ОҚИБАТНИ ЙЎҚОТМАНГ, ЖИГАР
Ким бўлса, ҳам қилмангиз ҳазар,
Солинг бир бор кўнглига назар,
Балким дарддан қалбини ёзар,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Гоҳо ногоҳ тўкилар кўз ёш,
Кўтарингда дардлардан бу бош,
Яқиним деб бўлингингиз сирдош,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Кибрлардан туринг сиз нари,
Шунда Аллоҳ беради бари,
Ёши катта-кичигу қари,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Ҳамма билинг ўзича ботир,
Кўриб турар, Аллоҳим қодир,
Айтсам, дилим ёмон куяётир,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Ҳаммада бор чуқур бир кўлмак,
Бегуноҳдир биргина гўдак,
Кечиргувчи Аллоҳим демак,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Сиз кимсизки, оласиз катта,
Не деса ҳам: «Хўп»,—денг албатта,
Ўйламангиз асло сиз калта,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
Дунё қизиқ, қаранг аломат,
Аллоҳ қилсин ҳар кун саломат,
Доим кулиб юргингиз, омад,
Оқибатни йўқотманг, жигар.
✍Солиҳабегим
👨👩👧👦
JUFTI HALOLIM