Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан яхшиланмоқда. Ҳазорасп туман электр таъминоти корхонаси жамоаси томонидан ҳудуддаги “Шароф Рашидов” маҳалласида, шунингдек, Қўшкўпир туман электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан “Хосиён” маҳаллаларидаги мавжуд трансфоматорларнинг электр юкламасини камайтириш мақсадида, қўшимча 250 кВА ва 160 кВА қувватга эга трансфоматор пунктлари ўрнатилгани бу борадаги вазифалар ижросига мисол бўла олади.
Маҳаллий аҳоли хонадон эгалари бунинг учун энергетикларимиздан жуда мамнун бўлишмоқда.
"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати
Расмий каналларимиз👇👇👇
Facebook | Telegram | YouTube
Маҳаллий аҳоли хонадон эгалари бунинг учун энергетикларимиздан жуда мамнун бўлишмоқда.
"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати
Расмий каналларимиз👇👇👇
Facebook | Telegram | YouTube