25 - январ куни “Ватандош” интеллектуал клубининг “Тошкент ҳавоси: уни қандай яхшилаш мумкин?” мавзусида навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент ҳавосининг ифлосланиб бораётганига, умуман мамлакатимиз экологиясига бефарқ бўлмаган жамиятимиз ойдинлари иштирок этди. Тақдимотлар, фикр-мулоҳазалар, саволлар ва баҳс-мунозаралар етарлича бўлди. Фақат битта нарса ўйлантирди: ташкилотчилар кўп одам келса керак деб, тадбирни каттагина залда уюштиришган экан. Лекин, залдаги ўриндиқларнинг чамаси ярми бўш қолди...
Тадбирда шахсан ман Тошкент ҳавосининг ифлосланиши сабабларини тизимлаштириб, қуйидаги фикрларни билдирдим:
1. Иситиш тизимида юқори углеводородли ёқилғидан (кўмир, мазут) фойдаланилиши оқибатида чиқаётган заҳарли чиқиндилар.
2. Дарахтларнинг аёвсиз кесилиб кетиши.
3. Сурункали тирбандликлар оқибатида транспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли газлар:
- бир машинадан йилига ўртача 800 кг ис гази, 200 кг углеводород, 50 кг азот оксиди чиқади ва бир машина 4 тонна кислородни ютади
- сурункали тирбандликлар сабаб машиналар керагидан 3 баравар кўп ёнилғи сарфламоқда, демак кўрсаткичларни 3 карра оширамиз
- Тошкентда 1 млндан кўп машина бор, демак бир йилда 4*3 = 12 млн тонна кислородни ейди ва 1*3 = 3 млн тоннадан зиёд заҳар чиқаради
4. Тартибсиз ва тутруқсиз қурилишлардан кўтарилаётган чанг.
5. Йўлларнинг ёмонлиги, “обочина”лар сабабли кўтарилаётган чанг.
6. Шаҳарнинг ҳамма жойини, ариқлар, кўчаларни босиб кетган ахлат ва чиқиндилар.
7. Маиший ва саноат чиқиндиларининг қайта ишланмаслиги ва ҳ.к.
Telegram || Instagram || Facebook