Регистон майдони — Ўзбекистонда, Самарқанднинг Регистон майдонида жойлашган 3 та мадрасадан (Улуғбек, Тиллакори, Шердор) ташкил топган меъморий мажмуа.
Дастлабки 1417–1420-йилларда Улуғбек мадрасаси бунёд этилиб, кейинчалик қаршисига – майдоннинг шарқий қисмида Улуғбек хонақоси (1424-йил), шимолий қисмига Мирзойи карвонсаройи, жанубига Алика Кўкалдош жума масжиди (1430-йил) бунёд этилган, ёнида эса ёғочдан хотамкори услубида Масжиди Муқатта ва Абусаид мадрасаси қурилган. 1420–1440-йилларида Регистон ҳашаматли меъморий ансамблга айланган. XVII асрда Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир вайрона ҳолатдаги Улуғбек хонақоси ўрнига Шердор мадрасасини (1619–1635/36), Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллакори масжидини (1646/47–1659/60) қурдирган. Регистон майдони ўзининг ранг-баранг кошинкори безаклари; нақшинкори пештоқлари, улкан гумбазлари билан Марказий Осиё меъморчлигининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади.
@idum56