IJTIMOIY HIMOYA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


КАНАЛДА БОЛАЛАР НАФАКАСИ МОДДИЙ ЙОРДАМ ХАКИДА САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШИЛАР МУМКУН...
Жавобларни Bot: @sr_mf_uzbot
@IHMA_11
Тел: 1140 ёки Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги туман бўлимидан билишингиз мумкин
-https://t.me/Ijtimoiy_himoya_savollaga_javob

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: tnews
"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди"
Тўғри  гап.
Камёб ва нарҳи қиммат бўлганидан кейин қандай қилиб халқнинг косаси  оқаради?
"Одамлардек  яшаш учун  нарҳлар  ҳамёнбоп бўлиши керак, маошлар, пенсиялар оширилсин," демоқчи  бўлгандир-у, бмз тушунмай  ур-калтак қилиб  ётибмиз.

https://t.me/tnews247


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми?
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
❗️Ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори F.Shуҳратова мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг telegram гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олинишига кўрсатма бергани аниқланди.
Натижада мактаб директорига нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 25% миқдорида Жарима интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилди.
❗️Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

2.6k 0 27 26 24

❗️❗️❗️Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади

Қарорга мувофиқ:

2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

❗️Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури амалга оширилади.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1-январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20-январ ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган.

Шундан:

АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️❗️ЎЗИНГИЗНИ БАНД ҚИЛДИРИШГА ШОШИЛМАНГ...

Болалар нафақасини олишда кўпчилик ишсиз шахслар Солиқ органига бориб ўзини ўзи банд қилса болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олишим мумкин деб ўйлайди, лекин бу хар доим хам тўғри эмас. Бунинг сабаби Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 1 155 000 сўм) нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад қабул қилинади деб белгиланган.

Бу нима дегани ? Агар Сиз ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинсангиз ўз-ўзидан Сиз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараварини топаётган шахсга айланасиз. Яъни, Сизни бир ойлик даромадингиз 2 310 000 сўм деб хисобланади. Сиз агар оилада бир нафар фарзандингизга болалар нафақаси олмоқчи бўлсангиз Сизни ўзини ўзи банд қилганликдаги даромадингиз киши бошига болалар нафақасини олиш учун белгиланган минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошиб кетади ва аризангиз Сиз топаётган даромад юқоридаги низомда белгиланган норматив даромаддан ошиб кетди деб қайтарилади. Ижтимоий нафақа олишда ўзини ўзи банд қилиш кўпроқ икки ва ундан кўп болали оилаларга фойдали бўлиши мумкин.

Агар Сиз меҳнат стажига эга бўлиш учун ўзингизни банд қилмоқчи бўлсангиз марҳамат, муаммо йўқ. 375 000 сўм Солиқ органига тўлаб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлишингиз мумкин. Агар, айнан болалар нафқасини олиш учун ўзингизни банд қилдирмоқчи бўлсангиз бунга шошилмаган маъқулроқ!

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

7k 0 90 38 17

❗️❗️❗️Buxoro viloyatidagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining manzillari va telefon raqamlari:

✔️Buxoro shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 2230735
✔️Kogon shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99890 1313337
✔️Buxoro tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99899 7006005
✔️Kogon tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 2202115
✔️Vobkent tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 3322693
✔️Jondor tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99893 4726611
✔️G'ijduvon tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 5721106
✔️Qorako'l tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99899 7041756
✔️Olot tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 3421165
✔️Peshku tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99899 7054614
✔️Romitan tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99865 5521015
✔️Shofirkon tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99894 1238575
✔️Qorovulbozor tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi +99891 4142349

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ❗️❗️
Оила кодексининг 99-моддасига асосан, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда:

✔️ 1 бола учун — тўртдан бир қисми;

✔️2 бола учун — учдан бир қисми;

✔️ 3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

✅ Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.


Оила кодексининг 140-моддасида, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишсиз бўлса ёки уни иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент ундирилаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб унга тўлаши керак бўлган алимент миқдори хисобланади деб кўрсатилган.

✔️Бир нафар бола учун— 1 346 798 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 1 795 731 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 2 693 597 сўмни ташкил қилмоқда.


📌 99-модда иккинчи қисмига кўра ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️❗️Toshkent shahridagi tuman “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining manzillari va telefon raqamlari:

✔️Bektemir tumani: Suvsoz koʻchasi, 75-uy. 99895-560-47-07
✔️Mirobod tumani: Amir Temur shoh koʻchasi, 17-uy. 99895-501-47-07
✔️Mirzo Ulugʻbek tumani: Y.Gʻulomov koʻchasi, 38-uy. 99895-502-47-07
✔️Olmazor tumani: Kichik halqa yoʻli koʻchasi, 1-uy 99895-503-47-07
✔️Sergeli tumani: Obihayot koʻchasi, 3A-uy. 99895-506-47-07
✔️Uchtepa tumani: Farhod koʻchasi, 21-uy. 99895-508-47-07
✔️Chilonzor tumani: Nurxon koʻchasi, 21-uy. 99895-509-47-07
✔️Shayxontohur tumani: Beshyogʻoch mavzesi, 1-uy. 99895-511-47-07
✔️Yunusobod tumani: Osiyo koʻchasi, 4A-uy. 99895-513-47-07
✔️Yakkasaroy tumani: Oʻrikzor 2-tor koʻchasi, 45-uy. 99895-514-47-07
✔️Yashnobod tumani: Aviasozlar koʻchasi, 7B-uy. 99895-512-47-07
✔️Yangihayot tumani: Qoʻrgʻontepa koʻchasi, 24-uy. 99895-515-47-07

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️❗️Пенсия ва нафақанинг фарқини биласизми..?

Жуда кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчаларини синоним деб ҳисоблайди, яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси, деб хато ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади).

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.

📌Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига кўра, етарлича иш стажига эга бўлган фуқаролар ва уларнинг оилалари пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:

1. ёшга доир пенсия;
2. ногиронлик пенсияси;
3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Қонуннинг 7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

✔️эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

✔️аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахслар нафақа олиш ҳуқуқига эгалар.

📌Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарорига 1-илова “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди https://lex.uz/ru/docs/-6411319

Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
б) парваришлаш нафақаси;
в) ногиронлик нафақаси;
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
д) ёшга доир нафақа.

Низомнинг 19-бандига кўра, ёшга доир нафақа:

✔️аёлларга — 60 ёш (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга эса 55 ёшдан);

✔️эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.

❗️Шунингдек, нафақанинг бошқа турлари ҳам бор: ишдан бўшатиш нафақаси, ишсизлик нафақаси, болалар нафақаси, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ва бошқалар.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

3.3k 0 30 51 22

❗️❗️Noyabrda Ijtimoiy himoya milliy agentligi kam ta’minlangan oilalar uchun 270 ming so‘m miqdorida bir martali moddiy yordam to‘lab berdi. 1-dekabrdan butun O‘zbekiston bo‘ylab gaz va elektr energiyasiga tariflar ortishi bilan bog‘liq kompensatsiya uchun arizalar qabuli boshlandi.

Kompensatsiya, ijtimoiy me’yordan oshiq sarflangan gaz va elektr energiyasi uchun to‘lovlarda yordam berish maqsadida, oy yakunlari bo‘yicha to‘lanadi.
Ya’ni, agar siz noyabr uchun kompensatsiya olmoqchi bo‘lsangiz, arizani dekabrda topshirasiz. Dekabrga kompensatsiya olish uchun – arizani yanvarda topshirasiz.
Ijtimoiy me’yordan ko‘proq ishlatgan har oyingiz uchun ariza topshiring.
Hisoblagichlar ko‘rsatkichi kerak emas.
Kompensatsiya miqdori amalda iste’mol qilingan gaz va elektr energiyasiga bog‘liq bo‘ladi. Biroq cheklovlar mavjud.

Har oylik kompensatsiya summasi qanday hisoblanadi

1- namuna – gaz uchun har oylik kompensatsiya
Kam ta’minlangan oila dekabrda 700 kubometr gaz sarfladi. U 625 000 so‘m to‘ladi, lekin kompensatsiya ko‘rinishida kartaga 170 000 so‘m qaytdi.

2-namuna – elektr energiyasi uchun har oylik kompensatsiya
Kam ta’minlangan oila noyabrda 360 kVt·s elektr energiyasini sarfladi. U 234 000 so‘m to‘ladi, ammo kompensatsiya ko‘rinishida kartaga 67 500 so‘m qaytarildi.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

5.6k 0 86 140 32

❗️❗️❗️ Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга "права"га ўқиш пули тўлаб берилади
Қонунчиликка асосан, дафтардаги ёшларнинг автомактабда ўқиш ҳаражатлари қопланади. Бу миқдор БҲМнинг 4 бараваригача, 1 млн 320 минг сўмни ташкил қилади.
Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


📌 Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;
📌 Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;
📌 кўчмас мулкга бўлган такикни текшириш;
📌 Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.
📌 ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
📌 Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;
📌 Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;
📌 Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
📌 Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
📌 Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;
📌 Кам таъминланган деб эътироф этилганлик маълумотномасини олиш;
📌 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун ариза бериш;
📌 Яшаш жойида яшовчилар руйихати билиш;
📌 Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш ва навбатини текшириш;
📌 ишсизлик нафақаси учун ариза бериш;
📌 шахар йуловчи транспорти имтиёзли картасини олиш учун ариза бериш;
📌 тўланган нафақалар хақидаги маълумотномалани олиш;
📌 Ишга мархамат мономарказлари курусларида укиш учун ариза бериш;
📌 Тазйик ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга химия ордери олиш учун ариза бериш;
📌 судланмаганлик ёки судланганлик маълумотномасини олиш учун ариза бериш;
📌 Укиш жойидан маълумотнома олиш учун ариза бериш; олий таълим
📌 Рухий касаллик диспансеридан ва Наркология буйича диспансердан маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 Алимент бўйича карздорликни аниқлаш
📌 Никох тугрисидаги маълумотнома олиш учун ариза бериш
📌 Туғилганлик хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 оталик белгиланганлиги хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш онлайн хизматини йўлга куйдик...
Хизматимиза кетган вақтимиза ва меҳнатимиза хисобига хизмат кўрсатиш пуллик


Ijtimoiy karta tajriba-sinov bosqichida Toshkent shahri va Toshkent viloyatining Yanigyoʻl tumanida joriy etildi.

Bunda, ijtimoiy karta 2024-yilning dekabr oyidan boshlab yangi tayinlangan 9 turdagi ijtimoiy toʻlovlar oluvchi shaxslarga taqdim etilmoqda. Ushbu shaxslarga ijtimoiy kartalar bepul beriladi va dastlab toʻlov vositasi (bank kartasi) funksiyasini bajaradi.

2024-yil 1-dekabrdan boshlab quyidagi to‘lovlar ijtimoiy karta orqali to‘lab berilmoqda.

✔️Kam ta’minlangan oilalarga bolalar nafaqasi
✔️Kam ta’minlangan oilalarga moddiy yordam
✔️Yoshga doir nafaqa
✔️Nogironlik nafaqasi
Yolg‘iz keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun har oylik moddiy yordam
✔️Nogironligi bo‘lgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqalari
✔️Nogironligi bo‘lgan bolalarni parvarishlayotgan onalar uchun nafaqa
✔️Protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari xaridi uchun vaucher
✔️Boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi
2025-yil 1-apreldan boshlab ushbu hududlar (Toshkent shahri va Toshkent viloyatining Yanigyo‘l tumanida) bo‘yicha yana qo‘shimcha 2 turdagi ijtimoiy to‘lovlar ijtimoiy karta orqali to‘lab beriladi.
✔️Homiladorlik va tug‘ish nafaqasi
“Saxovat va ko‘mak”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalari hisobidan to‘lanadigan bir martalik moddiy yordamlar».

❗️Ijtimoiy karta quyidagi toifadagi shaxslarga bepul beriladi

✔️Kambagʻal oilalar reestriga kiritilgan oilalar (shaxslar)
✔️“Ijtimoiy himoya yagona reestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oilalar
✔️Koʻp bolali oilalarning aʼzolari
✔️Nogironligi boʻlgan shaxslar
✔️Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar
✔️Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar parvarishi bilan band boʻlgan shaxslar
✔️Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar
✔️Vasiylar (homiylar), tutingan ota-onalar
✔️Muomalaga layoqatsiz shaxslar
✔️Muomala layoqati cheklangan shaxslar
✔️Muomalaga layoqatsiz va muomala layoqati cheklangan shaxslarning qonuniy vakillari
✔️Pensionerlar
✔️Davlat byudjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan talabalar
✔️Davlat byudjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan oʻquvchilar (tinglovchilar)
✔️Shahar yoʻlovchi transportidan (taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga.

Ijtimoiy karta 2025-yil 1-iyuldan boshlab bosqichma-bosqich respublikaning barcha hududlariga joriy etiladi.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

5.3k 0 50 51 16

2024 YILDA “CALL MARKAZ”GA 1 MILLIONDAN ORTIQ QO‘NG‘IROQ VA MUROJAATLAR QABUL QILINDI!

Ijtimoiy himoya milliy agentligining "1140" va (71) 202-06-00 ishonch telefoni orqali jismoniy va yuridik shaxslardan jami 1 153 536 ta qo‘ng‘iroq va murojaat kelib tushdi.

Hududlar bo‘yicha qo‘ng‘iroqlar taqsimoti:

✔️Andijon viloyati – 192 939
✔️Namangan viloyati – 140 163 Jizzax viloyati – 131 443
✔️ Samarqand viloyati – 126 303
✔️ Farg‘ona viloyati – 81 803
✔️ Toshkent shahri – 93 907

❗️Agar siz ijtimoiy xizmatlar haqida ma’lumot olmoqchi bo‘lsangiz Ijtimoiy himoya milliy agentligi Call markazi "1140" qisqa raqamiga qo‘ng‘iroq qilishingiz mumkin.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

2.3k 0 14 55 16

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️❗️❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

Агар оилангиз "Кам таъминланган" оилалар қаторида бўлмаса биринчи фарзанддан ташқари бошқа болаларингизга "Суюнчи пули" ололмайсиз.

✔️ 2023 йилдаги 550-сон Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

➖ биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

➖ иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

❗️ҚОЛГАН БАРЧА ҲОЛАТЛАРДА фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

4.8k 0 32 70 15


3.5k 0 18 22 24

❗️❗️❗️ПЕНСИЯ ТУРЛАРИ.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра, давлат пенсияларининг қуйидаги турлари бор:

1) ёшга доир пенсия;

2) ногиронлик пенсияси;

3) боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

❗️Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига;

✅ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

✅ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1

6.1k 2 35 107 11

📌 Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;
📌 Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;
📌 кўчмас мулкга бўлган такикни текшириш;
📌 Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.
📌 ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
📌 Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;
📌 Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;
📌 Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
📌 Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
📌 Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;
📌 Кам таъминланган деб эътироф этилганлик маълумотномасини олиш;
📌 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун ариза бериш;
📌 Яшаш жойида яшовчилар руйихати билиш;
📌 Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш ва навбатини текшириш;
📌 ишсизлик нафақаси учун ариза бериш;
📌 шахар йуловчи транспорти имтиёзли картасини олиш учун ариза бериш;
📌 тўланган нафақалар хақидаги маълумотномалани олиш;
📌 Ишга мархамат мономарказлари курусларида укиш учун ариза бериш;
📌 Тазйик ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга химия ордери олиш учун ариза бериш;
📌 судланмаганлик ёки судланганлик маълумотномасини олиш учун ариза бериш;
📌 Укиш жойидан маълумотнома олиш учун ариза бериш; олий таълим
📌 Рухий касаллик диспансеридан ва Наркология буйича диспансердан маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 Алимент бўйича карздорликни аниқлаш
📌 Никох тугрисидаги маълумотнома олиш учун ариза бериш
📌 Туғилганлик хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 оталик белгиланганлиги хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш онлайн хизматини йўлга куйдик...
Хизматимиза кетган вақтимиза ва меҳнатимиза хисобига хизмат кўрсатиш пуллик


❗️❗️❗️Алимент пулида онанинг ҳаққи йўқ!
Оила кодексининг 90-моддасига биноан вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга.

❗️Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1


‼️ Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!

Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

Показано 20 последних публикаций.