“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ❗️
ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ❗️
⚡️ Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.
💬Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
✅Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.
✅Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.
❗️Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
❗️“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (рекламанинг айланиши) соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир.
❌Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ...тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.
⚡️Ҳурматли фуқаролар, "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришингиз учун огоҳ бўлишингиз ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз.
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
🌐Instagram 🌐Telegram