Нақадар тотли сўз - Озодлик
Эрнест Хемингуэйнинг "Чол ва денгиз" асари қаҳрамони овлаган наҳангини соҳилга олиб чиққунча ўлжани майда балиқлар, денгиз жонзотлари еб битиради. Қаҳрамон соҳилга чиққанида ўлжанинг устихони қолган эди.
Бугун дўстларимиз билан оддий киракаш, айни пайтда бир тутқунни озод қилиш жараёнида шу фикрлар хаёлимдан ўтди. Афсуски, бизнинг атрофимизда Хеменгуэйнинг денгизидагидан кўра кўпроқ текинхўрлар, зараркунандалар борлигини кўрдик.
Аввалига бояқишнинг оиласига ҳужумга ўтишди жирканчлар. Сўнг бизга Ғарбнинг кўмаги билан нотинчлик қўзғамоқчи булар, деган айбловни қўйишга уринишди. Лекин чалғимадик, Сиз азизларнинг қўлловингизни, бефарқ бўлмаган ҳамюртларимизнинг ҳамдардлигини ҳис қилдик.
Итлар тоифаси ҳақ сўз, эркинлик ва озодлик туйғуларини ҳис этолмаслигига амин бўлдик. Аслида кимнинг кимлиги, кимнинг жилови кимнинг қўлида эканини билдик. Кейинги постларда бу жирканчларнинг башараларини очиб борамиз.
Ғайрат оиласига қовушди, озодликка чиқди. Қуллар бу тотли сўзнинг қадрини ҳис этмайди. Улар мудом зулмнинг ҳаракатлантирувчи мурватлари эканлигича қолаверади. Уларга ачинаман...
Абдурахмон Ташанов °
@haqiqatdaIlyos