Huquqiy axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (894-сон 27.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️Қарорга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;

🔹жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг эҳтиёт қисмларини, шунингдек, энергия тежовчи замонавий ромлар ва қурилиш изоляция материалларини харид қилишни йўлга қўйиш;

🔹тижорат банклари томонидан “яшил” истеъмол кредитлари ажратилишини кенг жорий этиш ҳамда кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмига компенсациялар ажратишни янада кенгайтириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (892-сон 27.12.2024 й.) билан “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

🗓 Белгиланган тартибда танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.

🏢 Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

📝“Нуроний” жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.

✅ Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун “Нуроний” жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (897-сон 27.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

🔘 Бунда:

🔹барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

🔹банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

📄 Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

ЯИДХП (my.gov.uz);
➖“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
➖“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда ➖алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
➖молиявий агент.

✅ Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;

▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

⚡️ “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилиб, иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Ноябрь ойида ишхонам томонидан интизомий жавобгарликка тортилдим. Шунда янги йил арафасида бериладиган мукофот пулини менга беришадими?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

🖥 Қонунқиликка кўра:

▪️иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

▪️ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

⚡️Қонунчиликка кўра:

▪️кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

▪️ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Автосалондан янги машина олдим. Энди машинани номимга ўтказиш учун қаерга бораман? Бунинг учун қанча пул керак бўлади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

🔖Қонунчиликка кўра:

🔹йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

🔹янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди


Манба: рўйхат рақами 3588, 23.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга кўра, 2025 йилда уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан:

🔹2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси 2024 йил учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;

🔹жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2024 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.

🗂 2025 йил 1 июлгача таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ичимликлар рўйхатини шакллантириш, улар таркибидаги шакар ва бошқа моддалар миқдори ҳисобини юритиш ва уни янгилаб бориш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔍Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2025–2027 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари тасдиқланди.

💼 Вазирлик ва идоралар раҳбарлари бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-455-сон, 25.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

🔹жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.

2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.

📁 2025 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

➖“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича – 15 фоиз;

➖“Навоийуран” АЖ учун уран бўйича – 16 фоиз;

➖“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –15 фоиз;

➖олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 2 000 сўм миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

✔️Қонунчиликка кўра, назорат қилувчи органлар томонидан:

➖тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

➖тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


✅ Унга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

🔹экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;

🔹экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.

🗓 Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.

📌Фармон 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Темир йўл кесишмаларида йўловчи поездлари ўтишидан неча дақиқа аввал шлагбаумларни ёпган ҳолда темир йўл кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади?
Опрос
  •   5 дақиқа аввал
  •   7 дақиқа аввал
  •   10 дақиқа аввал
  •   12 дақиқа аввал
624 голосов


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди


“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

🔍 2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.

🏢 Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинади.

📄 Марказ тадбиркорларга халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади.

📁 2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖга (Компания) 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.

📜 2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револьвер кредитлар ажратилади.

🗓2025 йил 1 январдан:

🔹божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилади;

🔹божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

📕 Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

🔸 ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;

60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;

🔸туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади


Манба: 851-сон, 18.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

⚡️Қонунчиликка кўра:

▪️вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлайди;

▪️вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими сурдотаржимонлик курсларида ўқитилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_январдан

✔️ Қонунчиликка кўра, белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини олиш талаб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.