️Ўзбекистон иқлимида Хона гуллари учун таҳминан 15 ноябрдан то 15 февралгачон стресс кўп давр хисобланади.
🏠Бу даврда уйда, офисда таббий иссиқлик, таббий ёруғлик кам бўлади.
🏠Уйимизда харорат кўп ўзгариши мумкин. Свет ўчиб қолади, газ ўчиб қолади ва уйимиз совиб кетади.
🏠Хона гулларимиз совуқ токчада, сквознякда қолиб кетади.
🏠.................
Бу хаммаси албатта Хона гулларимиз учун стресс.

🤝🪴Бу даврда (тахминан 3 ой) Хона гулларимиз учун озуқалардан кўра стрессга қарши дорилар муҳим.

🤝ХЕЧ БЎЛМАСА СТРЕССГА ҚАРШИ ДОРИЛАРНИ 1 ОЙДА 1 БОРА БЕРИБ ТУРИНГ. Энг зўри 15-20 кунда бир.
🤝МАНГА ЭНГ ЁҚАДИГАНИ БУ ЭПИН ЭКСТРА ЁКИ ЯНТАРНАЯ КИСЛОТА.



🤝🪴Дўстлар сизга яна бир бора ёз фаслида ёзган мақоламизни эслатаман.
🤝🪴Стрессга қарши дорилардан тўғри фойдаланиш хақида маълумот берилган. Интернетда нотўғри маълумотлар жуда кўп.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

4.1k 1 46 11 64

Давоми......


🪴😴УЙҚУ ДАВРИ:
Яққол уйқу даври йўқ.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимликларни хар йили баҳорда тупроғини алмаштириш керак. Котта бўлса 2 йилда бир марта алмаштирса бўлади.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан озгинча котта бўлиши керак. Жуда котта бўлмасин.
🪴КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча (черенка) орқали. Қаламча қилиш жуда осон, тез илдиз беради.
🪴ОЗУҚА: Асосан универсал озуқалар билан Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал ишлатиш керак. Хар 15-20 кунда бир берса етади.
🪴ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлар кўп ёпишади. Асосан Ўргимчак кана, Щитовка, Унсимон қурт ва Шира. Хаво қуруқ бўлса кўпаяди.
🪴ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги бор. Асосан жуда кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан чириши мумкин.


🪴☘ПИЛЕЯ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔸💧Сувни яхши кўради, лекин суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча, 1-2см қурисин. Тупроқ хар доим хўл хам турмасин ва қуриб хам қолмасин.
🔸💦Хаво намлигини яхши кўради, хаво намлиги камида 50%-60% бўлиши керак. Асосан қишда эътиборли бўлиш керак, иситиш мосламалари олдида турмасин. Албатта сув пуркаб туринг.
🔸🌤Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ жойда турса тўлиб, чиройли бўлиб ўсади. Қуёш нурлари устига тушмасин, барглари куяди.
🔸✂️Тепа шохларини хар йили баҳорда кесиб туриш жуда муҳим, кесиб турса зўр шохлайди ва шакли чиройли бўлиб ўсади. Асосан узун шохларини калталаб туриш керак. Кесган шохларни албатта кўпайтирса бўлади.


🪴☘☺️Пилея парвариши жуда осон, бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🌺☘Бундан олдинги 84та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈Устига босиб ўқиб чиқинг.

🔗ildiz | Ховли ўсимликлари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.


#85🪴☘ПИЛЕЯ ПАРВАРИШИ.

❗️Пилеяни парвариши қийин эмас, кўпайтириш хам осон. Қаламча тез илдиз чиқаради.
❗️Пилея бута (куст) бўлиб ўсади. Чиройли бута бўлиши учун кесиб туриш жуда муҳим.
❗️Бозорларда Пилеялар нархи қиммат эмас, чунки асосан ўзимизда қаламчадан етиштиришади.


🪴ТУПРОҚ: Оддий Универсал тупроқ ишлатса бўлади, асосийси тупроқ енгил, майин бўлиши керак.
🪴ТУВАК: Туваги ўзига, илдиз хажмига мос бўлсин. Жуда котта бўлмасин.
🪴⛅️ЖОЙ: Ёруғ лекин қуёш нури тикка тушмайдиган жойда туриши керак. Қуёш баргига тушса куйдиради. Чиройл
и ва тўлиб ўсиши учун ёруғлик жуда муҳим.
🪴🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+28 тўғри келади. Қишда харорат +15 дан паст бўлмасин.
🪴💧СУҒОРИШ: Сувни яхши кўради. Суғоришлар орасида тупроқни тепаси озгинча, 1см қуриши керак. Тупроқ қуриб хам қолмасин, хар доим хўл хам турмасин.
🪴💦НАМЛИК: Хаво намлиги 50%-60% бўлиши керак. Намлик муҳим.
🪴🌺ГУЛЛАШ: Уй шароитида гуллаши қийин. Гулласа хам гуллари кўримсиз, майда.
🪴✂️КЕСИШ: Шакл бериш учун, шохлатиш учун кесиш жуда муҳим.


Давоми бор......

3.8k 0 10 152 74

🌵1 расмда Кактус.
🌵2 расмда Молочай.

🤝🌵Кактус ва Молочайни қандай ажратса бўлади?

🔹1 фарқ: Тикон чиқадиган жойи.
🌵Кактусни тикон чиқадиган жойида оқ ёки сариқ рангдаги пахтага ўхшаган жойи бор. Русчада бу жойини Ареола дейди. Бу нарса яққол кўринади.
🌵Молочайни тикон чиқадиган жойида Ареола йўқ, тикон танасини ўзидан чиқган.

🔹2 фарқ: Бу хам тиконда.
🌵Кактусни тиконини суғириб олсангиз ўсимликка шикаст етмайди. Тикон ўзи чиқиб келади.
🌵Молочайни тиконини суғириб олиш қийин, суғириб олсангиз тикон танасини бўлаги билан чиқади. Танасига шикаст етади.

🔹3 фарқ: Барг.
🌵Кактусда барг бўлмайди.
🌵Молочайда барг бўлиши мумкин.

🔹4 фарқ: Гул.
🌵Кактусни гули ёрқин, чиройли, котта бўлади.
🌵Молочайни гули майда, кўримсизроқ, асосан сариқ рангда бўлади.

🔹5 фарқ: Суюқлик.
🌵Кактусни кессангиз ёки тилсангиз рангсиз суюқлик чиқади, зарарсиз.
🌵Молочайни кессангиз ёки тилсангиз оқ, сутга ўхшаган суюқлик чиқади, заҳарли.
❗️Бир хил Кактусларда хам оқ суюқлик чиқади, фақат битта турида.


P.s ажратишни энг осон йўли бу Ареола
.

4.5k 0 8 75 112


Показано 14 последних публикаций.