Hudud Inform


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Фирибгарлар янги усулдан фойдаланмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

https://t.me/hudud_inform


"Олмалиқ КМК" АЖ яна бир муҳим сертификатга эга бўлди

⚫️“Олмалиқ КМК” АЖ ISO 50001:2018 халқаро стандарти бўйича сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтган ҳолда энергия ресурсларини самарали бошқаришга ўзининг собитқадамлигини амалда намоён қилди.

⚫️2024 йил охирида Германиянинг TÜV Thüringen e.V. сертификатлаштириш ташкилоти ўтказган аудит корхонанинг энергетика менежменти тизимининг юқори даражасини ва энергиясамарадорлигини оширишга интилишини тасдиқлади.

⚫️Куни кеча корхонанинг ISO 50001:2018 талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар тантанали равишда топширилди. Маросимда Sert Management сертификатлаштириш органининг (TÜV Thüringen компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ваколатхонаси) катта аудитори Владимир Береснев иштирок этиб, ушбу ютуқ компания учун муҳим аҳамият касб этишини, энергияни тежашнинг самарали амалиётларини жорий этиш долзарблигини таъкидлади.

⚫️ISO 50001:2018 - энергия истеъмолини тизимли бошқариш, харажатларни камайтириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган халқаро стандарт ҳисобланади. Унинг жорий этилиши корхоналарга энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этишга ёрдам беради.

⚫️Ушбу стандарт бўйича сертификатлаш энергия менежменти соҳасидаги илғор ечимларни фаол жорий этаётган Олмалиқ конь-металлургия комбинати ривожланишида муҳим босқич бўлди. Бу нафақат энергия сарфини камайтиришга ёрдам беради, балки корхонанинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини оширади.

⚫️Олмалиқ кон-металлургия комбинати энергия менежменти жараёнларини такомиллаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали барқарор ривожланиш стратегиясига амал қилишда давом этмоқда. ISO 50001:2018 сертификати келажак авлодлар олдидаги самарадорлик ва масъулиятни ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

https://t.me/hudud_inform


🗓8 мартда неча кун дам олиш бўлади?

Меҳнат кодексига кўра, агар байрам ишланмайдиган кунга тўғри келса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

🔸8 март, шанба – байрам куни, дам олиш;
🔸9 март, якшанба – дам олиш куни;
🔸10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сурхондарё_вилояти

Янги авлод тадбиркорлари - ёшлар учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими воҳамизнинг тадбиркор ва ташаббускор ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

https://t.me/hudud_inform


🔴 #Тиббий_ракурс

📹 CCВ Матбуот хизмати томонидан "Тиббий ракурс" лойиҳаси бошланганига кўп бўлгани йўқ. Ўтган вақт давомида юртимизнинг олис ва чекка ҳудудларида меҳнат қилаётган шифокорлар ҳаёти, у ерда яратилган шароитлар ҳақида туркум материаллар тайёрланиб, эътиборингизга ҳавола этилди.


⬇️ Қуйида ушбу кўрсатувларни томоша қилишингиз мумкин:

⛵️ Мўйноқ тумани;

⛰ Сўх тумани;

🏜 Учқудуқ тумани;

🛖 Учқудуқ тумани Кўкаёз ва Жузқудуқ овуллари;

🏘 Ангор тумани;

🏠 Қўшработ тумани.

"Тиббий ракурс" бундан кейин ҳам юртимизнинг энг олис ҳудудларидан янгича форматдаги кўрсатувлар тайёрлашни давом эттиради. Уларда тиббиётдаги янгиланишлар самараси, соҳанинг аҳолига тобора яқинлашаётгани оддий одамлар ҳаёти ҳамда тизимда меҳнат қилаётган фидойи ходимлар фаолияти мисолида ёритиб борилади.


📍 Лойиҳанинг навбатдаги сони Хоразм вилоятида тасвирга олиниши режалаштирилган.


https://t.me/hudud_inform


❗️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

https://t.me/hudud_inform


Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлагини топширди.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!


Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда "Сирли платформа орқали миллионлаб даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари бу йўл орқали ҳафтасига 8 миллион сўмгача фойда кўришмоқда" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Самарқанд_вилояти

🎞 Қутлуғ қадамжоларимизни ободонлаштириш, аҳоли учун турар жой ва истироҳат боғлари яратиш борасидаги лойиҳалар жойида кўриб чиқилди

https://t.me/hudud_inform


❗️“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1031-сон, 18.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🏢 Омонатларни кафолатлаш агентлиги банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

✅ Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

📝 Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.

📁 Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:

🔹кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса;

🔹200 миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўмдан кўп бўлса.

🗓 Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини қуйидаги муддатларда таъминлаши шарт:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 20 иш куни ичида;
▪️2026 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида;
▪️2027 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 7 иш кунида.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform


❗️2025 йилги Давлат дастуридан қандай муҳим мақсад ва вазифалар ўрин олган?

«Тараққиёт стратегияси» маркази ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИНИНГ «ЎЗБEКИСТОН – 2030» СТРАТEГИЯСИНИ “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА «ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ» ЙИЛИ”ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОНИДА кўзда тутилган энг муҳим чоралар акс эттирилган инфографик тўпламни ҳавола қилди.

https://t.me/hudud_inform


«Олмалиқ КМК» АЖга ESG рейтинги берилди

Sustainable Fitch рейтинг агентлиги «Олмалиқ КМК» АЖга ESG Entity Rating «3» даражали рейтингини ва 56 баллни белгилади. Бу комбинатнинг барқарор ривожланиш стратегиясини, шунингдек, ижобий бошқарув ва экологик профилини, тоғ-кон ва металлургия саноатига хос экологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда мувозанатлаштирилганлигини акс эттиради.

Баҳолаш компаниянинг талабларга мувофиқлиги, тасниф(таксономия)ларга риоя қилиши, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшган ҳиссаси ва ESG мезонларини бизнес, стратегия ва бошқарувга интеграция қилишини қамраб олади.

https://t.me/hudud_inform


Мудофаа саноати агентлиги БААда бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари, жумладан, «Арслон» зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицасини намойиш қилди.

https://t.me/hudud_inform


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшимча вазифа ва функциялар юкланди

“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-22-сон, 14.02.2025-сон) қабул қилинди

⚡️Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланди, жумладан:

🔹аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;

🔹туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш.

📁 Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.

🗂 Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

https://t.me/hudud_inform


“Uzagrostar xolding” компанияси ташкил этилади


“Uzagrostar xolding” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-57-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Uzagrostar xolding” компанияси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.

🔍 Ташқи ва ички бозорларда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кесимида базавий ва қамраб олинадиган туманларни белгилаш ва ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларда маҳсулот етиштиришнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича Холдинг компания муассислигида ихтисослашган компаниялар ташкил этилади.

❕Бунда базавий туманлар ихтисослашган компанияларнинг асосий фаолияти учун марказ бўлиб ҳисобланади.

✔️ Аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжалиги ер майдонларида маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослашувни рағбатлантириш мақсадида қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари жорий этилади:

🔹узум кўчатини шпалерга ўтказишга ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия берилади;

🔹томорқадаги боғларни янгилаш учун “in-vitro” кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади;

🔹2025 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларнинг хариди учун ажратиладиган имтиёзли кредитларга 1 триллион сўм йўналтирилади.

https://t.me/hudud_inform


❗️Хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга 2 миллиард сўмгача маблағ ажратилади


🔰 Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:

🔹истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;

🔹Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;

🔹хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;

🏢 Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:

🏷 Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;

🏷ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сирдарё_вилояти

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллади ҳамда Telegram орқали боғланиш рақамини +998774080105 маълум қилди.

https://t.me/hudud_inform


❗️Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади


“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-64-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этилади.

📕 Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.

✅ Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.

🗓 2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.

🏢 2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞 Сув - ҳаёт манбаи

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Наманган, Хоразм ва Фарғонада Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва ИИВ ўтказган тезкор тадбирларда зиёрат билан боғлиқ 5 та ноқонуний ҳолат фош этилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил лавҳада

https://t.me/hudud_inform

Показано 20 последних публикаций.