📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


АКС ЭТИШ ҚОНУНИ...

Атрофингиздаги барча инсонлар -бу сизнинг аксингиз.

Сиз баъзи бир инсонларни кузатганмисиз? Улар доим хавотирда, замон кундан-кун оғирлашиб бораётгани, одамлар борган сари инсофсиз бўлиб бораётгани, алдоқчи ярамас инсонларни кўпайиб кетаётгани ҳақида нолишади.

Энди ҳеч ўйлаб кўрдингизми, нега сизнинг атрофингизда вазият бунақа эмас?

Ҳар бир инсоннинг ўзгача ўз олами мавжуд. Яъни бу ўз фикрлари орқали яралади. Сиз нимага ишонсангиз шу нарсага эришасиз.

Атрофимиздаги ҳар бир инсон бизни қайсидир жиҳатимизни акс эттириб беради. Оиладаги турмуш ўртоқ ва фарзандлар эса тўлиқ бир-бирини акс эттиришади.

Агар атрофингиздаги инсонлар сизга ёқмаса , уларни қабул қила олмасангиз, билингки, сиз айнан ўзингизни шу жиҳатингизни қабул қила олмаяпсиз. Ҳаққоний ёндашганингизда буни англайсиз.

Кимнингдир яхши жиҳатлари сизга ёқса, бу ҳам сизнинг аксингиз.

Атрофингиздаги инсонларни борича қабул қилиб сиз ўзингизни қабул қилган бўласиз. Аксинча, уларни жазоласангиз ўзингизни жазолайсиз.

Уларга совға улашсангиз ўзингизга улашган бўласиз.

Уларни севиб бахт тиласангиз ва яхшилик қилсангиз, билингки, бу яхшиликни ўзингизга қилаётган бўласиз. Шунинг учун, ҳеч иккиланмай яхшилик қилаверинг.

Ўзингизни ўзгартиринг! Шунда атрофингиздаги инсонлар ҳам ўзгаради.


«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi


ОИЛА ПАСПОРТИ

Ота:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузурингдаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту-ҳалолалингдир.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?

😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?

Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!

Давоми
👉 Бу ерда


- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...


Муҳаммад Али:  ”Боксчидан кўра, мен кўпроқ мусулмонман”.

Олтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман деб ўйладим ва "Downtown" ресторанига кириб келдим. У ерда қора танли инсон овқатлана олмас эди. Олтин медаль, олимпия чемпиони бирор нима буюртма қилмоқчи эдим. Мен ҳаммаси жойида, мен камбағал эмасман дедим. Лекин мени шундай бўлсада ресторандан ҳайдаб юборишди. Жуда ҳам хафа бўлдим.

Мен дарё қирғоғига бориб, олтин медалимни сувга улоқтирдим. Мен Муҳаммад Пайғамбар ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитган эдим. Кейин масжидга бордим, оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига хафа ҳолатда кирдим. Ҳамма жим ўтириб намоз вақтини кутишар эди. Мен уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим.

Оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди. Мен буни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен оқ танли қора танлини қучоқлаганини кўрдим ва бу мен учун чақмоқ зарбасидек бўлди. Мен уларни кузатаётганимда, ёнимга масжид имоми келди ва сени олдин бу ерда кўрмаган эдим, дея сўз бошлади. Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим ва имом: албатта намоздан сўнг, деди. Намоздан кейин у мени олдига чорладида ва тан оласанми "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расули". Мен: "Ҳа" дедим. Қолганлар эса "Аллоҳу Aкбар" дея қичқиришди.

Мен йиғлаб юбораман деб ўйламаган эдим, кўпчилик ва ҳатто имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб бағирларига босишди, исмимни Муҳаммадга алмаштирдим. Мен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва ҳатто чемпион бўлганимда ҳам йиғламаганман, лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юбордим. "Мен боксчидан кўра кўпроқ мусулмонман".


😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶

Батафсил видеода🎥👇👇


Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun 60 qism sizni kutmoqda!! skidkada hikoya endi aksiyada 5.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan


114


— Кечирасиз, бугун автоҳалокат туфайли келтирилган бемор қайси палатада ётганини айта олмайсизми? — Алишер қабулхонадаги ҳамширадан сўраш баробарида асабий столни чертиб турарди.
— Саккизинчи палатада эканлар, — ҳамшира рўйҳатга қараб олганча жавоб берди.
— Раҳмат, — қадамини тезлатганча ҳамшира айтган палатага йўл олди, — ишқилиб жиддий жароҳат олмаган бўлсинда. Шундай бўладиган бўлса дадам мени ҳам, Жавлонни ҳам теримизни шилади. Ўзи қаёқданам рози бўлдим? Аҳмоқ бўлмасам ўн беш ёшли болага ҳам машина калитини бераманми? Худо бандам деб гапга тушунадиган одамлар бўлсинда. Акс ҳолда, калтакнинг каттаси мени бошимда синади, — палата эшиги олдигача ўзига-ўзи гапириб келган Алишер эшик олдига келганида тўхтаб, бир чуқур нафас олдида секин ичкарига кирди, — мумкинми?

🌺🌺🌺


Олмагул билан суҳбатдан кейин энди бор эътиборини аёли ва қизларига қаратишга қарор қилган Сарвар бугун ишдан эртароқ чиқди. Қизларига қўғирчоқ, аёлига гул ва ширинлик олди.
— Шунақаси Дилафрузга ёқарди, — у билан биринчи учрашувда ўтириб ширинлик еганини эслаб жилмайиб қўйганча машинага ўтирди. Ўзгача хуш кайфият билан уйига яқинлашаркан, эшиги олдида турган тез ёрдам машинасини кўриб ҳайрон бўлди, — улар бу ерда нима қилишаяпти? Ёки қизларга..., — Сарвар машинани уйидан сал берида тўхтатиб тушиши билан уйи томонга югурди. Ичкарига кирар-кирмас замбилда Дилафрузни олиб чиқиб кетишаётганини кўриб, карахт бўлиб қолди, — Дили, унга нима қилди?


🌺🌺🌺


— Шу билан энди қачон кўраман сени? — Жамол тўзғиб қолган сочларини йиғаётган Зулхуморнинг белидан қучиб, юзидан ўпиб қўяркан, — қара лекин, узоқ соғинтириб юборсанг девор ошиб кираман-а, — илжайди.
— Энди соғинчлар бўлмайди, — Зулхумор ҳам жавобан унинг юзидан ўпиб қўяркан, — буёғига мени тез-тез кўриб турасан.
— Сен қумга ўхшайсан.
— Нега айнан қум? — Зулхумор ҳайрон бўлди.
— Чунки қумга қанча сув қуйсанг ҳам бўлди, тўйдим демайди, — Жамол ҳали ҳам ўша илжайиш билан кўз қисиб қўйди.


113


— Хотинлар товуқ мия бўлади деб бекорга айтишмаган ўзи, — Собир ака тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, — яқинда акасини қаматиб юборгандик. Бугун эса сен синглисини пичоқлаб ўтирибсан. Улар ҳам мана сенга деб устингдан ёзиб юборса нима қиласан?
— Дадасиииии..., — Ҳалима опа йиғлагудек аҳволда, — ахир мен у пайтда ўзимда эмасдим. Кўз олдимда ўғлимни бўйнига пичоқ тираб турганига....
— Ҳе ўша ўғлингни ҳам..., — Собир ака хотига бўралатиб сўкканча, — ҳа деб увиллайвермасдан дуо қил. Дуо қилгинки, келининг ўлиб қолмасин. Йўқса сени ҳам олиб бориб тиқиб қўяди. Кейин ўтирасан ўғлим деб увиллаб.
— Дадаси доктор билан ўзингиз гаплашинг. Нима керак бўлса қиламиз денг. Фақат уни сақлаб қолишсин. Йўқса мен...., — Ҳалима опа йиғлаб юборди.
— Жим бўл, — Собир ака хотинини жеркиб берганча, — буни олдинроқ ўйлаш керак эди, — кўзи улар томонга келаётган қудасига тушиб, бир ютиниб қўяркан, — бор ана ўзинг гаплаш. Мен аралашмайман, — деганча тез-тез юрганча кетиб қолди.

🌺🌺🌺

— Эрингизни гапини эшитингизми? — Каромат опа қошини керганча, — қўлиздагиларни тезда хонангизга қўйиб чиқингда, эрингиз айтган овқатни ҳаракатини қилинг. Ҳа демай ишдан келади. Унгача тайёр бўлсин, — дедию хонасига кириб кетди. Айни пайтда Каромат опадан хурсанд одам йўқ эди. Чунки ўғли тақдирига кўниб, у танлаган қиз билан яшашга кўника бошлагандида.

🌺🌺🌺


— Мана бўлди, — Олмагул йиғлаганча дадасининг қўлини гипслаб қўяркан, — сизга нима бўлди? Бу ерларга қандай келиб қолдингиз? Ойим ва укаларим...
— Буни тарихи узоқ, — Абдурайим ака ҳали ҳам қизининг тирик эканлигига, ёнида эканлигига ишона олмагани учунми ундан кўз узай демасди. Кўзимни узсам қизимни қайта йўқотиб қўйсамчи деб қўрқув бор эди.
— Муҳими соғ-саломатсиз, — Олмагул дадасининг ёнига ўтириб, қучоқлаб олганча, — мен бу ердаги ишларимни тугатай, биргаликда қишлоққа қайтамиз. Олдингидек бир оила бўлиб яшаймиз.
— Хўп қизим, хўп, — Абдурайим ака ҳам қизини бағрига босганча кўзларини юмиб ўтирди. Шу билан кўз ёшларини яширмоқчидек эди гўё.


112


— Шоҳсанам сизни хўжайин чақираяптилар, — бироз тоби бўлгани учунми бугун ишларини бироз хафсаласизлик билан қилган Шоҳсанам ҳамкасбининг гапидан кейин оёғини судрагудек бўлиб хўжайиннинг хонасига йўл олди. Аслида ундан қочиб юрибди. Ахир, унинг хўжайин эканлигини билмасидан олдин бир-икки марта қўполлик қилган. Хўжайин эканлигини билгач эса юзига қарай олмай қочиб юрганди. Олдинлари унинг хонасини тозалашдан қочадиган ҳамкасблари энди ўша хонани тозалаш учун тортишишарди. Хўжайин ҳам атай қилгандек бу ишни Шоҳсанам қилсин дейди ва шу билан ҳамма ҳамкасбининг энг «севимлиси» Шоҳсанам бўлиб қолади.
— Чақирган экансиз? — эшикни тақиллатиб секин ичкарига кираркан, Жафарнинг олдида ўтирган икки формали йигитларга кўзи тушиши билан юзи оқариб кетди, — наҳотки уларни қайнонам ва эрим жўнатган бўлса? — ҳаёлига келган биринчи фикр шу бўлди.
— Келинг ўтиринг, — Жафар ҳар доимгидек расмий оҳангда гапирганча унга жой кўрсатаркан, — бу йигитлар сизни излаб келишибди. Айтишлари бўйича, улар сизнинг қишлоғингизга иш яъни жиноят иши бўйича жўнатилган. Уларнинг сизга бир-иккита саволлари бор экан.

🌺🌺🌺


— Нимааа? — Саиданинг гапидан кейин Аҳмад ўрнидан туриб стулини отиб юбораркан, — мен ҳали унга кўрсатиб қўяман, мен билан ўйин қилиш қанақа бўлишини. Менга манзилини бер.
— Нима қилмоқчисиз? — Саида киприклари пирпираганча сўраркан, — нима уни шарманда қилмоқчимисиз?
— Керак бўлса ҳа. Товуқ мия дугонанг ким билан ўйнашаётганини билмайди шекилли. Мени Аҳмад деб қўйишибди. Мен ҳамиша истаганимга эришиб келганман. Манзилни айт, керак бўлса уйига бориб ниятимга етаман. Кейин ўлиб кетмайдими.


111


— Наргиза, — Ҳалима опа ўғлининг бўйнига ботаётган пичоқ учидан кўз узмасдан ялина бошлади, — жон қизим бу шаштингиздан қайтинг. Ахир у сизни эрингиз. Наҳотки ўз эрингизга шундай қила олсангиз?
— Эрим? — Наргиза асабий кулганча, — шуми? Шу ҳайвонми?
— Наргиза, — Ҳалима опанинc жаҳли чиқаётган бўлса ҳам, ҳозирги вазиятда ўзини қўлга олишга мажбур. Биттагина хато сўз ўғлининг ҳаётига нуқта қўйиши мумкин, — жооон қизим, — бу сафар ялингандек, — илтимос ундай қилманг. Ахир ўзингиз гапга тушунадиган эсли қизсиз. Ўтинаман, жооон қизим ўзингизга жабр қилманг. Сиз бунда қилсангиз ойингиз...
— Ойим? — Наргизанинг кўзлари ёшланди. Кўз олдига ойисининг ғамдан сўлғин тортиб қолган юзи келди, — ойим, — Фурқатнинг бўйнига пичоқ тираб турган қўллари бўшашди. Бундан фойдаланган Ҳалима опа унинг қўлидан пичоқни юлиб олдию, ғазабда нима қилаётганни билмай, Наргизанинг қорин қисмига икки марта пичоқ урди.

🌺🌺🌺


— Бўла қолсангчи, — Зулхумор келганидан буён эркалашдан нарига ўтмаётган Жамолга ёв қараш қилиб қўйганча, — лаллаймасдан ишга киришайлик. Ахир, вақт тиғиз.
— Мени шошаётган ерим йўқ, — Жамол тиржайиб қўйганча давом қиларкан, — озиб-ёзиб бир келибсан, шунга яраша мазза қилайликда, — деганча қизнинг бўйнидаги қўллари секин пастлай бошлади.

🌺🌺🌺

— Дада! — овози паст ва титраб чиқди, — дадажон, — каравотда бир аҳволда ўтирган дадасининг бағрига отилд, — дадажон.
— Қизим? — Абдурайим ака нима қилишни билмай карахт аҳволга тушиб қолди. Бағрига босай деса, автоҳалокат туфайли бошим ҳам лат еб, шунчаки кўзимга кўринаётган бўлсачи деган қўрқув бор. Бағрига босмай деса Олмагулини соғинган.


110


— Келишингни узоқ куттим, — Зулхумор келиши билан Жамол унинг белидан тутиб ўзига тортди, — сени соғиндим, — деганча унинг бўйнига талпинди.
— Соғинган одам бундоқ йўқлаб туради, — Зулхумор нозланганча бошини орқага ташларкан, бу ҳаракати билан Жамолнинг бўйнидан қайта-қайта ўпишлари ёқаётганини яшириб ўтирмади.
— Ўша қари поччангни пинчидан чиқмай қўйгандингку, — Жамол мийиғида кулиб қўйганча унинг белларини сиқди.
— Эеэ гапирма ўшани, — Зулхуморнинг юзи буришди, — ундан натижа йўқ. На уйланиш ҳақида гапиради, на бағрига олади.
— Гўзалим, — Жамол унинг юзини силаганча, — хафа бўлмагину ўша поччанг сенга уйланмайди.
— Нега экан? — Зулхумор юзларини атай Жамолга тутиб бераркан, бироз ҳайрон бўлганча сўради, — ахир у ҳеч нимани билмайди.
— Сен шундай ўйлайсан. Лекин у нималарнидир хитлаб қолган, — Жамол унинг лабидан енгилгина ўпиб қўяркан, уч кунча олдин чойхонада тасодифан эшитиб қолган суҳбатини эслади:


«— Сен ҳақ кўринасан, — Дадахон қўлидаги пиёлага тикилганча, — Зулхумор ҳаммасини бошидан режа қилган кўринади.
— Нимадир бўлдими? — Муҳсин бўшаб қолган пиёласига яримлатиб чой қуйганча сўради.
— Унинг қадам босиши, ўзини тутиши ўзгариб қолган. Назаримда у яна ўша кимдир билан ош-қатиқ бўлиб олган.
— Бўлиши мумкин, — Муҳсин пиёлани секин айлантирганча, — еб турган оғиз, яна егиси келади.
— Тўғри.
— Энди нима қилмоқчисан?
— Улар иккисини бирга қўлга тушириб, айбларига иқрор бўлишини сўрайман.
— Сенингча улар кўнишадими?
— Йўқ.
— Шуни билиб туриб ҳам, айтаётган гапингни қара.
— Энди ҳар на чиқмаган жонда умид.»

🌺🌺🌺


— Анора ҳозир тез ёрдам билан келган беморнинг қўлини гипс қилиб, текширув учун тайёрла, — уст-бошини алиштириб чиқиши билан навбатчи доктор Олмагулга тайинлаганча, кейинги ҳамширага топшириқ бера бошлади.
— Хўп бўлади, — Олмагул керакли нарсаларни тайёрлаб, доктор айтган бемор жойлаштирилган палатага кириши билан, — ассалому алайкум. Мен ҳозир қўлингизни...., — беморга кўзи тушиши билан қўлидагилар тушиб кетди.


.


ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ОЛЧАГУЛ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!




....Ҳавасим келяпти

🔸️Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - “Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мултфилм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...“.

🔸️Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: “Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...“.

🔸️Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: “Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..“.

🔸️Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: “Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяптику, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...“.

🔸️Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: “Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...“.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ_БУ_МУҲИМ❗️❗️❗️

Ошқозон кестиришга асло шошилманг❌

Ҳамма Диетологлар пулга ўргатаётган бу усулни ман сизга бепулга ўргатаман✅

БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЙУ́ҚОТАСИЗ.😳

Бу ҳақиқат💯‼️

БУ СИРЛИ РЕЦЕПТ УЧУН:👉 СУВ, КEФИР
ВА...👉ДАВОМИ КАНАЛДА


Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."

Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Ҳалиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.

Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?"
Киши: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди.

"Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс ҳолда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан...

Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан ҳам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади...
Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни ҳам ёдингдан чиқарма!!!


Каналимизда қолинг ва оилавий муносабатларга оид тавсияларни биз билан биргаликда кузатинг.


Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест!

Тест ечишнинг шарти:
Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз.

Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!

Показано 20 последних публикаций.