ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       
Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon
Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


* * *
Ҳаммаси аста яхши томонга ўзгара бошлади. Юнус бизнинг ҳовлига, бир эса унинг квартирасига кўчдик. Мен тикув цехига ишга кирдим. Бошида ўрганолмай анча қийналдим, лекин, кейин-кейин қўлим ўрганди. Узоғи 3-4 ой ичида бинойидек тикувчига айландим. Маошим ҳам яхшигина эди. Малика институтга ҳужжат топширди. Имтихонда жуда қаттиқ ҳаяжонландими ё саволлар қийинчилик туғдирдими, билмадим. Ўқишга киролмади. Хонасидан чиқмай бир неча кун қамалиб ўтирди. Биз ҳаммамиз унга манавий мадад беришга ҳаракат қилдик.
- Малика... Синглим ўзингни қўлга ол. Майли бу йил ўтолмаган бўлсанг, янаги йили албатта ўтасан. Ўзинг ақлли қизсан-ку! Йиғламагин...
Уни бағримга босдим. Сочларини силадим, анчагача шу аҳволда ўтирдик. Ниҳоят синглим йиғлашдан тўхтади.
- Опаа, ўтишимга қаттиқ ишонгандим. Мендан кўра яхши ўқимайдиган ўртоқларим кириб кетишди! Мен қолдим, тушуняпсизми?! Ўшалар ўтган, нега мен ўтолмадим?
- Малика, бу омад. Уларни омади келган. Бу сени ё мени қўлимизда эмас. Ўша ўртоғингни ўқишга бу йил ўтиши пешонасига ёзилган экан, мана ўтди. Сенга ҳам Аллоҳ пешонангга битиб қўйган тақдири бор. Худо хоҳласа янаги йили албатта ўтасан!
- Раҳмат опаа... Айтганиз келсин. Бу йил янаям қаттиқроқ ўқийман. Ҳеч нарсага чалғимиман.
- Сенга ишонаман, асалим.
Лайло олимпиададан кумуш медал билан қайтди. Қора белбоғ соҳиби бўлди. Бу албатта барчамизни бирдек қувонтирди. Ғолибга давлат томонидан мукофот пули берилар экан. Лайлога жуда кўп пул беришди. 50 минг доллар! Ажабо! Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Аллоҳ! Дадам айнан шунча пулни қарзга олгандилар, биз ҳам анави номардга айнан шунча пулни қўш қўллаб бериб юборган эдик. Аллоҳ ярим йилда ўзимизга қайтариб берди! У пуллари ярмини Юнусга олиб бориб бердик. Натариусга бориб квартирани мени номимга ўтказиб берди. Лекин шундай қувончли кунларимиз, бир деганда қайғуга алмашинди...
* * *
Ҳаво ниҳоятда совуқ. Ойимнинг эски жароҳати қаттиқ оғрий бошлади. Оғриқдан тинимсиз ингрардилар.
- Ойижон! Кўзизи очинг, юмманг кўзингизни илтимос!
Ойим кўзларини базўр очдилар. Лаблари қуриб кетган эди. Ялинчоқ овозда дедилар
- Сув... Сув... Томоғим қуриб кетяпти...
Югуриб бориб сув олиб келдим. Ойимнинг оғизларига тутдим. Ойимдан тинмай тер оқар эди. Пешонасини ушладим. Қўлим куйди. Шарт қўлимни тортиб олдим. Ойимнинг бадани ёнар эди. Баданлари ниҳоятда қизиб кетибди!
- Ойижон истимангиз баланд-ку!? Ҳозир... Ҳозир! Тез ёрдамга қўнғироқ қиламан!
Тез ёрдамга қўнғироқ қилдим. Узоғи 15 минута борамиз дейишди. Улар келгунча ошхонадан илиқ сув олиб чиқиб, ойимнинг баданларини намлаб чиқдим. Дори ичирдим. Йўқ! Фойдаси бўлмади. Ойим баттар беҳаловат бўла бошладилар!
- Қизим, жон қизим... Ёниб кетяпман! Ўлиб қолсам керак болам...
Жон ҳолатда бақирдим.
- Йўқ!!! Ўлмайсиз! Дадам ташлаб кетди, сиз ҳам ташлаб кетасизми энди ойи!?
- Қизим... Тўйларингни кўролмадим...
- Ҳали ҳаммамизни ўзиз узатасиз, ойижон.
- Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллаҳ... Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллаҳ... Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллаҳ...
Ойим тинимсиз калима қайтарардилар. Қўрқиб кетдим.
- Ойи! Ойижон! Ҳозир тез ёрдамдагилар келиб қолишади. Бироз чиданг, кўзингизни юмманг!
Ойим калима айтишдан тўхтадилар. Менга аста қараб
- Жоним қизим... Сени жудаям яхши кўраман. Сингилларинг сенга омонат...
- Унақа деманг...
- Наргиза... Сув олиб кел, қизим. Оғзим қуриб кетди...
- Хўп ҳозир...
Сув олиб келдим. Ойим бир қўллари пастга осилган ҳолда, кўзлари очиқ ётардилар. Турган жойимда қотиб қолдим! Бутун вужудим билан баақирим.
- Ойииииии!!!! Ойижоним!!! Бизни кимга ташлаб кетдингиз, ойижооооон!!!

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ_ТЕЗ_ЎҚИНГ

НАМОЗИ ҲАМ РЎЗАСИ ҲАМ ҚАБУЛ БЎЛМАС ЭКАН 😱😱

Аллоҳ бундай одамни кечирмас экан😱

Булар кимлигини ва нега қабул бўлмаслигини тез билиб олинг👇👇


Бўшлиқ

(Ҳикоя)

6-ҚИСМ

Юнусни онасидан хабар олгани бир неча марта уйига бордик. Ҳадича хола бизни ҳар сафар очиқ чеҳра билан кутиб олардилар. Бир сафар уларни ҳам уйимизга олиб келишимизга тўғри келди. Ойим билан танишишни хоҳладилар. Бир пасда бир-бирлари билан илиқ суҳбат қуришиб анча яқин бўп қолишди.
- Мунисахон, сиз билан танишганимдан жуда хурсанд бўлдим. Жуда очиқкўнгил аёл экансиз. Қизлариз ҳам сизга ўхшайди, эсли, тарбияли. Уч қизни туғиб шунчалик чиройли меҳр бериб тарбиялаш ҳар кимни ҳам қўлидан келмайди.
Ойим менга, кейин сингилларимга кулиб қарадилар.
- Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим менга шундай ширин, меҳрибон қизларни берди. Лекин мен туққан оналари эмасман, бу мени иккинчи турмушим эди.
- МаашаАллаҳ! Барибир ҳам асосий тарбияни сиздан олишган.
- Булар менинг бутун борлиқларим!
Ойимнинг гапларидан Ҳадича хола таъсирланиб кеттилар. Яна анча суҳбат қуришди. Сўнг Ҳадича хола ўрнидан турди.
- Майли Мунисахон яхши қолинг. Мен яна келаман. Энди уйга боришим керак.
- Яна бироз ўтирсангиз бўларди. Бирга овқатланардик, қизларимни қўли жуда ширин.
- Ишонаман. Иншааллоҳ бошқа сафар бемалол бўлиб бирга-бирга ўтириб овқатланамиз.
Ҳадича хола кетдилар. Уларни кузатиб хонамга кириб кетаётсам ойим мени ёнларига чақирдилар.
- Кел қизим, бироз гаплашайлик.
- Лаббай ойижон...
- Кеча уйга совчилар келишганди сени сўраб. Жуда яхши жойдан экан. Йигит ҳам яхши, ўқимишли эмиш...
- Ойи... Келишгандик-ку бу мавзуга қайтмаймиз деб?! Ҳозир турмушга чиқадиган вазиятда эмасмиз. Уни устига мени ҳали кўзлаб қўйган режаларим, мақсадларим бор. Эрга тегиш ниятим йўқ.
- Ахир ёшинг ўтиб кетяпти қизим. 25 га кирдинг.
- Қари қиз бўлиб қоласан демоқчимисиз?
- Йўқ қизим... Тушунсангчи, яна бироз шундай юраверсанг кейин хотин қўйганлардан, боласи борлардан ҳатто катта ёшли эркакларда келишни бошлайди. Мен ҳам сенларни бахтингни кўришни хоҳлайман, қизим.
- Бахтли бўламиз ҳаммамиз. Иншааллоҳ, қалбимизда Аллоҳга бўлган ишончимиз бор экан, ишонинг ҳали ҳаммадан кўра бахтлироқ, ҳаммадан кўра омадлироқ бўламиз.
Ойимнинг кўзларига қарадим. Менга ачингандек қараб турардилар.
- Ойижон... Ҳозир фикри ҳаёлим анави ўғрида. Тезроқ топилсайди. Юнуснинг ҳам қамоқдан чиқишига 3 кун қолди. Эсон омон янги уйимизга кўчволелик. Синглим ўқишга ўтсин. Лайло олимпиадага тайёрланяпти. Илоҳим ғолиб бўлсин, уйга ёруғ юз билан ғалаба билан қайтсин!
- Илоҳим қизим, айтганинг келсин.
- Турмушга чиқиш қочмайди, ойи. Сиз буни ўйламанг. Ундан кўра дуо қилинг, сизни дуолариз бизнинг энг қимматли бойлигимиз, ойижон!
Онам ёшли кўзлари билан менга жилмайиб қарадилар. Юзларимдан аста силаб қўйдилар...

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


🤔 БАРЧАНИ ЎЙЛАНТИРГАН САВОЛ:

НИМА ТУҒИЛГАНДА УЧАДИ, ЯШАГАНДА ЁТАДИ, ЎЛГАНДА ОҚАДИ?

Бу саволга фақат 1% одам жавоб бера олган! 👇


- Ака, Насим деганингиз қоп-қора, новча одамми? Юзларида бир икки чандиғи ҳам бор.
- Ҳа, ўша.
- Ҳа! Демак у ифлос, дадамдан ўзи берган пулни ўғирлаган, бир йил ўтиб қўлидаги ҳужжат ва видеони рўкач қилиб биздан яна шунча пул талаб қилган эканда!
- Шунақа... Очиғи уни исми ҳақиқатданам Насимми билмайман. Келишим билан опамдан бўлган воқеани эшитиб ўша бўлса керак деб ўйлагандим ўзим ҳам. Бугун эрталаб мелитсияга қидирувга бериб келдим. Очиғи уни қидираётган битта биз эмас эканмиз. У учига чиққан фирибгар экан. Ўзбекистонга келиб шунақа қинғир йўллар билан одамлардан пул ундиргач четга чиқиб кетаркан! Ҳозир қидирувда, Худо хоҳласа, яқинда топиб қолишади.
Акамнинг гапларидан ҳам ҳайрон эдим, ҳам жаҳлим чиққанди. Инсон шу даражада ҳам ноинсоф бўладими?! Кишининг ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас деб шунга айтишса керакда! Аллоҳ барчамизга инсоф берсин, ёмонлар жазосини олсин, ўша аблаҳ Насим ҳам тез орада топилсин...

5-ҚИСМ ТУГАДИ.

✍ Усмоналиева Мунира.
⏰27.10.2024. 14:50

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🕊РАМАЗОН ОЙИДА МАЗЗАЛИ РЕТЦЕПТЛАР❤️

😍😍Рамазон Дастурхонингиз 👆Шунақангиз Маззали Таомлар ва Пишириқлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🫐🍉

🤗🤗Энг Дахшат Ретцептлар Фақат бизда 🍜Таомлар, 🥗 Салатлар, 🍰Пишириқлар ҳаммаси бизда

🥐🥘🍧
🍰🥟Саҳарлик ва Ифторлик учун Ҳар Кунлиk Ретцептларни Жойлаб борамиз Тез Киринг👇👇👇
https://t.me/+wfnssjHrz4Y1OTIy


Тез-тез юрганча нариги хонадан 5 минг доллар олиб чиқдим. Стол устига қўйдим.
- Мана пулларингиз! Энди кетишингиз мумкин.
Амакиларим бир-бирларига маъноли қилиб қараб олишди.
- Майли жиян! Саломат бўлинглар.
Иккала катта амакиларим пулларни олиб энсаларини қотирганча чиқиб кетишди. Кичкина амаким қолдилар. Очиғи келганларидан бери ўзларини ўнғайсиз сезардилар. Шунча пайтдан бери бир оғиз ҳам гапирмадилар. Амакиларим чиқиб кетишгач, секин сўз очдилар.
- Яхшимисан Наргиза? Сизчи кеннойи? Қийналмасдан ўтирибсизларми? Акамлардан хафа бўлманглар. Улар шунақа. Акам раҳматли билан ҳам тез-тез урушиб қолишарди. Дадам тирикликларида уй-жой талашаверишганларидан охири шу ҳовлини акамга ҳадя қилиб юборгандилар. Ҳар биримизга уй олиб берганлар. Мени биласиз кўпроқ Россияда юраман. У ёқда уйим, хотин бола-чақам бор.
Жавоҳир акам ( бу амаким ҳали жуда ёш. Мен туғилганимда 9 ёш бўлган эканлар. Шунга кичкиналигимдан уларни ака деб ўрганиб қолганмиз) бироз гапдан тўхтаб олдиларига қўйилган чойни бир-икки ҳўплаб ичдилар.
- Эшитдим, жуда катта қарз тўлабсизлар. Очиғи акам катта бизнес қиламан деганларида, қаршилик қилгандим. "Нима қиласиз, ака, бир яхши ишиз бор. Давлат ходимисиз. Бизнес нега керак?" Дегандим. Лекин акам унамадилар. "Қизларим котта бўлишяпти, уларни ўқитишим, чиройли тўй қилиб узатишим керак. Кеннойингга ҳам протез бўлса ҳам оёқлар қўйдирмоқчиман. Бир ўзимнибг ойлик маошим нимаям бўларди" дегандилар.
Ҳайрон қолдим. Дадамнинг бунча қарз олганидан Жавоҳир акам хабардор эканда!
- Сиз билармидингиз?!
- Ҳаа...билардим. Кейин кредит оламан дедилар. Йўқ ака, кредитни фоизи бор. Тўлаш осонмас дедим. Сўраб суриштириб Насим деган йигитдан 50 минг доллар қарз олдик. Билсак у ифлос, номард киши экан. Биз билан улфат бўлиб олиб, акамга жуда кўп ароқ ичирарди. Мен акажон унақа кўп ичманг, қизларизга ёмон таъсир қилади десам, хўп ука, энди ичмайман,дердилар, лекин барибир ичишда давом этдилар.
Жавоҳир акам чуқур уҳ тортдилар. Бир менга, бир ойимга, бир сингилларимга қарадилар. Афсус билан гапларини давом эттирдилар.
- Бир куни Насим бизни зиёфатга чақирди. Мен зиёфатни ярмида чиқиб кевордим. Чунки роса чарчагандим. Дам олмасам бўлмасди. Эртансига абедларда акам телефон қилдилар. "Жавоҳир! Укажон! Пулларим йўқ! Ўғирлаб кетишибди!" Дедилар. Ким олган бўлиши мумкин деб ўйлардим. Насимга телефон қилдим. Аблаҳ ўчириб қўйган экан! Уни ҳеч қаердан тополмадик! У аблаҳ акамга берган 50 мингдан ташқари, акамнинг ўзи анчадан бери йиғиб юрган 30 минг доллар пулини ҳам олиб четга чиқиб кетган экан. Акам аллақачон бизнес ҳамкорлар билан келишиб қўйгандилар. Ҳаммаси барбод бўлди. Акам жуда катта пулга тушиб қолдилар. Шунга сиқилиб кўп ичадиган одат чиқардилар.
Жавоҳир акам йиғлаб юбордилар.
- Россияга кетишимдан олдин. Акам билан охирги марта гаплашганимизда "Сиқилманг ака, у аблаҳни албатта топаман. Ишлаб сизга кўп пул жўнатаман. Ҳали ҳаммаси изига тушади. Фақат ичманг, илтимос" дегандим.
Ойим ҳам йиғлардилар. Мен ва сингилларим ҳам йиғладик.

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🦋 😒😉😗😞😝   😘😁😞🤓
🤩🤩🤩🤩🤩
🗣Siz ham o'zingizga yoqadigan
Bahoriy yangi uslubdagi koylaklarni izlab charchadingizmi unda bu 𝗦𝗵𝗼𝗽🛍 𝚔𝚊𝚗𝚊𝚕 aynan siz uchun 👇

💓 𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰😍

➡️Ayollar uchun koylaklar 👜
➡️Bahoriy romol va kiyimlar🧕
➡️Sifatli Pastellar 💗
➡️
Trentdagi kiyimlar 💘

9️⃣9️⃣ᵐⁱⁿᵍᵈᵃⁿ
                       BARCHA DVOYKALAR
        🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴🪴

   ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️  ▶️  [ 💃🚪 ]
                                                                
▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓
▓▓ ➤BIZ BUYERDA➤ ▓▓
▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓▓
➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚➚

🦋𝗦𝗵𝘂👆 𝘆𝗲𝗿𝗱𝗮𝗻 𝘇𝗮𝗸𝗮𝘀 𝗾𝗶𝗹𝗮𝘀𝘇𝗹𝗮𝗿 🛍
❤️❤️❤️𝗠𝗮𝘅𝘀𝘂𝗹𝗼𝘁 𝘀𝗼𝗻𝗶 𝗰𝗵𝗲𝗸𝗹𝗮𝗻𝗴𝗮𝗻
https://t.me/+HDUWSpGFoFIxMWM6
https://t.me/+HDUWSpGFoFIxMWM6

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Малика менга имлаб қаради. У шошаётган эди. Бугун инглиз тилидан қўшимча дарси бор. Мен ҳам гапни чўзиб ўтирмай Юнуснинг илтимосини бажаришга ўтдим.
- Холажон, Юнусбек 15 суткага қамалиб қолдилар. Уйимизда бироз кўнгилсизлик бўлганди бир ярамас киши билан. Ўша одам устидан ёзиб берибди.
- Ҳаа...
Хола пича ўйланиб қолди. Кўзида ёш тўплангандек бўлди. Лекин ўзини тезда қўлга олиб бизга майин табассум билан қаради.
- Майли Аллоҳимни паноҳига, қаерда бўлмасин боламни тан-у жонини соғ қилсин.
Бу аёлдаги оғир босиқлик мени ҳайратда қолдирди. Ажойиб оқила, вазмин эканлар. Ўрниларида бошқаси бўлганида "Ўғлим сенларни деб шу аҳволга келди!" Деб бизни уйидан ҳайдаб солган бўларди.
- Майли Холажон биз турайлик... Мени дарсларим бор эди.
Хола синглимга жавоб қилди.
- Асал қизим, бироз гаплашиб ўтирардик. Ўзим зерикиб кетгандим, сизлар келиб қолдиларинг.
- Майли биз турайлик, хола. Уйда, айтдимку, ойимнинг ўзлари қолган. Кичкина синглим каратега боради. Бугун машғулоти бор эди.
- Майли бўлмасам... Аллоҳ танларингни соғ қилсин. Бахтли саодатли бўлинглар.
Фотиҳа тортилди. Шунча гаплашиб холанинг исмларини сўрамабмиз.
- Холажон... Гап билан бўлиб исмингизни ҳам сўрамабмиз.
- Исмим Ҳадича.
Синглим мендан олдин гапни илиб кетди.
- Меники Малика, опамники Наргиза, яна битта синглимиз бор у Лайло. Ойимни исмлари Мунисахон.
Ҳадича хола кулиб юбордилар. Мен ҳам кулдим. Синглим жуда ажойиб қилиб гапиргандики... Беихтиёр кулиб юборасиз!
- Вой қақажон қизее! Биламан, ўғлим айтган.
* * *
Юнус қамоқда бўлгани учун уй алмашиш қолдирилди. Биз ўзимизни ҳовлимизда қолдик. 3 та амакимиз бор. Иккитаси шу ерда. Кичкина 3-амаким Дадамнинг вафотидан бир неча ҳафта олдин Россияга кетгандилар. Кеча қайтибди. Уйда ҳаммамиз оилавий кино кўриб ўтирган эдик. Дарвоза тарафдан "Ким бор?! Биз келдик!" Деган овоз эшитилди. Лайло югуриб чиқди. Ингичка овозда "Келинглар!" Деди.
- Ойи! Амакимлар келишибди.
Кутиб олиш учун ўрнимиздан турдик. Салом аликдан сўнг ҳаммамиз меҳмонхонага кирдик. Малика билан Лайло овқат тайёрлагани ошхонага кириб кетишди.
- Ҳа, жиян! Бу бемаслаҳат уйни сотибсан... Амакиларим бор эди-ю мени, шулар билан маслаҳат қилай демабсан ҳам. Аммангга ҳам қойилмасман! Сени бу фикрингдан қайтариш ўрнига ўзи бош қош бўпти.
Индамай туравердим. Амаким ойимга қараб гапириб кетти.
- Сизчи, сиз? Кеннойи. Қизизга тўғри йўлни кўрсатсайиз бўлмайдими? "Қизим бу ота ҳовли. Бу ҳовлини фақат даданг кўтармаган, ҳаққимиз йўқ сотишга" демадингизми?! Ўзи эскилар тўғри айтишган экан "Отнинг ўлими - итнинг байрами" деб. Акам ўлиб жуда талтайиб, ўзбошимча бўлиб кетдиларинг!
- Оғзизга қараб гапиринг амаки. Биз мажбур бўлдик. Анави ифлос пулни бер деб тираб туриб олди. Шунча пулни қаердан олардик, айтинг! Шу ҳовлидан бошқа нимамиз бор бизни?!
Ойим йиғлаб юбордилар. Ўксиниб ўксиниб гапирдилар.
- Дадаси раҳматли бўлганларида шу кунлар йўқ эди! Бевақт бизни ташлаб кетдилар...
- Бевақт ташлаб кетганмиш!
Амаким менга шундай ўқрайиб қарадиларки важоҳатидан қўрқиб кетдим.
- Акамни сен ўлдирдинг!
Бу гап юрагимга қанчалар оғир ботганини бир ўзим биламан, Аллоҳ билади. Икки кўзимдан бараварига аччиқ ёш чиқиб кетди.
- Унақа деманг, Муроджон! Акангиз бахтсиз ҳодиса туфайли ўлдилар. Қайси қиз ўз отасини ўлдиради. Шайтонга ҳай беринг, туҳмат қилманг.
- Туҳмат?! Қачон туҳмат қилдим. Шу итариб юбормаганда акам ўлмасдику!
Амакимни гапларига ортиқ чидаб туролмадим. Йиғлаган кўйи ичимдагини тўкиб солдим.
- Амаки, мен бунақа бўлишини хоҳламагандим. Аллоҳ гувоҳ атай қилмадим. Уйга келсак, бу уй тўлақонли дадамнинг номларида экан. Дадамнинг вафотларидан сўнг онамнинг номига ўткан. Демак уй фақат бизники! Уни сотамизми, сотмаймизми бу бизни ишимиз. Агар дардингиз пул бўлса, сизлардан олган қарзимизни олиб қўйганман!

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Қўшни ҳонадан эса синглисини кимгадур ҳушомад қилаётган овози эшитилди. Зафар жахл билан қўшни ҳона эшигини очди. Ичкарида Зилола бир эмас икки эркак билан кўнгил ҳушлик қилиб ўтирганди. Зафар аччигидан синглисини сочидан тортиб бошқа ҳонага судураб олиб чиқдида Зилолани юзига икки шапалоқ туширди.


Бўшлиқ

(Ҳикоя)

5-ҚИСМ

Юнус 15 суткага қамалди. Ундан хабар олгани Малика иккаламиз мелиция идорасига бордик. Кутмаганди шекилли, бизни кўриб хурсанд бўлди.
- Опа, яхшимисизлар? Келишувимиз ҳам қолиб кетти.
- Ҳечқиси йўқ, Юнус. Биз яхшимиз. Бизни кечиринг, шу аҳволга тушишизга биз сабабчимиз.
- Унақа деманг, опа. Йигитчиликда бўлиб туради. Ўзингиз ёлғиз келдингизми?
- Йўқ синглим Малика ҳам келганди. Ўзингиз кириб чиқаверинг деб ташқарида қолди.
- Ҳаа...
- Бунақа жойларни ёқтирмайди.
- Ҳа, муҳими яхши бўлсаларинг бўлдида. Опа, агар малол келмаса илтимосим бор эди...
- Бемалол айтаверинг қанақа илтимос.
- Айтгандим-ку ойим қишлоқда яшардилар, мени бу ерда ишларим анча юришиб кетгач, шу ерга ойимни ҳам олиб келгандим. Ҳали ҳеч қанча бўлмади. Бу ерларни билмайдилар. Мендан ҳавотир олётгандирлар. Иложи бўлса уйимга бориб яхши эканлигимни айтиб қўйсанглар, кўнгиллари ҳотиржам бўлсин.
- Албатта, укам. Бугуноқ борамиз.
Юнус уй манзилини бергач, идорадан чиқиб синглим билан Юнуснинг уйига бордик. 2-қаватда туришар экан. Умуман олганда чиройли жойда жойлашган экан, сўлим, сокин... Одам ҳам унча гавжум эмас. 2-қават 21-хонадон қўнғироғини чалдим. Ичкаридан "Лаббай! Ҳозир!" Деган таниш овоз эшитилди.
- Ассалому алейкум, Холажон яхшимисиз?
- Ва алейкум ассалом. Қизларим келилар!
Юнуснинг онаси жуда самимий, юзидан нур ёғилиб турадиган хушбичимгина аёл экан.
- Холажон мен Наргизаман. Ўғлизга уйимни сотган эдим-ку? Бу синглим Малика!
- Вой қизларим, сизмидингиз?! Қани остонада турманглар, киринглар ичкарига!
Юнуснинг онасига қўшилиб ичкарига кирдик. Бежиримгина хонадон экан. Файзли, жуда озода. Юнуснинг онаси хушмуомалалик билан бизни меҳмонхонага олиб кирди. "Овора бўлманг!" Дейишимизга қарамай дастурхон тузади. Синглим иккаламиз қўшилишиб қарашиб юбормоқчи эдик, кўнмади.
- Қизларим, сизлар меникида меҳмонсизлар. Уринманглар, бемалол ўз уйларингдагидек ҳис қилиб ўтиринглар.
- Ҳеч нарсага овора бўлманг,холажон. Биз тезда кетамиз. Уйда ойимиз ёлғиз қолганлар.
Хола биз ҳақимизда ҳаммасини ўғлидан эшитган шекилли, чуқур уҳ тортди.
- Ойиларинг саломатмилар? Анча яхши бўлиб қолдиларми?
- Шукр, анча яхшилар.
- Бечорага қийин, бу ҳам бир синовда болажонларим.
- Ҳа албатта...

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Атиргулдан_тиланган_Ажал

Муаллиф:
#Моҳира_Икромовна


— Вой болааам! — кечагина данғиллатиб тўй қилган Марғуба Азимованинг уйида бугун аза. Бахтдан сармаст бўлиб кеча чимилдиққа кирган ўғлининг бугун ўша чимилдиқдан ўлиги чиқди. Ёлғиз ўғлининг доғида сочларини юлиб йиғлаётган онанинг олдидан ўғлининг жасадини олиб ўтишар экан, кўзлари косасидан чиқар даражада олайиб, етти-саккиз жойидан пичоқланиб илма-тешик бўлиб кетган ўғлига кўзи тушиб эсдан оғай деди, — болажоним, — ўзини замбил устига отди, — энди сенсиз қандай яшайман? Менга нега буни раво кўрдинг?
— Мен сизларга нима дегандим?




Пасткаш Восит хам нафсини тезрок кондириш учун устидаги кийимларини хар томонга сочиб ташлаган...Восит уй-га бостириб кириб, менга ташланганини хеч кандай айбим йуклигини айтсам-да кайнонам ишонмади. "Биров айтганда ишонмаслигим мумкин эди, ахир, уз ку-зим билан курдим-ку! деди нафрат би-лан. Салгина олдин мени севишини ай-тиб ох-вох килаётган Восит хеч нарса-ни тан олмади. Менинг хеч кандай ай-бим йук, келинингиз узи анчадан буён куз сузиб юради. Бугун туйга кетганин-гиздан кейин кунгирок килди, лекин мен гаплашмагач, "смс" юборди. Бундай "смс"ни укигандан кейин кайси эркак узини тутиб тура оларди. Ишон-масангиз, мана, куринг деб телефони-даги "смс"ни курсатди. Уша "смс" мени-нг ракамимдан юборилган булиб, "Кай-нонам бу кеча уйга келмайди. Тун яр-мидан окканда келинг. Нахотки сизни севишимни кузларимга караб билмаса-нгиз?"деб ёзилганди.
- Бундай гап хар кандай йигитнинг хир-сини кузгаб юборади. Мен нима кила олардим, ахир, эркакман. - деди Восит.
"Смс"ни мен ёзмаганман" дейишимга карамай хеч ким ишонмади. Чунки у менинг ракамимдан юборилганди. Пасткаш Восит телефон килиш бахона-сида менинг телефонимни олганида узининг ракамига ана шу "смс"ни ёзиб юборган экан. Унинг аблахлигини кара-нгки, бирор ишкаллик чикса шу "смс"ни бахона килиб, мени айблаб, узи сувдан курук чикиб кетмокчи булган. Макса-дига эришди хам. Кайнонам бирорта сузимга ишонмади. "Уз уйимдан кузим-га чуп сукдингми?"деб мени хар хил сузлар билан хакоратлади. Уша тун пе-шонамга "Беномус" деган тавки лаънат ёпиштирилди. Кейин...кейинги вокеалар гуё тушимда кечаётгандай эди.


Ким у? дедим дадаллик билан, аммо овозим калтираб чикди. Кузим корон-гиликка урганмай туриб кимдир каттик кучоклаб олди, кучли куллардан чикиб кетишга кучим етмасди. "Азиза, нега бунча куйдирасиз мени? Сизни биринчи куришдаёк севиб колганман. Мана, ни-хоят висолингизга эришадиган кун кел-ди. Бу кунни канчалик кутганимни бил-сангиз эди! - хансираб гапираётган аб-лах Восит эди. Унинг кулидан чикишга хар канча уринмай, баттар ёпишарди. На ялиниб-ёлворишим, на эрим келса айтиб бераман деган пуписаларим унга кор киларди. Аблах билан курашиб хол-дан тоя бошладим. Яна бир дакикадан сунг номимга иснод тамгаси босилиши мумкин. Куз олдим коронгилашиб кет-ди. Бу тамгани кутариб юргандан кура улим афзал! Шу фикр хаёлимдан кет-масди. Кутилмаганда...бирдан хамма ёк ёришиб кетди. Дастлаб нима булга-нини тушунолмадим. Мени судраб бош-ка хонага олиб киришга уринаётган Во-сит хам нима булганини тушунолмай каловланиб колди. Узимга келиб, нима булганини тушунганимда кайнонамнинг нафрат тула кузига кузим тушди. Кейин билсам, кишлокда туй тугагач, шахарга кайтадиган мехмонлар кайно-намга хам бирга кетиши таклиф кили-шибди. Хайкотдай ховлида келиним ёш болалари билан куркади, деб уйлаган кайнонам улар билан бирга кайтавери-бди. Уйга кириб карасаки...Мен бир ах-волда эдим. Сочларим тузгиган, юзла-рим бугрикиб кетган, тунги кийимда...


Ноилож телефонимни бе-
рдим. У кимгадир кунгирок килди, ам-
мо у томондаги киши жавоб бермагани учун "смс" ёзди. "СМС"ни учириб ташла-гани учун кимга, нима деб ёзганини би-
лолмадим. Телефонни кайтариб бераё-тиб гуё бехосдан тегиб кетгандай бар-могимни ушлаб, "кулингиз бунча иссик, куйдираман дейди-я" деди сурбетлар-ча. Унинг узидан хам, киликларидан хам гижиниб кетдим. Тезрок уйимдан чикиб кетишини истардим. Кеч тушгач, болаларни овкатлантириб, жойларига ёткиздим. Узим хам уларнинг ёнига ён-бошладим. Кун буйи тинмаган булсам-да, кузимга уйку келмади. Негадир ку-нглим гаш эди. Илгари кайнонам кил-дан кийик ахтариб, жанжал бошлайвер-са, "канийди, бир икки кунга бирор жой-га кетса, мазза килиб дам олардим" дердим. Лекин уша окшомда бакирса хам, чакирса хам кайнонам уйда булга-ни яхши экан, хар калай, унга ишониб бу уйда эмин-эркин юрарканман, деб тан олдим. Шерзод акам билан кечирган бахтли кунларимизни эслаб кузим или-нганини билмай колибман. Бир пайт ни-манингдир тараклагани эшитилди. Чу-чиб уйгониб кетдим. Атрофга диккат билан кулок тутдим. Канчалик секин юрмасин, оёк шарпасини сездим. "Угри" хаёлимга келган биринчи фикр шу бул-ди. Хозир кирса мениям, болаларимни-ям кийнайди деган фикрдан бутун ву-жудим музлаб кетди. Йук, болаларимга дахл килишига йул куёлмайман, улар менинг бору йугим. Ана шу хаёл билан урнимдан туриб эшикни очдим.


Эрим билан севишиб турмуш курган-лик, - сузини давом эттирди Азиза. Бир -биримизни еру кукка ишонмасдик. Икки болали булдик хамки, ёш келин-куёвлардек бир-биримизга туймасдик. Билмадим, куз тегдими ёки "бандала-рим бир-бирини бу кадар каттик севди" деб худойимга хуш келмадими, кутил-маганда эримнинг ишлари оркага кетиб колди. Бу орада чет элда ишлайдиган бир уртоги келиб колдию, "юр мен бил-ан, бир икки йил ишлаб келасан" деб эримни чет элга кетишга кундирди. Эрим ёлгиз угил эмасми, кетаётганида ён кушнимиз -узининг синфдоши Восит деган йигитга "Восит, илтимос, онам ва оиламдан хабарлашиб тур. Бозор учар-га ёрдам бер, пулини уйлама, хар ой юбориб тураман. Азиза менсиз кийна-либ колмасин" деди. Узи шу Восит де-ганлари менга сира ёкмасди. Икки мар-
та уйланган булса хам рузгори сира ти-нчимаган. Унинг аёлларга суяги йук деб эшитганман. Эримнинг гапларидан кейин кунглим гашланди. "Бекор шу Во-сит уртогингизга шундай дедингиз-да. Нима, менга ишонмайсизми?"дедим. "Сенга ишонмаганимдан эмас, сени ас-раб-авайлаш учун килдим буни. Бозор-ма-бозор огир халта кутариб, кийнали-шингни истамайман", деди. Эрим кетга-ндан кейин Восит тез-тез уйимизга ки-радиган булди. Узини уйнинг хужайини-дек тутиши, менга зимдан сукланиб ка-
раши сира ёкмасди. Бир-икки марта сурбетларча илмокли гап килганидан кейин "энди уйимизга кирманг, сизсиз хам хамма нарсани уддалаймиз"дедим.
Лекин хеч нарсадан бехабар кайнонам Воситни тез-тез чакиртирар, арзимаган ишларда хам ундан ёрдам сурарди. Бир куни кайнонам кишлокдаги кариндош-лариникига туйга кетадиган булди. "Ке-лин, туй кечаси тугайди, кайтиб келол-майман. Хушёргина ётинглар", деди. Бу пайтда Восит хам кайнонамнинг ёнида эди, у кайнонамни кишлокка жунайди-ган автобусга чикариб куйиш учун ма-шинасини олиб чикканди. Кайнонамни гапини эшитиб унинг кузи хунук чакнаб кетганини курдим. Кайнонамни куза-тиб куйгач, Восит яна келди. "Телефонимни каердадир йукотиб куй-дим. Бир уртогимга кунгирок килиб олишим зарур, телефонингизни бериб туринг" деди.


.




Одамлар

Қиш. Шахноза эгилибгина автобусга чиқди. Бўйлари узун, кўҳликкина бу қизнинг ушбу ҳолатидан автобусдагилар илжайиб қўйди. Қиз йигитнинг ёнидаги бўш жойга ўтирди:
— Яхши қиз, мана бу "порточка"ни ёпиб юборинг, шундоқ қўлингизни чўзсангиз етаркан. Бу гапдан автобус орқасида тўпланиб турган бир талай болалар бақириб кулиб юборишди. Қиз бор қаҳр-ғазабини тўплаб йигитга сочди:
— Уятсиз, сени ҳам она туққан-ку, безбет!
Aвтобус ортидан эса пичир-пичир овозлар эшитилди:
—Ҳааҳ уятсиз, қиз боплади. Бу ёшлар жаа бетарбия бўлиб кетишяпти, беадаб.
Қишнинг аччиқ шамоли яна бир бекат автобус ойнасидан эсиб турди. Қиз олдида жим кетаётган "безбет" дир-дир титраса-да, туриб деразачани ёпишга унамади.
— Зиёлилар бекати!! Тушадиганлар келинг - автобус чипта тарқатувчиси чақириғидан йигит ёнида турган қўлтиқ таёғини олди-ю, авайлабгина автобусдан тушиб кетди...
— Оббо қиз қурғуреее, ўзи кўнгли ярим бечора йигит экан. Дилини оғритибди. Инсоф ҳам қолмаган одамларда..., — автобус ортидан яна ўша таниш овозлар эшитилди.

Aзизбек Aбдалимов


ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Показано 20 последних публикаций.