Нонушта- маъқул формат.
Ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб қолган замонда яқинлар билан дийдорлашиш ҳам ноёблашиб қолди. Ишдан кейин учрашув режалаштирса албатта кимнингдир бошқа юмуши бўлиб кўнгилнинг бир чети кемтик тураверади.
Кўпгина давлатларда самимий суҳбат, бизнес учрашув, музокара учун нонушта пайтини белгилаш одатга айланган. Бунинг қулай томонлари жуда кўп:
- тиғиз иш пайти бошланмаган, диққатни бир жойга жамлаш мумкин.
- тана ҳам, мия ҳам энергияга тўла бўлади.
- бу пайтда аксариятимизнинг кунлик графигимиз бўш бўлади.
- белгиланган бошқа юмушларга улгуриш кераклиги учун узоқ ўтирилмайди, масаланинг моҳияти муҳокама қилиб турилади, беҳуда гаплар кўпаймайди.
Хуллас, ўзим учун кимдир билан учрашишга нонушта таклифини берсам бўларкан, деган хулоса қилдим.
Суратда: Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар, "Ёшлар- келажагимиз" жамғармаси директори Хайрулла Сатторов, яқин укамиз, тадбиркор Раҳимжон ва унинг бизнес шериклари ҳамда камина- тағо.
@hamzajumayev