"Ҳасанбой ота" жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ҳасанбой ота" жоме масжиди расмий канали
Мурожат учун : @Ikramov_doniyor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бироз ҳазил

Ва охир-оқибат бу оила келишиб яшаш йўлини топишибти... Муҳими ажрашиб, болаларини тирик етим қилишмаса бўлдида 😃

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


У камбағал, тиланчи ёки бошпанасиз эмас эди...

Гап буюк рус адиби Лев Толстой ҳақида кетмоқда.
Толстой Россиядаги “дворянлар”дан бири бўлиб, катта ерлар ва улкан бойликка эга эди. У ўзининг барча мол-мулкини фақирлар, муҳтожлар ва бошпанасизларга бўлиб бериб, зоҳидона ҳаёт кечиришни танлади.
Унинг машҳур сўзларидан бири шундай:
“Сен менга дин ҳақида кўп гапирма, балки мен динни сенинг амалингда кўрай.”

Яна бошқа бир гапида у шундай дейди:
“Ўғлим, агар бошқаларнинг мусибатлари ва синган ҳолатларини кўрсанг, ҳеч қачон табассум қилма. Мажруҳ қалб олдида одоб сақла. Инсон бўл ёки ўлгунинча шунга ҳаракат қил.”


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келажагингиз нима бўлади, нима қўяди ўйлайвериб, сиқилманг ! Сиз хоҳлайсиз, мен хоҳлайман аммо Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади, шунинг учун ҳам ташвишланманг !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Муҳаббат...

Бир куни бир она менга шикоят қилиб шундай деди:
— Ўғлимнинг хотинига бўлган муҳаббати менга бўлган муҳаббатидан кучлироқ.
Мен ундан сўрадим:
— Помидор яхшими ёки апельсин?
У ажабланганча менга қараб:
— Бундай солиштириш нотўғри, чунки помидор сабзавот, апельсин эса мевалардан, — деди.
Мен унга шундай жавоб бердим:
— Муҳаббат ҳам ҳудди шундай, унинг ҳам турлари кўп ва бир турини бошқа бири билан солиштириш тўғри эмас.
Она мендан тушунтиришимни сўради.
Мен давом этдим:
— Сиз — онасиз, сиз ўғлингиз учун ердаги жаннатсиз, ўғлингиз эса қалбингизнинг бир бўлаги. Унинг сизга бўлган муҳаббати ибодатдир. Хотини эса унинг жуфти, Аллоҳ уни унга бахт учун яратган, унинг хотинига бўлган муҳаббати эса, саодатдир.
Шунинг учун ўғлингизга ибодатда ёрдамчи бўлинг ва унинг бахти учун аёлига бўлган муҳаббатини қўлланг. Унинг сизга бўлган муҳаббатини бошқа муҳаббат билан солиштириб, унинг қадрини туширманг. Ўғлингизни эркин қўйинг, шунда унинг қалби сизни ўз ихтиёри билан қайта топади ва жаннатни сиз орқали излайди.
Шунда она бошини силкитиб гапимни тасдиқлади ва юзини розилик нурли ёритди. У кетар экан, такрорлар эди:
— Унинг менга бўлган муҳаббати ибодат, хотинига бўлган муҳаббати эса саодат. Мен унга ибодатини мукаммал қилишида ёрдам беришим ва хотини билан бахтли бўлишига қўйиб беришим керак.

Азизим она...
Бу суҳбатимизни хотирангизда сақланг. Ўғлингиз турмуш қурганида шу сўзларни эсланг ва унинг хотини билан бахтли яшашига қўйиб беринг. Унинг сизга бўлган муҳаббати ва итоати ила ибодати мукаммал бўлишига ёрдамчи бўлинг. Бу гапларни ҳечам унутманг: "Агар сизга итоат қилишини истасангиз, унга тоқати етадиган ишни буюринг".

Онага бўлган муҳаббат — ибодат,
Хотинга бўлган муҳаббат — саодат.
Ҳар икки муҳаббат ҳам қалбдан чиқади, аммо турли хил ва уларни бир-бири билан солиштириб бўлмайди.
Шундай экан, ибодатингизни гўзал адо этинг ва бахтли бўлинг.


© Доктор Мустафо Маҳмуд

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


🕌 "ҲАСАНБОЙ-ОТА" 🕌
ЖОМЕ МАСЖИДИДА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
24.01 дан 31.01 гача 
2025 йил санаси бўйича

⏰ БОМДОД     06 : 50
⏰ ПЕШИН        13 : 00
⏰ АСР               16 : 00
⏰ ШОМ             17 : 45
⏰ ХУФТОН       19 : 05

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446-йил Ражаб ойининг 24-куни.
Милодий 2025-йил 24-январь

Саййидул айём муборак !


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :
"Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи бўлиб борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи бўлиб борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи бўлиб борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи бўлиб борса, худди бир тухум садақа қилгандек бўлади. Имом минбарга чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар" дедилар.

Саид ибн Мусайяб айтадилар :
"Жума намозига боришим менга нафл ҳажни қилишдан севимлироқдир".

Каъбул Ахбор :
"Бир қадаҳ олов ичмоғим мен учун бир қадаҳ ароқ ичмоғимдан яхшироқ. Бир қадаҳ ароқ ичмоғим намози жумага бормай қолишимдан яхшироқ. Намози жумага бормай қолишим одамларнинг сафлари устидан хатлаб ўтишимдан яхшироқ" дедилар.

Жума мўминларнинг хафталик байрамларидир !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тушкунлик қондаги кортизол миқдорининг камайиб кетишига олиб келади, ғазаб эса қонда адреналин ва тироксин миқдорининг кескин ошишига сабаб бўлади. Агар инсон қаттиқ ғазабланиш, ташвиш, уйқусизлик ва тушкунлик ҳолатига тушса, у осонгина ошқозон яраси, диабет, ичакларнинг қисқариши, қалқонсимон без касалликлари ва юрак хуружи каби касалликларнинг қурбонига айланади. Бу касалликларнинг ягона давоси эса, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, хушҳоллик кайфиятини уйғотиш, кенгбағрлик ва софдилликдир.

Мустафо Маҳмуд "Сирлар олами"

"Анави нима бўлади", "манави нима бўлади" деб ўйлайверманг ! Бўлганча бўладиде... Қайси бирига сиқиласизей? Ўзизни ўйласангизчи ! "Манга ҳамиша баҳорни" "ёқиб" олинг !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

981 0 27 1 23

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бодринг билан хурмони қўшиб еётганларини кўрдим", - дедилар.

(Саҳиҳи Муслим 3813)

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кулай десангиз аччиқ...

Африка давлатларининг бирида, бир қиз университетнинг Адабиёт факультетини тамомлаган эди, бироқ иш топа олмади. Орадан беш йил ўтиб, ҳайвонот боғи директори унга бир таклиф берди:
“Боғимиздаги шер ёлғиз қолди, чунки урғочи шер вафот этди. Шу сабабли мижозларимиз камайиб кетди. Сен урғочи шер ролини ўйнасанг-чи?”

Қиз розилик билдириб: “Фарқи йўқ, муҳими ишласам ва пул топсам бўлди”, деди.

У ишни бошлади. У урғочи шер терисига ўхшаш кийим кийди ва ҳар куни саккиз соатдан қафасда юрарди.

Кунлар ўтди, томошабинлар унинг қафас ичидаги ҳаракатларидан завқланар эдилар.
Бир куни қўриқчи шер қафасининг эшигини очиқ қолдирибди.
Шер қиз томон секин-аста яқинлаша бошлади. Қиз қўрққанидан ҳаракатсиз қолди ва ўзининг охирги дақиқалари келганини ҳис қилди.

Шер яқин келиб аста-секин қизнинг қулоғини ҳидлай бошлади: “Қўрқма, мен Салоҳман, иқтисодиёт бўйича магистратурани тамомлаганман!”


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

847 0 11 1 30

Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир :

1⃣ Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.

2⃣ Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.

3⃣ Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.

4⃣ Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.

5⃣ Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.

6⃣ Мусаббиҳун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.

7⃣ Сайёҳун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.

8⃣ Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.

9⃣ Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.

🔟 Молик - дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.

1⃣1⃣ Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


ЯРАТГАННИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ !

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: - "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми?".
Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учрайди. Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан қирқ кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.
Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди. Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса шундай жавоб берибди : - "Яратганнинг ишига бир маротаба аралашиб, "бир нима" еб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади".


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

650 0 12 1 29

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446-йил Ражаб ойининг 23-куни.
Милодий 2025-йил 23-январь.

Пайшанба тонги муборак !


Намоз мўмин кишининг меърожидир !
Намоз нурки, қиёмат зулматларини ёритишда унга тенг ибодат йўқдир !

Намоз билан бошланган кунингиз баракали бўлишига, дуоларингиз эса ижобат бўлишига шубҳа йўқдир !

Доимо Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлинг !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


#аудио

Ҳанафийлик дунё бўйича энг кўп тарқалган мазҳаб, Бунинг боиси нима?

Дониёр домла Икромов
Тошкент тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😃 МУТОЙИБА 😃

Ҳурматли аёллар !

Турмуш ўртоғингизни ардоқланг (албатта агар турмуш ўртоғингиз бўлса) ! Акс ҳолда ҳаётни ҳар лаҳзасига тайёр туринг 😃 !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

951 0 29 4 23

Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Пайғамбар ﷺни кўринишлари :

1. Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Оила қурмасликдан қайтарилган

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила қурмай яшашдан қайтардилар".
(Саҳиҳун Насоий 3213)

"Кимки сизни оила қурмасликка чақирса, сизни Исломдан бошқа йўлга чақираётган бўлади".

© Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


"Онанинг юзига қараб, назар солиш ибодат экан, унга яхшилик билан
муомала қилиш, хизматини бажаришдаги (савоб)
қандай экан-а?!".


© Ҳасан Басрий

(Ибн Муборакнинг "Муснад")

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

Показано 20 последних публикаций.