эшитган қулоқ нима деб ўйлайди? Бизни уятга қўйманг, қудаларингиз эшитса шарманда бўламизку... Эрга тегиш
га тегибсиз, нега яшамасдан дарров қайтиб келдингиз? Одам деган бир ҳафтага ҳам эрга тегадими? Келинни олдида сал уялсангиз бўларди" ~ дедим. "Сен менга ақл бўлма, қандоқ яшашни ўзим биламан. Менга эналик қилма хўпми? Сен менимас, мен сени туққанман. Так што малчи... Қудаларинггам, сен ҳам капейкасанлар. Сенларни гапинг мени п**имга. Сенга эрга тегиш мумкину менга мумкинмасми? Мен билан ҳеч кимни иши йўқ, сен ўз ҳаётингдасан, Оташ кўчадан нари келмайди. Ҳайри бўлса хотин боласини олиб эрта кунда хонасига кириб гумдонлашади. Нима бир ўзим ёлғиз ўтираманми? Мени ҳолимдан ҳеч биринг ҳабар олишмасанг. Онам боридия деб ўйлашмасанг... Мениям одамларга ўхшаб яшагим келади. Мендан ҳамманг меҳрингни қизғонишасан. Холасам яна эрга тегаман билдингми... Энди бойроғини топиб тегаман... Ҳа бир ҳафтага эрга тегсам нима бўлибди а? Зато икта янги кўйлакли бўлиб олдим."
Онамни бу гапларидан кейин нима дейишни ҳам билмай қолдим. Уялмасдан худди кийими йўқ одамдай "Зато икта янги кўйлакли бўлиб олдим" ~ деганига чидамай йиғладим. Аччиқ қилиб "Билганинггизни қилинг унда." ~ деб кўз ёшларимни артиб олдиларидан чиқдим. Укамларга онамга қаттиқ гапирмасликларини тайинладим. Онамга эътиборлироқ бўлишиб нима егиси келса олиб келиб беришларини тайинлаб уйимга кетдим.
*.. *.. *.. *.. *.. *.. *
Вақт ўтиб кичик укамни ҳам уйлаб жойладик. Бу келинимиз ҳам чаққонгина, лекин сал тиллик чиққан. Ҳеч кимимиз бас келолмаган онамга шу келинимиз бас келиб ўтирибди. Уни бир қилиғи менга ёқади. Одамни орқасидан умуман гапирмайди, айби бўлса олдида юзига шартта шартта гапириб ташлайди. Қайнонасини "ўзимни ойижоним" деб кўнглини олиб, нима егиси келса пишириб бериб, ишидан айб топса ширин гап билан "чақиб" олади. Ишонсангиз шу келинимиз бизни ҳам роса кулдиради. Онам минғиллаб асабига тегса "Ойижоним мана шунақа инжиқлик қилаверсанггиз битта чол топиб шартта эрга бервораман. Ана ундан кейин ўша сассиқ чолизни ҳизматини қилиб юрасиз." ~ дермуш. Онам уни гапларига ҳафа бўлмай кулармиш... "Ҳа ойижоним, гапларим қўй ёғидай ёқиб кетдими дейман, кулганизда юзиздан нур ёғиляптия" ~ деб эркалаб қучоқлармиш. Онам ундан уялибми, "хазилиз қурсин болам, қариган чоғда сассиқ чолни сасиқ гапини эшитгани кимни тоқати бор" ~ деркан. Онамга ўзи шунақа келин керак эди. Онам хали ҳам ўша-ўшалар... бир феъли келса аразлайди, бир қарасанг кайфияти чоғ, саҳийлиги тутади. Ёши анча кексайиб қолса ҳам ҳеч бошидаги "корона"ни ечгиси келмайди. Келинларига ўз тазиқини ўтказиш билан овворалар. Нима қилса ҳам борларига шукур, чунки бизни дунёга келтирган зодлар.
*..*..*..*..*..*
Хозирги кунга келиб катта қизим Нилуфар
олийгоҳда ўқияпти. Уйимизга совчилар кела бошлади. Насиб қилган куни тўйни бошлаймиз. Ўртанча қизим сал эркатойроқ бўлиб ўсди, лекин ақл хуши жойида. Уни дадамиз айтганини муҳайё қилиб жуда талтайтириб, эркалатиб юборганда. Кенжатойим овунчоғимизга айланган. Унга ҳаммани меҳри бўлакча.
Мен хозир жуда бахтли аёлман... Ха азизларим бахтни эрта кечи бўлмас экан. Худойимга беадад шукурким , мақсадимга етдим. Қизларимга бахтли болаликни бера олдим. Энди маҳалла кўйда ўзимизга яраша
хурматимиз бор. Қизларим Худо хохласа албатта бахтли бўлади деган яхши орзу умидлар қилиб юрибман. Қариган чоғимизда бизга меҳрибон бўлишади, чунки биз уларга меҳр бера олдик.
Аллоҳим Яратганингга шукр, шу кунларга етказганига шукр...
Тамом.
Д И Л О Р А Осман қизи.
@ibratli_xikoyalaruz