ОДАМЗОД
Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида.
Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
@idum56