Бобоси оғир... Тўй кўрсин...
16 ёшли қизни шу важ билан узатишади. 17 ёшида туғади. Бобо армонсиз, тўй кўриб омонатини топширади... Лекин, келинчак кун кўрмай ажрашиб кетади.
Бувим кимни десалар шу...
Йигит шу важ билан амакисининг қизига уйланади. Боласи ногирон туғилади... Буви ўлиб кетади. Ёш оила эса бир умр азобга маҳкум бўлади...
Таниш кейслар-а? Шу бобо бувиларга ҳайронман. Кўк чойни ичиб невара эваранинг дуои жонини қилиб ўтирса бўлмайдими? Худбин "Генерал" бўлиб олмасдан, ёшларни келажагини ўйласа бўлмайдими?
Юртимиздаги омадсиз никоҳларнинг ҳар иккинчиси айнан сулола "улуғлари" нинг примитив истаклари сабаб пайдо бўлади. Нима, 80 га кирган кампир тўй кўрмаганми шу пайтгача? Ёки алоқа узилмасин деб икки ўғлини қуда қилиб қўйган бобо, янги оила бузилмаслиги гарови бўла оладими?
Ҳаммаси эмас албатта, лекин шундай кексаларимиз бор орамизда. Лекин, энди эскича қарашлар билан оила қурилиши хато. Бу масалада аввало соғлиқ, билим ва муҳаббат, асосийси ЁШЛАРНИНГ ИСТАГИ инобатга олиниши керак. Қандайдир бемаъни, қайсар, алмисоқдан қолган қарашлар эмас...
@hamzajumayev