Husan Tangriyev I Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Экспериментлардан чўчимаслик керак. Кеча аниқланган
612 кг. гашиш билан боғлиқ "супурги" ҳолатини ёритишга ўзгача ёндашдик.


Божхона қўмитасига Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари маъсул ходимини таклиф қилган ҳолда фаолиятимизда илк бор "дуэт" тарзидаги тезкор лавҳани тасвирга олдик.

Чунки, истаймизми-йўқми, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳар бир идора ўзи иштирокидаги йирик ҳолатларни мустақил равишда ёритишга интилади. Биз эса ана шу интилишларни ягона нуқтага жамлашга ҳаракат қилдик. Чамамда, чакки чиқмади!


Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотлари Ахборот хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курслари бошланди

Унда турли идоралардан 31 нафар матбуот котиблари ўз салоҳиятини ошириши кўзда тутилмоқда.

Курсларнинг очилиши тадбирида Академия ректори Адхам Бекмуродов томонидан, тобора шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ташкил этилган ўқувнинг аҳамияти хусусида тўхталиб, соҳа вакиллари учун Академия профессор-ўқитувчилари томонидан керакли билим ва тажрибалар берилиши, шу билан бирга ўзаро мулоқот, баҳс-мунозаралар ўтказилиши, мавзулар юзасидан қўшимча билимларни талаб қилиш, биргаликда бир жамоа бўлиб ривожланиш зарурияти мавжудлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев халқ ва давлат идораларини ўзаро самарали муносабатини ташкил этадиган, олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда хизмат қилишда муҳим ўрин тутувчи, матбуот котибларининг билим ва малакасини замонавий ҳамда илғор тажрибалар асосида ошириш бугунги куннинг устувор вазифалардан эканлигини ўз чиқишида эътироф этди. Шундан келиб чиққан ҳолда матбуот котибларидан ўқувларда фаол қатнашиб, профессионал фаолиятларида қўл келадиган билимларни ўзлаштиришларига ишонч билдирди.

Малака ошириш курсида Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Тангриев иштирок этмоқда.

Малака ошириш курси 22 февралга қадар давом этади.


Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фоалият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.

Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 февраль - Ҳазрат Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ўзига хос эксприментга қўл урдик.

Навоий асарларидан "бож" сўзи қўлланилган мисраларни излаб топиб, турли божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари ижросида видеоролик тайёрладик!

Томоша қилиб, ўзингиз баҳо беринг!




Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси томонидан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланинг!


Қўшни давлатлар билан чегарадаги постларга яқин ҳудудда жойлашган 60 та шифохонада ўтган йили 300 мингдан зиёд одамга тиббий хизмат кўрсатилган. Масалан, биргина “Айритом” халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди.

Лекин 3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегара олди ҳудудида бирорта клиника йўқ. Наманганда ҳам шу аҳвол.


“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.


Билиб қўйган яхши: автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги “Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари” да автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланди.

Шунингдек, вазн ва ҳажм параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг автотранспорт воситаларини тўхтаб турган ёки 5 км/соатгача тезлик билан ҳаракатланаётганда беш фоиз, 5 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётганда - ўн фоиз фарқ билан ишлашига йўл қўйилиши ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилиниши белгиланди.

Божхона органлари томонидан чегара ўтказиш пунктларида вазн ва ҳажм параметрлари нормаларига риоя этилишини назорат қилиш мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун махсус рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан берилади.


Кеча “Бож бадал” сериалининг якуний қисми эфирга узатилди!

Ўткир сюжет, детектив, мелодрама – сериал буларнинг ҳаммасини ўзида умумлаштира олди. 2 та фасл, 24 та қисмдан иборат телеасар бир қарашда қисқа туюлиши мумкин, аммо бугун бир неча юзлаб серияда олинаётган ва маиший қолиплардан чиқиб кета олмаётган сериаллардан кўра анча савияли ва юки бор, назаримда.

Йўқ, сериал ишида бошидан охирига қадар иштирок этган, кичик эпизодларда рол ўйнаган масъул ходим сифатида эмас, оддий томошабин сифатида ёзяпман буларни.

Сериал божхона иши билан томошабинни яқиндан таништиради, тизимнинг ичига олиб киради, рақамли технологиялар замонида божхонанинг тезкор тузилмалари иши янада мураккаблашуви намоён бўлади. Айниқса, сунъий интеллектнинг криминал тўдаларга қанчалик қўл келишини айнан шу сериал илк бор катта экранга олиб чиқди!

Сериалда “Генерал” образи анча-мунча ҳаётий қилиб очиб берилди. Реал ҳаётда томошабин уларга кўп ҳам йўлиқавермайди, ҳаттоки, офицерлар ҳам улар билан фақат иш юзасидан мулоқотга киришишади. Биз уларни иш ва ҳарбий рамкадан ташқарида кўравермаганимиз сабабли ичидан ўтаётган ўй-хаёллари, изтиробларини кўп ҳам ҳис қилавермаймиз. Аммо, уларда ҳам юрак бор, инсоний ички кечинмалар бор, уйида интиқлик билан кутаётган оиласи бор, қўл остидаги минглаб зобитлар учун каттадан-катта маъсулият ҳисси бор. Сериал айни шу ҳиссиётлар оламига томошабинни олиб кира олди.

Ҳа, сериал якунланди. Аммо, унинг томошабинга берган маънавий озуқаси ва завқи ҳали кўп давом этади.

Сериални томоша қила олмаганлар учун намойиш Youtube платформасида давом этади. Ҳозирга қадар сериал янги фаслининг 3 та қисми мазкур платформага жойлаштирилди.


Репост из: ZO'R TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#FINAL
🙋‍♂️ Bugun soat 18:50 “ZO’R TV” telekanalida "BOJ BADAL" serialining so’ngi qismini o’tkazib yubormang 🔥

💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒


Божхоначилар фаолиятига бағишлаб тасвирга олинган илк сериал - "Бож бадал"нинг 2-фасли якуний қисми бугун соат 18.50 да "Zo'r TV" телеканалида намойиш қилинади!

Воқеалар ривожи қандай якун топади?

Ўтказиб юборманг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона институтига ўқишга киришни истайсизми?

❗️Унутманг: ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 апрелига қадар давом этади!

Мурожаат қилиш учун ҳудудий божхона бошқармалари манзиллари ушбу ҳаволада.




Божхона институтида ўқишни истовчилар диққатига!

Унутманг! Ўқишга кириш учун ҳужжатлар ёз ойларида эмас, аксинча 1 апрелга қадар қабул қилинади.



Показано 17 последних публикаций.