Келинни чимилдиққа олиб киришди. Бозоргул кайвони куёвни олиб киришга ишора қиларкан Миробидга қувлик билан кулиб қўлини чўзди.
---Қани, кўрдини ҳаққини узат ўғлим! Чимилдиқда ойна тутган пайт маҳкамроқ тур. Келиннинг жамолини кўриб ҳейла, бир уй аёл ияги осилиб оғзини ёполмай ўтирибти.
Кафтига ташланган кумуш тангаларни ҳи-ҳилаганча нимчасининг чўнтагига солиб йўл берди.Қий чув билан куёвни кузатиб келган куёвнавкарлар эшик ортида қолиб айни куёвни чимилдиққа олиб ўтди. Бозоргул кайвони ойнани келин куёвга тутар экан оғзи қулоғида илжайиб Миробидга қарарди. Унинг қарашида "Хўш қандай экан?" деган маъно кўринур эди. Ойнага нимтабассум билан назар солган куёв аввал жиддий тортди. Фонуснинг хира ёруғида кўзини қисиброқ, ойнага энгашиброқ қарагач ранги бўзариб кетди.