Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
- Амаки, фарзандларингизнинг қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз, - деб сўрадим. Улар менга:
- Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман, - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
- Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди, — деб тушунтириш берди. – Дўстим жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун дўст тутинганмиз. Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларнинг тўйига анча сеп-сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам, деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман, - деди.
Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай иймони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.
Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИЙМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан. Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.
INSTAGRAM📷
Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli