Тарихий карточка. Футбол


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Эски газеталар — футбол тарихи гувоҳи. “Тарихий карточка” (@tarixkart)нинг футболга ихтисослашган шуъбаси
Реклама: @VenkonPR

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Ўз номингга муносиб бўл, “Пахтакор”

“Юқоридаги воқеаларни эслашимнинг бош сабаби куни кеча ўз ишини якунлаган Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясида Юртбошимизнинг юртимиз футболи, айниқса, миллионлар меҳрини қозонган, бугунги кунда эса ачинарли аҳволни бошидан кечираётган “Пахтакор” жамоаси ҳақида аччиқ, лекин ҳақиқатга яқин куюнчалик билан айтган сўзлари бўлди...

“Пахтакор” жамоасида ҳукм сураётган муваффақиятсизлик ҳақидаги Юртбошимиз нутқидан келиб чиқиб,.. камчилик ва муаммолар ҳақида сўз борганини эшитиб севиндим...

Шунинг учун мен “Пахтакор” ишқибозларига қарата мурожаат қиламан: командамизни Юртбошимиз қўллаб-қувватлаётганларидек қўллаб-қувватлайлик...”


“Тошкент оқшоми” газетасининг 2000 йил 31 май сонидан

@histball


“Пахтакор”нинг тарихи – Ватанимиз тарихи”

“Муҳтарам юртбошимиз мамлакатимиз ҳаётида футболнинг аҳамияти нақадар улканлигини ҳаяжонланиб гапирдилар, у кишидаги ҳаёжон, аминманки, миллионлаб мухлисларнинг ҳаяжонига айланди. “Пахтакор” жамоасининг тарихи – Ватанимиз тарихи” деган гаплари... барча собиқ “пахтакорчи”ларни тўлқинлантириб юборганига ишонаман...

Президент Эрон футболчиларининг майдондаги шиддат-шижоатини мисол қилиб келтирди. Тўғри, улар гўё майдонга сўнгги марта тушаётгандек, жонини жабборга бериб ўйнайди, нега бизникилар...”



“Ҳуррият” газетасининг 2000 йил 31 май сонидан

@histball


“Пахтакор”нинг 2000 йиллар бошидаги гегемонияси бошланишига сабаб бўлган ҳодисалардан бири айнан шу. Ўзбекистон президентининг “Пахтакор” ҳақида алоҳида гапириши, шунингдек, 2000 йилги Осиё Кубогидаги ўта шармандали натижадан сўнг, 2001 йилдан “Пахтакор”ни барча терма жамоалар учун базавий клубга айлантириш бошланади. Шу тариқа “Пахтакор” 2007 йилгача - кетма-кет етти мавсум Ўзбекистон Кубогида, кетма-кет олти мавсум Ўзбекистон чемпионатида узлуксиз ғолиб чиқади. Клубнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижалари (2003 ва 2004 йиллардаги ярим финал) ҳам айнан шу даврда қайд этилади.

@histball


Ғалаба! “Пахтакор” – Олий Лигада

“Жумҳуриятимиз фуқаролари учун от йили файзли келди... Янгиланиш, покланишнинг серқирра жилолари халқимиз севган ўйин – футболда ҳам ўз аксини топди... Хирмон кўтариш фурсати яқинлашганда пахтакорчилар ҳам барчамизни хушнуд этишди...

Ҳаяжонли дақиқаларга бой учрашув майдон эгалари фойдасига тугади: ҳисоб 7:2. Бу ғалаба “Пахтакор” учун Олий Лигага йўлланма келтирди... Жумҳуриятимиз чарм тўп мухлислари “Пахтакор” устозлари ва аъзоларини ғалаба билан чин қалбдан қутлайдилар”


“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 26 октябрь сонидан

Маълумот учун: “Пахтакор” 1984 йили СССР Олий Лигасидан тушиб кетиб, фақат 1990 йилга келиб Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган. 1991 йили охирги марта ўтказилган СССР Олий Лигаси мусобақаларида “Пахтакор” 16 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаган.

@histball


Ғалабага тенг дуранг

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 1994/1995 йилги Осиё Чемпионлар Кубоги иккинчи босқичида Эрон чемпиони “Сайпа” билан Фарғонада 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, сафарда 2:2 ҳисоби қайд этилгани эвазига мусобақа чорак финалига йўл олгани ҳақида. Мусобақа якунида “Нефтчи” Осиёнинг энг кучли учинчи жамоасига айланган.

“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 26 октябрь сонидан

@histball


УЯТ ёхуд ўзбек қизларининг футболчи йигитларимиз ўрнига майдонга тушишга тайёрлиги хусусида

“Эй, уят-э. Кимга уят? Кимга бўларди, Юрий Саркисян шогирдларига-да. “Рекорд” қўйишни ҳам боплашди-ку. Ахир, бор-йўғи уч ўйинда дарвозамиздан 14 марта тўп ўтиб кетгани рекорд бўлмай нима? Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўн иккита жамоа қатнашган қитъа чемпионатида 12-ўринни олганимизга нима дейсиз? Аслида бу ўринга Ливан, Таиланд, ҳатто Индонезия даъвогар эди. Лекин...

Юрий Саркисян терма жамоа таркибига 1994 йилги чемпионларни таклиф қилди. Бу юлдузлардан эса алоҳида-алоҳида “нур” бир жамоа бўлиб бирлаша олишмади. Миллий чемпионатимизда тўп сураётган ёшлар олиб кетилганида ҳам ҳеч бўлмаса битта ўйинда ғалаба қилишарди... Миржалол Қосимовнинг тенги йўқ, Максим Шацких Европани титратяпти, деб гердайиб юриш ҳеч қандай наф бермаслиги бугун барчага аён”


“Халқ сўзи” газетасининг 2000 йил 24 октябрь сонидан

Маълумот учун: Ливанда бўлиб ўтган 2000 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий термаси 14 октябрда Қатар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, 17 октябрда Японияга 1:8 ҳисобида, 20 октябрда эса Саудия Арабистонига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган. Япония билан ўйинда қайд этилган ҳисоб Ўзбекистон миллий терма жаомаси тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

@histball


Ўзбекистон Олий Лигасининг 1999 йилги мавсумида 5-туридан сўнг мусобақа жадвалида 13 очкодан тўплаган "Дўстлик" (Тошкент вилояти) ва "Самарқанд" жамоалари пешқадамлик қилган, учинчи ўринни эса 12 очко билан "Хоразм" эгаллаган.

Ҳозирги Суперлигада ўша вақтда мусобақада қатнашган жамоалардан "Навбаҳор", "Нефтчи", "Насаф", "Андижон", "Сурхон", "Динамо" (Самарқанд), "Сўғдиёна", "Металлург" ва "Пахтакор" бор.

"Халқ сўзи" газетасининг 1999 йил 15 апрель сонидан

@histball


"Халқаро Тошкент турнирининг иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди... Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг учрашувини биринчи ўрин учун норасмий учрашув деса ҳам бўлади...".

"Тошкент оқшоми" газетасининг 1994 йил 15 апрель сонидан

@histball


- Ўйингоҳга кириш чипталари ҳақида тўхталсангиз.
- Чипталар тахт қилиб қўйилди. Уларнинг ўтган йилги нархини сақлаб қолдик. Баҳоси 400 сўмдан бўлади. Шунингдек, болалар учун 100 сўмлик чипталарни жорий этдик. Йиллик абонементлар 8000 сўмдан бўлади. Абонементларни корхона ва ташкилотлар пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.

«Ўзбекистон футболи» газетасининг 2004 йил 27 январь сонидан

@histball


- Футболчиларнинг кайфияти қандай?
- Жуда ҳам аъло деб бўлмайди. Сабаби шуки, ҳали футболчиларга ўтган йилги маошлари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган.

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 23 январь сонидан

@histball


“Трактор” мураббийи Валерий Лёткин сўзга чиқиб, футбол ривожланган мамлакат амалиётига амал қилиб, ҳафтасига битта, яъни дам олиш кунлари ўйнаш кераклиги ва жамоалар бир марта сафрада, бир марта ўз майдонларида тўп суриш тартибини таклиф қилди. Лёткиннинг таклифи анча тортишувга сабаб бўлди ва кўпчилик унга қарши чиқди”

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 26 январь сонидан

@histball


«[Самарқанд вилоят] футбол мактаб-интернатининг бугунги аҳволи талаб даражасида эмас. Дарслар кунига икки маҳалда ўтказилади. Ëтоқхонанинг битта хонасида 20-29 тагача бола ётади. Санитария-гигиена талабларига ҳам риоя этилмайди. Спорт жиҳозлари ҳам етарли эмас. Энди ўйлаб кўринг, четдан олиб келинадиган ўйинчига бериладиган маблағнинг ҳеч бўлмаганда ярми ана шу муаммолар ечимига сарфласак, фойдали бўлмасмиди?»

«Ўзбекистон футболи» газетасининг 2004 йил 27 январь сонидан

@histball


“Динамо” (Киев) аъзоси Сергей Арслонов Москвада сафимизга қўшилса, “Челси” (Англия) клуби футбол мактабида таҳсил олаётган Даут Жатдоев эса, мана, ўн кундирки ўқув-йиғин машғулотларимизда иштирок этмоқда”, - Рауф Инилеев, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 13 январь сонидан

@histball


“Мирзаобод туманида истиқомат қилаётган Рустам Қаршибоев... икки нафар набирасига Ривалдо ва Роналдо деб исм қўйган. Отахон Ривалдо ҳамда Роналдо Рустамовларнинг тўйларига икки бразилиялик машҳур футбочлиларни таклиф этишни ният қилибди”

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан

@histball


Журналист: - Одатда ҳар бир инсоннинг ўз шиори бор. Сизда-чи?
Жасур Ҳасанов:
- Ҳеч қачон ортга қайтмаслик.
- Лекин бу шиорга майдонда амал қилмасангиз керак?
- Аксинча, майдонда ҳам амал қиламан.
- Аммо бу баъзида салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин-ку?
- Бундай ҳолга ўрганиб қолганман. Балки бу менинг камчилигимга кирар...

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 16 январь сонидан

@histball


Qanday qilib onlayn to‘lovlar pul va vaqtni tejashga yordam beradi?

Shahnoza, yakka tartibdagi tadbirkor va uy bekasi. Ba’zilar uchun ish bilan bog‘liq xarajatlarni to‘lash jarayoni bo‘lishi mumkin, ayniqsa biznes va oilani bittada olib boradigan ayollar uchun. Lekin Shahnoza uchun bunday ish Payme bilan osonlashdi.

Davomini o‘qish


“Ҳа, ростдан қарздор клубларимиз талайгина. Масалан, Олий Лигада “Трактор”, “Дўстлик”, Қўқон-1912”, Биринчи Лигада эса “Гулистон”, “Навбаҳор-2”, “Шўрчи”, “Шаҳрихон” жамоалари ўз қарзларини узмаса, янги мавсумда мусобақаларда иштирок этмайди”, - Алишер Никимбаев, ЎФФ мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан

@histball


“Баъзи бир оммавий ахборот воситалари Ривалдонинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 6 ойлик шартнома имзолаганини ёзишмоқда... Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” Осиё Чемпионлар Лигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган. Агар бразилиялик футболчининг араб жамоаси ўтганлиги рост бўлса, биз уни Фарғонада кўришимиз мумкин”

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 2004 йил 6 январь сонидан

@histball


“Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда тан олиниши юксак шараф билан бирга жиддий синов ҳамдир. Энди биз қўшчемпионлик ва келишилган ўйинлар каби иллатлардан воз кечишимиз керак. Халқаро майдонда нафақат мураббий ва футболчилар, балки мухлислар ҳам маданиятли блишлари лозим”

“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 5 январь сонидан

@histball


«Ўзбекистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси йиғилишида бир гуруҳ футбол мутасаддиларининг таклифлари ўқиб эшиттирилди. Улар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини Олий Лигада... сақлаб қолиш, шунингдек, Хоразм вилоятидан биттадан жамоани Биринчи Лигага киритиш ҳақида ЎФФ президенти, республика бош вазири Абдуҳошим Муталовга юборилган илтимосномалардан иборат эди. Бош вазир... қонун ҳамма учун баробар эканлигини айтиб, ғалабага фақат меҳнатлар эвазига эришмоқ лозимлигини таъкидлади»

«Ўзбекистон футболи» газетасининг 1994 йил 12 январь сонидан

@histball

Показано 20 последних публикаций.