Менинг
мадрасам. Туркияда Қуръон ва шаръий илмлар ўргатадиган мадрасалар жуда кўп. Лекин мен Аллоҳнинг қадари ила Дорулулумга келдим.
Мадрасага келишим ҳам жуда ажойиб бўлган 5 куннинг ичида ҳал бўлиб кетган ва бошида
устозим: келинг ўзингиз ҳам деганларида ҳозир эмас устоз ишларим бор деб бормайман дегандим ҳам. Аммо мени эмас Аллоҳнинг айтгани бўлди.
Дорулулумда 1 ярим йилдан ошиқ муддат мобайнида кўп нарса ўргандим. Ҳам шахсий ўсиш маносида ҳам илм жиҳатидан ҳам.
Араб тилини, турк тилини маълум даражада ва фиқҳий ақидавий мавзуларда ҳам маълум даражада ўсишни ўзим сездим.
Ҳозир дорулулум мен келган пайтдагидан ҳам янада ривожланди. Ҳозирги 1-курсларга қадрига етинглар деб урушиб ҳам тураман.
Гуруҳдошларим билан қитмирлик қилиб манҳажимизни олий маҳад билан солиштириб кўрдик )). Деярли бир хил чиқди. Бир биримизга биз қаерда ўқиётганимизни ҳис қилмаяпмиз деб ҳазиллашиб қўйдик.
Хуллас айтмоқчи бўлганим: қуръон араб тили ва диний илмларни професцианал ҳолатда ўрганишни мақсад қилиб юрганлар учун ўзим кўрган ишонган жойни тавсия қиламан.
Ундан ташқари учрашишни орзу қилиб юрган катта катта шайхлар билан учрашувлар бўлиши жуда қувонарли. Шайх Тақий Усмоний билан учрашувимиз бирга таомланиб суҳбатлашиб ўтирганларимиз кечагидак ёдимда.
Шайх Аввома ҳазратларининг уйларига борганимиз, устозим Муҳаммадодил Ҳамид Эрдиғон жанобларининг кўз ўнгида у зоднинг шахсан қўлларидан ижоза олганларию ва Шайхим Мирзо Кенжабек, устоз Ҳусайн Бухорий, Абдуманнон домла, Муфтийимиз, Рустамжон домла, Муҳаммадали Эшонқулов ва кўплаб уламоларимизнинг суҳбатларидан барокатланганимизни зикр қилмасам бўлмайди.
Муҳаммадодил Ҳамид устозим билан асрдан кейин китоблар ўқир эдик ва тасаввуф суҳбатлари бўлар эди. Устозим устозларининг шундай тасаввуф суҳбатлари ҳақида: энг қисқа вақт бўладиган дарс шу эди аммо энг баракалиси шу бўлди дер эдилар. Мен ҳам уларнинг фикрларига қўшиланан. Муҳаммадодил устозимнинг дарслари жуда қисқа бўлар эди лекин энг баракалиси ҳам эди.
Ҳозир дорулулумда қишки қабул очилган ва қабул муддати тугашига оз фурсат қолди.
Ўқишни истасангиз
@dorululum_2025 га мурожаат қилинг.