#savolimbor
❓Ассалому алайкум. Бизнинг бир ходимимиз 20.12.2023 йилда ишга келмасдан прогул қилганди, билдирги қилинган ва 30.12.2023 йил куни ходимдан тушунтириш хати олинган. 04.01.2024 йилда касаба уюшмасига тақдимнома киритилиб, улар томонидан 10.01.2024 йил розилик берилган. Мен ушбу розиликни асос қилиб 06.02.2024 йилда ЮХКМга жўнатгандим, муддат ўтган деб рад қилишди. МК 164-моддани 7-хатбошиси “иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир” дейилганку? Мен касаба ушмаси розилигини 10.01.2024 йил олганманку, қандай қилиб муддат ўтиб кетади?
©️Саволга жавоб Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан берилди.
👉Яхши савол, аввало савол учун миннатдорчилик билдираман.
Жавобни Меҳнат кодекси нормалари бўйича кўриб чиқсак.
👉МК 312-моддасини кўрадиган бўлсак, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
➖1) ҳайфсан;
➖2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан МКнинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;
➖3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) эканини кўришимиз мумкин.
Демак, МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари ҳам интизомий чора экан.
👉МК 314-моддасида интизомий қилмиш учун жазо қўллаш муддатлари қуйидагичадир:
✔️Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди;
✔️Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади;
✔️Интизомий жазо интизомий қилмиш содир этилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, тафтиш ёки молия-хўжалик фаолиятини текшириш ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра эса, у содир этилган кундан эътиборан икки йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Ушбу муддатларга жиноят ишини юритиш вақти киритилмайди.
⚠️Демак хулоса қиладиган бўлсак марказ ходимларини позицияси тўғри, сиз 20.12.2023 йил куни интизомий қилмишдан хабардор бўлгансиз ва бир ой муддат ичида жазо қўллашингиз керак эди. Барча меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнлар бир ой ичида амалга оширилиши шарт эди.
❗️Ушбу ўринда, МКнинг 164-моддаси 4-қисмидаги "... розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай МШ беркор қилишга ҳамқли" деган жумлага чалғиб қолмаслик керак, 314-модда тартибига риоя этилиши муҳим ва ушбу розилик ҳам ушбу 1 ой муддат ичида олиниши мақсадга мувофиқ.
https://t.me/hradliya