СЕВГИ БОШГА БАЛО БЎЛДИ.
(#қўшиқ_учун)
Ёшликда тоғ эди қадрим,
Ишқда баҳом аъло бўлди.
Бугун дарддан куяр қалбим.
Севги бошга бало бўлди.
Гуллай деса, севгим боғи,
Кетмас сира кўксим доғи,
Мени тамом қилар чоғи,
Севги бошга бало бўлди.
Рашким сабаб, ичдим шароб,
Сўнг, орзуйим бўлди сароб,
Мана энди холим хароб,
Севги бошга бало бўлди.
Нақорат:
Севги бошга бало бўлди
Не дардга мубтало бўлди.
Ёшликдаги ҳис – туйғулар,
Дилгинамга яро бўлди.
Яхшим бордир, ёмоним йўқ,
Қочсам тўртта томоним йўқ.
Ҳеч кимсадан гумоним йўқ,
Севги бошга бало бўлди.
Ичга ютган сирларимнинг,
Оғриган хуу ерларимнинг,
Дардли ҳамма шеърларимнинг,
Сабабчиси севги бўлди...
Қўшиқ айтсам ҳонишим йўқ,
Ишқда нетай ёнишим йўқ,
Мажнунликда танишим йўқ,
Севги бошга бало бўлди.
Тунлар қалбим уйғотганим,
Тинмай рашким қўзғотганим,
Юрагимга ўт ёққаним,
Севги бошга бало бўлди.
Эҳҳ... Севги бошга бало бўлди..
© ✍Ҳамдам Аллаёр.
10/03/2025.
https://t.me/hamdamallayor_official
(#қўшиқ_учун)
Ёшликда тоғ эди қадрим,
Ишқда баҳом аъло бўлди.
Бугун дарддан куяр қалбим.
Севги бошга бало бўлди.
Гуллай деса, севгим боғи,
Кетмас сира кўксим доғи,
Мени тамом қилар чоғи,
Севги бошга бало бўлди.
Рашким сабаб, ичдим шароб,
Сўнг, орзуйим бўлди сароб,
Мана энди холим хароб,
Севги бошга бало бўлди.
Нақорат:
Севги бошга бало бўлди
Не дардга мубтало бўлди.
Ёшликдаги ҳис – туйғулар,
Дилгинамга яро бўлди.
Яхшим бордир, ёмоним йўқ,
Қочсам тўртта томоним йўқ.
Ҳеч кимсадан гумоним йўқ,
Севги бошга бало бўлди.
Ичга ютган сирларимнинг,
Оғриган хуу ерларимнинг,
Дардли ҳамма шеърларимнинг,
Сабабчиси севги бўлди...
Қўшиқ айтсам ҳонишим йўқ,
Ишқда нетай ёнишим йўқ,
Мажнунликда танишим йўқ,
Севги бошга бало бўлди.
Тунлар қалбим уйғотганим,
Тинмай рашким қўзғотганим,
Юрагимга ўт ёққаним,
Севги бошга бало бўлди.
Эҳҳ... Севги бошга бало бўлди..
© ✍Ҳамдам Аллаёр.
10/03/2025.
https://t.me/hamdamallayor_official