🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ. Хатларга хожи оналар жавоб беришади
Тошкент
РЕКЛАМА 👉 @D_Uzbegoyim.
Диний саволарга жавоб берилмиди.
Дин ва сиёсатдан йироқ канал.
Хатларни кирил алифбосида қабул қиламиз 👉👉 @D_Uzbegoyim
ХАЁТИЙ КАНАЛ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алайкум рахматиллохи ва баракатух, барчага хайрли кун.


Хат езиб мурожаат килган синглимиз, истихора намоз укинг, аник билмай туриб овсинигиз билан орага совукчилик тушунманг.
Мени узатишаетганда кайнонамга кимдир
(танимайман хам деганлар)

Бу киз сизга келин булиб хизматингизни килиб утирмайди, оилангизга тугри келмайди ,
коп корагина киз, углингизга умуман муносиб эмас ➖деган Кайнонам онамга телефон килиб.
Куча куйда хеч кимни гапига ишонмасин, бировни кулидан бирон нарса емасин деганлар.

Оллохга шукур 34➖йил булди бу вокеага ,мана бахтли хает кечиряпмиз,
3/та фарзанд ,6/та набирамиз бор.Узингиз хулоса чикариб олинг.Болаларингиз бахтлий бўлишсин. Кўйнингизни тўқ қилиб Яхши ниятлар билан тўйни бошлаб юборинг

Хурмат билан Зулфизархон хожи она
@hojionalarkanali


Ваалейкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Синглим, сизга маслаҳатим, ким нима деган бўлса ҳам Аллоҳга ҳавола қилинг, оилангизга туҳмат қилишибди, қизизни ёмонга чиқаришибди, унақа одамлар орасига фисқу фасод гапларни қўшиб тинчини кўролмайдиган одамларга Аллоҳ кифоя қилсин!
Овсиниз гапирганмила бу гапни, ёки бошқа бировми, аниқ билмисиз, шунга овсиниз билан сан манга бориб урушиб совуқчилик туширманг. Балки куёв томонни душманлари бирор одамни ёллаб бу гапларни гапириб тўйни бузмоқчидир. Шунақа пулга ёлланиб оилаларни бузадиганлар ҳам боракан, буни эшитиб манам ҳайрон қолгандим. Нима бўлганда ҳам яшайдиган ёшлар, улар ҳал қилишсин, эртага тўйдан кейин ҳам оилани тинчини бузмоқчи бўлганлар топилади. Қизиз ўзларига ҳар тонг ва кечда уч мартадан Иҳлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб дам солиб юрсинла, булардан фойда бўлса бўладики, зарар бўлмиди.
Қизиз илоҳим бахтли бўлиб, тушган ҳонадонларига файз барака олиб кирсинла, гапирган одамлар уялиб қолишсин.
Бу дунё қайтар дунё экан, нечта оилаларга ёмонлик қилганларни ўзини ҳам бошига ўша туҳматлари келиб тушганини кўрдик, астағфируллоҳ!
Шунинг учун ҳотиржам бўлинг, Аллоҳ билса бўлди кимнинг қанақалигини.
Оилангизга тинчлик осойишталик, қизизга бахт-саодат тилайман, доимо яхши инсонлар даврасида бўлишиз насиб этсин илоҳим!

Шоирахон хожи она.
@hojionalarkanali


Овсинимга индамий қўй қолими?

@hojionalarkanali


Ассалому алайкум Хожи оналар каналимиз мухлислари сог омонмисизла

Ха айрим холатларда шундай хам булади  Бизлар хам кенжамизни фотиха туйи килганимиздан кейин  кимдир бориб бизлани емонлаган Ман Уни кимлигини хозиргача хам суриштирмадим шубхаланган кимсалар енинда айтиб утдим шундин бизлани емонлашибди даб гап эгасини топади . Кизариб бузариб утиришди

Емонлаганларидан кейин куда БН учрашиб  бировларни гапига кириб кизингизни бермасангиз бермай куяколинг деб уйга кайтдик . Эртаси куни кушниладан суриштирганмиш  уйга келиб узрини суради хозир ешлар бахтли кудалар Билан борди келдимиз жуда яхши

Сизла хам мани йулимни тутасиз сингилжоним.Ит хурар утади карвон ранжу маломатда ёнмасин жонинг деган машойихлар. Ёшлар бахтлий бўлишсин иккала қуда рохатни кўрила деб

Мадинахон хожи она
@hojionalarkanali




Ассаламу алайкум азиз хожи оналар яхшимисизлар.
Бу каналда анчадан бери борман.
Баракка топилар вақтингизни айамай ҳаммага жудаям маъноли ва керакли маслаҳатлар берасизлар.
Ўзбек ойилаларни хаётига қизиқиб қолдирмай ўқирдим лекин сизларга ёзаман деб ўйламагандим.
Ман 46/ёшман зиёли ойиладанмиз. Ойиламиз тинч хаммани ховоси келади.

Менга хам маслаҳатингиз керак илтимос қиламан.
Қизимга бирга ўқиган курсдоши совчи юборди.
Совчини яхши кутиб олдик.
Овсиним билан суриштириб келдик хамма махтади.
Фотиха туйи бўлди.
Туй куни белгиланди.
Овсиними билмиман кимдур бориб бизларни қудани уйига бориб ёмонлаб келибти
Кеча аёл қуда телефон қилиб тўй бўмиди хафа бўлменг дедила.
Шокга тушдим. Фотихадан олдин улаям суриштиришди бизани хамма яхши деб этган.
Кечаси билан ухламадим хужаенимга этдим индамадилар.
Қудам эталакий
Бизаникига иккита аёл келди хуфтонга яқин дарвозадан кетишди кимлигни билмиман дедила. Қудани уйини битта овсиним билардила.
Бошка хеч ким билмиди.
Нима қилий овсинимдан сўримикин хали хеч кимга этмадик фақат бизани уйдагилар билади.
Киёв эса бу фитна туй бўлади уларларни ман биламан тўрт йилдан бери бирга ўқиман бу қиз билан дебтилар. Аёл қудам ўғилари билан эрталаб келиб махалла фуқоролар райисидан сўраб суриштирибтилар. Райис бизани яхши танила мани фарзандларимни ёши бу хонадон қизларига тўғри кемиди бўлмасам ўзим келин қилардим дебтилар.
Кейин бизани уйга киришди хамма гапни этиб тўй бўлади узр аёлигимга бордим дедилар қуда.
Мани кўнглимда қанақадур совиқчилик тушди.
Нима қилий овсинимга этимикин бу воқналарни ё индамий қуйа қолимикин.
Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!

Тошкент шахар.
@hojionalarkanali




У ёқ-бу ёқдан гаплашиб, кўнгил ёзишди. Онаси неваралари билан анча овунди. У ҳам яқинлари қаторида ўзини енгил сезди. Барча ташвишларини унутгандек бўлди. Дастурхонни йиғиштирар вақти отасини эслашди. Онаси ўтганлар ҳаққига дуо қилди. Шу билан бу йилги йиғинга ҳам якун ясалди. Ҳамма тарқади. Бир зумда уй яна ҳувиллаб қолди. Ётар маҳал онаси гапга тутди.
-Қачон қайтасан?
-Эртага.
-Бироз қолмайсанми?
-Ишларим кўп. Кейин неваралариз…
— …Отанг ҳосилни бошидан шаҳарга жўнат деб тайинлаганди, — деди секин гапини бўлиб. – Шунинг учун эрталаб инжиқлик қила кўрма!..
Ҳар гал шу — кетар маҳал онаси бир дунё нарсаларни қўлига тутқазарди.
-Хўп, — деди бош қимирлатиб.
Аммо онасининг ичидаги гап бошқа эди. Уни айтолмай қийналаётгани яққол сезилиб турарди.
-Бояги сўзларимдан хафа бўлмагин яна. Болаларни ўқитинглар. Келинга ҳам тайинла. Кўп куюнавермасин. Дунё ўзи шундай. Бешафқат.
Онаси нимага шама қилаётганини тушунолмай бироз гарангсиди. Узоқ вақтдан бери хотинининг тоби йўқ эди. Бироқ онаси буни билмасди-ку! Ҳайрон бўлиб қараган эди:
-Ёз охирлаб қолганда келин тушимга кирувди. Оппоқ кийимда фаришта мисол учиб юрган экан. У осмонга қараб талпинар, сен бўлса ерга тортардинг. Тузукла бетобга ўхшайди. Ҳали соғайиб, отдай бўлиб кетади. Кўп сиқилаверманглар.
У нима деярини билмай, жим қотиб қолганди. Вужуди қулоққа айланиб, фақат тингларди.
-Яна бир гап, – деди онаси чуқур хўрсиниб. — Доим бир нарса ичимни эзади. Дийдор қиёматга қоладими, деб зириллайман. Гапимни бўлишга шошилма. Ўзимни ўзим яхши биламан. Отангдан кейин анча чўкдим. Ишларим ҳам аввалгидек унмаяпти. Ҳаракатда мадор йўқ. Қаридим шекилли. Бариси орқага қараб кетяпти. Буни ўйлаш қанчалик оғир бўлмасин, бу – ҳақиқат! Ҳақиқат эса, доимо аччиқ…
Минг ҳаракат қилиб, гапиришга чоғланса ҳам буни уддалай олмади. Ҳатто онасини юпатувчи бирон сўз айтолмади.Тун ичи онасининг гапларини ўйлаб мижжа қоқмади. Қуёш бош кўтармай акаси билан укаси етиб келди. Тонг саҳар катта йўлгача кузатиб қўйишди.
Кетар чоғ онасини маҳкам қучоқлаб, хайрлашди.
— Умрингиз узоқ бўлсин! — деди секин. Онаси дуо қилди.
-Яқинларингни йўқлаб тур, — деди ортидан.
Йўлда атрофдаги дов-дарахтлару, қадрдон йўллар ҳам онасининг гапини такрорлаётгандек туюларди. Бир томондан яқинлари билан бўлган кечаги ўтириш завқи-ю, бошқа тарафдан онасининг тундаги оҳи-зори ичида тортишарди. Улардан қочай деб қочолмасди. Осмон олис, ер қаттиқ. Манзилгача эса ҳали анча бор эди.
-Албатта, — деди беихтиёр пичирлаб ўзига ўзи кетиб бораркан.
Келаси йил кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари яна йиғилашади.

Бахтиёр Нуриддинов.


@hojionalarkanali

Яқинлармизга юборамиз

🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📚 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналга киришни унитмадизми 👆🎁


-Ҳа-аа… Отангни сендан умиди катта эди. Буни катта шаҳарда ўқитамиз, дерди раҳматли. Айтганини қиладиган одам эди-да. Шунинг учунам ҳамма ҳурмат қиларди.
Болалигида боғларида отасига кўп ёрдамлашган. Баҳорда дарахтларнинг тагларини юмшатиб, ўғитлашишар, кузда эса ҳосилни йиғиштиришарди. Отасининг қизиқ одати бор эди. Ҳар доим пишган меваларнинг олдини қўшниларга улашарди. Нима сабаб бундай қилганига ҳалигадовур ақли етмайди.
Отасидан сўраганда:-Келаси йил учун, — дерди жилмайиб. Тўғриси бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
-Қолганлар ҳаяллашдими?.. – гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди у ака-укаларига ишора қилиб. Йўқса онасини билади. Кўзёш қилиши аниқ. Ўпкаси тўлиб турипти. Бунинг устига бошидан йиғлаб олса, минг йиллик йиғин ҳам таътимайди.
— Ҳа демай келиб қолишади. Уйни тўзитишади ҳали, — фикрини бўлди онаси.
-Ҳаммалари катта бўлиб қолишгандир? – жиянларини сўради у.
-Нимасини айтасан. Ўҳ-ҳў… Ақл ўргатишади сенга. Келишса кўрасан.
Онаси невараларининг қайси бир қилиқлари эсига тушдими, мийиғида кулиб қўйди. Икки сават ҳам қип-қизил анорларга лиқ тўлди. Энди меваларни тоғораларга банди билан узиб, жойлаша бошлашди. Бу сафар, бир қатор қилиб териб чиқишди.
-Бўлди етарли, — деди онаси бироз ўтиб.
– Қолганини кейинроқ йиғиб оламиз.
-Мен териб қўяқолай, — деди у онасининг чарчаганини билиб.
-Бутун бошли боғни сенга ишониб бўларканми?..
-Эпларман.
-Узоқ йўлдан келгансан. Юр энди, — деди онаси қатъий.
Улар идишларни олиб боғдан чиқишди. Ҳаммасини кўтармоқчи бўлганди онаси кўнмади. Қўярда-қўймай бир сават билан тоғорани ўзи олди.
-Унақада анорлар эзилади, — деди дакки бериб.
Шу пайт дарвозахонадан дупур-дупур оёқ товушлари эшитилди. Ким, дейишга улгурмасидан ака-укалари етиб келиб, зумда қўлларидаги идишларни олишди. Онаси айтгандай бир пасда қий-чув, тўс-тўполон бошланди. Кичкина жиянлари хархаша қилишар, катталари бўлса юпатишарди.
-Кўрдингми буларни қанақалигини, — деди онаси уларга қарата қош учириб.
-Бувиларига ўхшаган-да, — деди у ҳам мийиғида кулиб.
-Кошки шундоқ бўлса. Оталарининг ўзгинаси. Мана бунисини ширинлигини қара. Мени кўргани келибди-да жужуғим, — дея энг кичкина набирасини кўтариб бағрига босди онаси. Чўнтакларидаги ширинликлардан бериб, бироз эркалади.
-Э-ээ, бормисиз, ака! — сўрашди укаси шошиб келиб.
-Раҳмат.
-Бизсиз бутун ҳосилни йиғиштирибсанда ука, — деди акаси ҳам кўриша туриб.
-Яхшимисиз ака.
-Худога шукур. Ўзинг тузукмисан? Оиланг тинчми?.. Қани улар!? Нега олиб келмадинг? Бир ёзилиб кетишарди-да.
-Ҳадеб авайлайвермай қишлоқ офтобидан ҳам едиринг уларга, ака! – деди укаси ҳам қўшилиб.
У тузукроқ баҳона тополмай кулиб қўя қолди.
Бирин-кетин жиянлари келиб кўриша кетишди. Катталари бўйи баробар чўзилишибди. Ҳаммасини кўриб ҳурсанд бўлди. Янгаси билан келини ҳам ҳоллаша туриб, оиласини сўрашди. Ростданам олиб келса бўларкан. Бир пасда айвонга дастурхон ёзилди. Синглиси келибоқ ош-овқатга уннади.
Онаси келинлари билан нон зуваласини олишга тушди. Бу ғимир-ғимирларни кўриб калласи айланиб қолди. Ҳамма нарса тахт эди. Онаси ҳатто хамиргача қориб, тайёрлаб қўйган экан. У нима қиларини билмай, тандирга ўт қалади. Косов билан оловни кавлаб, сал қолди қошини куйдиришига. Ҳижолатдан ариқдаги сувга йиқилай ҳам деди.
Тоза кулги бўларди-да ўзиям. Жиянлари амакиларининг ҳаракатларини бир-бирига кўрсатишиб, қиқирлашишарди. Ер ёрилмади-ю, кириб кетмадиям… Амаллаб тандирни қизитиб олди. Онаси келиб ўзи нон ёпди. Тандирнинг жағига митти кулчалардан ёпиштирган экан, бироздан кейин узиб унга узатди.
-Ма, еб ол! Эсингдами, бола пайтларинг доим кулча пишишини пойлардинг, — деди. У қўли куя-куя синдириб оғзига солди. Ҳақиқатан ҳам жуда мазали.
Хотиралар қанақадир вужудида ажиб ҳис уйғотди чоғи алланечук бўлиб кетди.
Шу йўсин қош қорайди. Кечки овқатга барча жамул-жам бўлди. Ҳаммаёқни эндигина тандирдан узилган иссиқ нон-у, иштаҳани қитиқловчи қовурма таомларнинг иси тутди. Меваларнинг ҳидини айтмайсизми? Нақ димоғни ёради-я! Ҳаммалари бирга ўтиришиб тановвул қилишди.......


Эски удум...

Ҳар йили кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари йиғилашади. Одатдагидек бу гал ҳам элдан бурун ўзи етиб келди. Кириб борганда уйда ҳеч ким йўқ эди. Бироз иккиланиб туриб қолди. Биринчи марта болалиги ўтган, ҳаётга бўлган илк муҳаббати уйғонган қадрдон жойда ўзини бегонасирагандек туйди.
Атрофга аланг-жаланг назар ташлаб чиқди. Ҳаммаси ўша-ўша: саранжом-саришта. Фақат деворлар сал-пал нурай бошлабди, холос.
Ё кўзига шундай ётсираб кўриняптими, ҳархолда унчалик тушунмади.
-Келдингми? – деди онаси ҳовли этагидаги дарахтдан терилган сап-сариқ беҳиларга лиқ тўла саватни сўрига қўяр экан.
Хаёл билан бўлиб онасини пайқамай ҳам қолибди. У югургилаб бориб, қўлидагиларни олди.
-Оғир бўп кетибди-ку, — деди биихтиёр инқиллаб зил-замбил идишлардаги меваларни ёзилган дастурхонга тўкаркан.
-Кўникиб қолганман, — деди онаси вазмин ўғлини қуча туриб, нафасини ростларкан. У ўзини ноқулай сезди. Айбини яширмоқчи бўлгандек, маҳкам қучоқлаб олди. Онаси “Ҳечқиси йўқ!” дегандек елкасига қоқиб қўйди.
-Бардаммисиз, — деди секин пичирлаб.
Онаси индамади. Бироздан сўнг:
-Невараларим яхшими?.. Келинни олиб келмадингми? – деб сўради ўсмоқчилаб.
-Келишмоқчийди, йўлимиз қовушмади, — деди истар-истамас.
-Балки ҳамёнинг кўтармагандир?.. – дангалини гапириб қўя қолди она.
-Шунақароқ, — деди тан олиб у ҳам тушунарсиз оҳангда минғирлаб.
-Бекор қипсан. Уларниям соғинганман ахир. Ўзим боролмасам, -зорланди онаси.
– Ҳартугул амалласанг бўларди-ку. Улар учун олмурутдан қоқи солиб қўйгандим.
Болалари туршакнинг ана шунақасини ёқтиришарди. Айниқса бувиларининг сутга солиб қайнатиб бергани жони дили эди. Унинг таъмини шаҳарга қайтганларида ҳам кўп эслаб юришарди.
-Ўқишлари қолиб кетмасин тағин. Таътилда олиб келарман, — деди базўр.
Онаси яна жимиб қолди. Индамай беҳиларни саралаб, иккига ажратарди.
У бир пас қари онасининг юмушини кузатиб турди. Кейин кийимларини алмаштириб чиқиб, ёрдамлаша бошлади.
-Қўявер, ўзим уддалайман, — деди кампир истамайгина. Аммо у ўзини ишчан кўрсатиб, янаям чаққон ҳаракат қила кетди. Бу иши онасига ёқмади шекилли:
-Авайламасанг заҳо қиласан, — деди жеркиб.
У гап оҳангидан ҳаммасини тушунди. Бояги гинахонлик ҳалиям тарқамаган эди. Энди кўнглини овлаш йўлини излай бошлади.
-Яна териб ўтайми?.. — сўради бўшаган саватларни қўлига оларкан.
-Шуниси ҳам етар, — деди онаси эринибгина.
– Улар ўқиб нимани қойиллатишарди. Бариси урф-одатларни унутишяпти. Катталардан йироқлашишгани қоляпти.
Очиғи нима деярини билмай боши қотди. Онаси тўғри айтарди. Ўйлаб кўрса ўзи ҳам ўқимишли бўлиб худди шундай қилган. Мингни уқиб тузукроқ ҳол сўрашни билмаса одам, ундан не наф. Бу иддиоларнинг бариси ўзига қаратилган асли.
-Ҳаёт шунақа экан-да. Вақт бир жойда кутиб турмаса. Замон кундан кун ўзгариб бораяётган бўлса…
-…Ақлимни танибманки ҳаммаси ўша-ўша. Дунё ҳам жойида. Аввал қандай бўлса ҳозир ҳам шундай, – гапини чўрт кесди онаси. — Яна сенга айтсам, одамзотнинг ўзи ўзгарган!
У тортишишни хоҳламади. Буларнинг бари бор гап, ўзича ичида ўйлади. Лекин кечаги кун билан бугун бир-бирига ўхшамайди-да барибир… Хаёлидаги фикрлар тўқнашувида, яна бўш келгиси келмасди унинг.
-Сен тоғораларни ол! Анор узамиз, — деди онаси хаёлини бузиб. У беихтиёр бўйсунди. Идишларни кўтариб, онасига эргашди.
Анорзорда ҳосил мўл эди.
-Бу йил ҳаво яхши келди. Ҳамма мевалар бошини еб солди. Ҳар йилгидан тузук-да ҳарҳолда. Бултур бари дарахтларни совуқ урганди. Авж олмасмикин, деб қўрққандим. Худога шукур! Ўзини раҳми келди. Бўлмасам биз ҳам ўтириб қолардик.
Онаси катта-катта пишиб етилган анорларни битта-битта узиб унга узатарди.
У бўлса авайлаб идишларга жойларди. Ёрилганларини алоҳида-алоҳида қилар, сараларини бошқа ёққа терарди.
-Гулини пастга қаратма. Эзилса узоқ турмайди, — танбеҳ берди онаси.
– Нима бало, ҳаммасини унутибсан-да!?
-Анча қўлим чиққанми дейман, — ўзини оқламоқчи бўлди у.......


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ўзбек сериали

Бахт овчиси сералини 4/фасли

🔶 17➖қисм.


🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 60➖ йилик айрилиқ.


🍂🍁🥀
┅অঠই 🌸 ইঠঅ┅
👑  ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ Бизларда Иқрор.
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналмизга СИЗ ҳам киринг 👆




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жигар касал эканлигининг 7 та аломати

🫵Ушбу ҳолатлар сизда кузатилаётган бўлса дархол шифокорга учранг.

🔹Бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак
Бизнинг манзил👇


🌺🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
📚САЛОМАТЛИК   канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
А➖ Б➖ В ➖синф қизлари

Синфдошлар учрашишибти😍


Куз кунларида биз билан  қолинг 🍁


Дугоналармизга юборамиз♥️

☔️🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайрли кун Яхши Инсонлар!!! 💐
  
Калби тоза инсон юзида,
Фаришталар аксин кўраман.
Ўхшагим ҳам келар сизларга
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!💕

Болаларча беғуборлигин,
Соддалигин, беозорлигин.
Қалби сувдай мусаффолигин,
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!


Юзларидан таралади нур,
Улар учун яралади нур.
Шундайлар бор минг бора шукр,
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!💕

Айтсангизда минг бир ширин сўз,
Сўнг бир ёмон сўз айтингчи сиз.
Бекор бари яхшилигингиз,
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!

Хокисорлар, меҳри дарёлар,
Юрагида иймони борлар.
Эзгуликка сахий инсонлар,
Олисларда юрганларим
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!💕


Бу дунёда сиз-у бизлардан,
Ота-она, ўғил-қизлардан.
Яхши амал қолар излардан,
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!


Ёмонликдан нима фойда бор?
Қанча диллар чекади озор.
Гуноҳимиз шундоғам бисёр,
Мен ёқтирган яхши одамлар!!!💕

🍁🍂🥀
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналга Сиз ҳам киринг
🤗




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_кун

Яна эрта  тонгга ёруғ кунга насибамиз қўшиганидан Аллоҳга хамд бўлсин дея, сизга Ҳайрли кун тилаймиз !!!

💫Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу Куннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!!!

💫 Кунингиз хайрли тинч осуда сакинатли ибодатли омадлий
хотиржам кун бўлсин Азизларим!!!
Хонадонингизга файзу ➖барока
Ўзингизга сиз севганларга соғлик узоқ умр тилаб энг яхши дуо ИККИ ДУНЁ САОДАТНИ насиб этсин.

ЯНГИ КУНГА
➖#Бuсмuллаҳ


🕊I LOVE YOU ♥️

☁️☔️🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналмизга қўшилинг
👆


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Баракотуху


Аллохим Ушбу Куз ойининг гўзал Тонги  Бугунги бошланаётган   Кунда,
Барчамизни➖Мушкулларимизни Осон қилсин,
Муродларимизни хосил қилсин,
Тани жонимизни Соғ➖ Саломат қилсин,
Яхши ниятларимизни ижобат қилсин,
Файзу➖ Барокатларини зиёдаси билан, тухфа килсин Гўзал
Юртимиз тинч Осмонмиз мусаффо бўлсин Хонадонларимизни Обод,
Рузғоримизни➖ Барокатли қилсин,

ФарзандларимизниОмадларини берсин эл корига оғирни енгил қилувчилардан берадиган бойлардан  бўлишсин Яқинларимизни Аллоҳим ўз панохида асрасин,

Ғанимат бу➖ Дунёда,
Бир ➖Биримизга Мехрли, Қадрли, Эьтиборли Оқибатлий қилсин,
Килган Ибодатларимизни бардавом бўлсин,
Савобларидан ўтганларимизни бахраманд қилиб Жаннатларга насиб этсин.


🕊I LOVE YOU ♥️

☁️☔️🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналмизга қўшилинг
👆



Показано 20 последних публикаций.