➖@ijtimoiyaxborot➖
⚡️САВОЛ:
Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?
⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас!
📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.
✏️ Ушбу маълумотни пенсионерларимизга етказиб қўйсангиз уларга манфаатли бўларди менимча..
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?