Ўйлашимча?


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради.
Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

Бахтсиз ҳодиса 2024 йил кузида рўй берган: клипда суратга тушаётган вояга етмаган қиз “Гелентваген” русумли автомобилни бошқариб, бошқа бир актриса – Сабрина Жабборовани босиб кетган. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилди.

@o'ylashimcha

3.7k 2 29 13 75

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳ-Ҳақиқат🫠

@o'ylashimcha

4.3k 0 137 6 45

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана бу видеоси.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe автомобилида ҳаракатланишаркан.

Бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса Tahoe ёки Traverse автомобилларидан хизмат машинаси сифатида фойдаланмоқда.

@o'ylashimcha

3.9k 0 13 17 81

Бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz хизмат автомобилини Malibu'га алмаштирибди.

Бош вазир матбуот котибининг маълум қилишича, ҳукумат таркибидаги барча вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар хизмат автомобили сифатида маҳаллий автотранспортлардан фойдаланишга ўтган.

Энг қизиғи маҳаллий дейилган автомобиллар ичида BYD ҳам бор.

@o'ylashimcha

4.9k 0 30 24 131

Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар бинолари сотиларкан.

Чунки барча бошқарув тузилмалари Янги Тошкентга босқичма-босқич кўчирилади. Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.

Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади. Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

@o'ylashimcha

5.1k 1 64 11 62

Сизларда ҳам шунақами?

@o'ylashimcha

5.2k 0 29 9 126

❗️Нефть арзонламоқда, Ўзбекистонда бензин арзонлайдими?

Ўтган ҳафта охирида брент типидаги нефть котировкалари 69 долларгача арзонлаган. Йил бошидан нефть котировкалари ўртача 12%га, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23%га пасайган. Шимолликларнинг Urals маркали нефти 2 йиллик минимумларда сотилмоқда (бизга асосан шу нефтдан бўлган бензин импорт қилинади).

Бутун дунёда нефть арзонлаганда нега бизда бензин арзонламайди, деган ҳақли сўров негадир Ўзбекистонда янграмайди. Иқтисодий қарор қабул қилувчиларнинг кун тартибида ҳам бу масала йўқ.

Балки ҳамма билади: Ёқилғи-энергетика тизимини тили ва чўнтаги бир олигархлар ва монополистлар эгаллаб олган. Эркин бозор ва истеъмолчига қарши барча сунъий ва маъмурий тўсиқлар қўйилган.

Сунъий дефицит ва қиммат ёқилғи орқали суғуриб олинаётгани рента аҳолининг тўлов қобилиятини пасайтираётгани, ички ва ташқи бозорда ўзбек товарларининг рақобатбардошлилиги ўлдираётгани туфайли йўқотишлар билан солиштирилмайди. Кимнингдир чўнтагига юз миллион доллар тушиши учун Ўзбекистон иқтисодиётига неча миллиард доллар зиён келтирилаётгани ҳақида ўйлаш бошланган куни бу масалада ўзгаришлар бошланади.

@o'ylashimcha

6.2k 0 13 19 90

XXI асрда дунёнинг ривожланган давлатларига энг керакли бўладиган металл бу литийдир.

ЛИТИЙ (лито… ва лот Lithium) , Li — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент.

2030 йилга бориб, энг енгил металл - литийга бўлган талаб 38 баравар ошиб кетиши тахмин қилинмоқда. Бунга таъсир этувчи омил эса электромобиль ва смартфонларнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Электромобилларни ишлаб чиқариш каби технологик инқилоблар литийга бўлган талабни оширмоқда. Шунингдек, ҳар қандай уяли электротехниканинг аккумулятори ҳам литий билан қувватланади. Муқобил энергия турини афзал кўраётган Германия учун ҳам литий муҳим хомашё ҳисобланади. Натижада бу металлни энди «оқ» ёки «янги» нефть, деб аташ урф бўлди, элемент нархи эса ошишда давом этяпти.

Украинада 500 минг тоннага яқин литий заҳиралари мавжуд, бу эса Европадаги энг йирик заҳиралардан бири ҳисобланади. Осиёда энг кўп литий конларига эга давлат Афғонистон эди. Афғонистонда ҳозир литий конлари камайган. Шунинг учун АҚШ чиқиб кетди. Энди навбат Украинага. Трамп ўзининг энг яқин улфатларига Украинадаги литий конларини олиб бермоқчи. Уларнинг бизнеси литийга муҳтож. Шунинг учун Украина билан минераллар бўйича шартнома имзолашга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.

АҚШнинг олий мақсади демократия эмас, иқтисодий фойда. Ливия, Ироқ, Афғонистон каби Украина шунчаки бир қурбон бўлди холос.

@o'ylashimcha

7.2k 6 134 16 193

Аввалги Миллионни соғинди одам.

Концертидаги деярли ҳар бир эпизод халқ орасида гап бўларди. Чойҳоналарда, кўчаларда уларни приколларидан фойдаланиб хазиллашиб юрардик. Ҳар бир концертини кутардик, мазза қилардик. Ҳозирчи? Ҳозир фақат улар соққа қилишяпти. Бўлди. Ёпворишсаям бўларкан.

@o'ylashimcha

6.7k 0 16 30 133

Бир кун қолибди.

Бугун, 10 март соат 23:59 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

@o'ylashimcha


Душанбалар ичида энг яхшиси шу бўлса керак.

Аёллар байрамида дам олишлар қандай бўлябди эркаклар:)

@o'ylashimcha

6.6k 0 11 10 85

Ўзга давлатларда қамалишни истамасангиз, аэропортларда бировнинг юкини ҳеч қачон ола кўрманг

Истанбулдаги бош консулхона жиддий огоҳлантиради:

"Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда сиздан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) сизни ишонтиришга ҳаракат қилишади.

Бироқ, бундай ваъдаларга ишонманг ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган:

2023 йил – Истанбул аеропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлди. Бироқ, чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди. Натижада, у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2022 йил – Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлди. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг эҳтиёцизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг!"

@o'ylashimcha


Ўзбекистоннинг табиат қўйнида жойлашган энг сўлим дам олиш масканлари харитаси.

Фақат Тошкент ва водийда экан. Воҳа тарафларда деярли йўқ экан дам олиш масканлари.

@o'ylashimcha

5.7k 0 109 15 42

Охирги вақтларда “Ўзбекистонни хитойликлар босиб оляпти” деган пост, видео ва подcастлар кўпайди. Ҳамма ростан хитойликлар кўпайди бирдан деяпти.

Биринчидан, хитойликлар бирдан кўпайиб кетгани йўқ. Шунчаки, ўзбек медиасида бирдан ҳамма шу мавзуга эътибор қаратди. Бу аслида ёмон иш эмас, журналистларнинг вазифаси мавзу кўтариш. Аммо мавзу пиарга айланиб кетяпти.

Хитойликлар, масалан, 10 йил олдин ҳам бизда тез-тез учраб турарди. Қандим, Қоравулбозор ва Бухородаги бошқа йирик заводларда улар анчадан бери ишлайди.

Иккинчидан, бу глобализация. Одамлар бир давлатдан бошқасига боради, ишлайди, инвестиция киритади. Ўзбеклар ҳам Германия, Россия, Кореяга бориб ишлаяпти. Шундай десам бир яқин одам “ўзбек ишчилар билан, хитойликларни солиштириб бўладими, улар бизни давлатга келиб, бизни ишлатяпти” деди. Умуман олганда ҳа, фарқ нисбий.

Қолаверса, Хитойда ҳам немислар, америкаликлар келиб, завод қуриб, хитойликларни ишлатяпти. Яқинда Wolkswagen концерни Германиядаги барча заводларини Хитойга кўчиришга қарор қилди. Тесла ҳам асосан Хитойда ишлаб чиқариш амалга оширади. Бундайлар кўп. Хитойликлар “немислар мамлакатимизни эгаллаб, бизни қул қиляпти” дегани йўқ.

Учинчидан, нима қилиш керак? Ёппасига ҳайдаш керакми? Трамп ва Путин каби чет элликларни ҳар кўйга солиш яхши амалиётми?

Хитойликлар кўпайётган бўлса, балансни сақлаш керак. Унга муқобил ҳинд, европа, америка инвестициясини жалб қилиш лозим. Тўғри, улар осонликка келмайди. Чунки бизда уларнинг ишончини йўқотувчи бир қатор ишлар содир бўлди. Буни 2024-йилда инвестиция киритиш ҳажми олдинги йилга қараганда ярмига камайгани ҳам исботлаб турибди.

Хитой билан эса ҳазиллашиб бўлмайди. Ҳукумат бошқалар билан ҳам ҳазиллашишга йўл қўймаса ҳаммаси маромида кетади. Лекин ҳеч қачон миграцияни чеклаб, бутун бир миллатни душманга айлантириш тўғри қарор бўлмайди.

@o'ylashimcha

4.3k 0 30 32 78

Аукционда иномарка оламан деб юрган танишларизга юбориб қўйинг.

@o'ylashimcha

5.7k 0 39 13 57

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Chevrolet Cobalt: Миллий маҳсулот, миллий ғурур.

@o'ylashimcha


Корзинка яхши рекламний подход қилибди.

Голланд лолаларини 15 минг сўмдан нарх қўйиб, расмига бир букет лолаларни қўйишган. Ҳар қандай одам шу каби мен ҳам бир букет лолани 15 минг сўм деб ўйлаганмиз. Афсуски лолаларнинг донаси 15 минг сўмдан экан. Ҳамма кассани ёнидан қайтиб кетишяпти "Ииийэээ 15 минг сўм эмасми" деб.

15 минг сўмдан бир букет Голланд лолалари оламан деб оввора бўлиб юрманг дейманда.

Ҳа айтганча бу реклама эмас!

@o'ylashimcha

4.1k 0 20 30 73

Расман дейишяпти.

Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узиларкан.

@o'ylashimcha

6.2k 0 10 16 75

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳридаги Навоий кўчаси. Аввал ва ҳозирги кунлар тасвирланган.

@o'ylashimcha

4k 0 23 9 26

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ҳарипсанлар ҳаммаларинг, келишмагин Тошкентга” деб вилоятликларни ҳақоратлаган йигитлар 10 суткага қамалибди.

Улардан бири Қашқадарё, иккинчиси эса Самарқанд вилоятида туғилгани маълум бўлган.

@o'ylashimcha

5.3k 0 45 31 195
Показано 20 последних публикаций.