* * *
Аёлсиз уйингиз чироқсиз маскан,
Гулларнинг ифори кирмаган гўша.
Бахтларнинг бошида турган ким экан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Дунёга келинг деб дунё дард чеккан,
Сизни яшанг дея жонини тиккан,
Юрар йўлингизга меҳрини эккан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Биттагина жони минг битта бўлак,
Берар юрагидан ушатиб юрак.
Тинчу-ҳаловоти кетган бедарак,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Уйингиз саришта, хотирингиз жам,
Кулиб уйғонади йиғлаб ухлаб ҳам,
Энг гўзал ватан у, энг сирли олам,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Қошида қироллар бошини эккан,
Васлига ошиқлар борини тиккан,
Қалбларда мухаббат оловин ёққан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Каму-кўстингизга балогардон ҳам,
Дўст бўлса содиқ у, ёр бўлса санам,
Ҳатто фироқлари чиройли бирам,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Кулса, Қуёш чиқар тоғлардан ошиб,
Йиғласа дарёлар кетади тошиб,
Яшар умрингизга умрлар қўшиб,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Бир оғиз сўз билан бошлари осмон,
Ёки бир сўз билан бўлади вайрон,
У билан ҳаёт соз, ёруғ хонадон,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Она у, дуоси сизни соғ тутган,
Сингил у соғиниб интизор кутган,
Ёрингиз, бегим деб ўзин унутган,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша
Бешикдек тебрата олар дунёни,
Истаса шох қилар юрган гадони,
Санъат асаридир қодир Худони,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Малика Тавфиқ.
📚ХАЁТ КИТОБИ📚
Аёлсиз уйингиз чироқсиз маскан,
Гулларнинг ифори кирмаган гўша.
Бахтларнинг бошида турган ким экан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Дунёга келинг деб дунё дард чеккан,
Сизни яшанг дея жонини тиккан,
Юрар йўлингизга меҳрини эккан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Биттагина жони минг битта бўлак,
Берар юрагидан ушатиб юрак.
Тинчу-ҳаловоти кетган бедарак,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Уйингиз саришта, хотирингиз жам,
Кулиб уйғонади йиғлаб ухлаб ҳам,
Энг гўзал ватан у, энг сирли олам,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Қошида қироллар бошини эккан,
Васлига ошиқлар борини тиккан,
Қалбларда мухаббат оловин ёққан,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Каму-кўстингизга балогардон ҳам,
Дўст бўлса содиқ у, ёр бўлса санам,
Ҳатто фироқлари чиройли бирам,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Кулса, Қуёш чиқар тоғлардан ошиб,
Йиғласа дарёлар кетади тошиб,
Яшар умрингизга умрлар қўшиб,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Бир оғиз сўз билан бошлари осмон,
Ёки бир сўз билан бўлади вайрон,
У билан ҳаёт соз, ёруғ хонадон,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Она у, дуоси сизни соғ тутган,
Сингил у соғиниб интизор кутган,
Ёрингиз, бегим деб ўзин унутган,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша
Бешикдек тебрата олар дунёни,
Истаса шох қилар юрган гадони,
Санъат асаридир қодир Худони,
Аёлдир мўътабар, аёлдир ўша!
Малика Тавфиқ.
📚ХАЁТ КИТОБИ📚