УЙҒОН ДУНЁ, ЖУДА ҲАМ ЯҚИН,
ЖАННАТ ҚОЛИБ, ДЎЗАХГА ТОЙИШ
Ўйласам, яшаш бир чувалган ғалтак,
Йиға-йиға жарга қулаган.
Қарабмизки умримиз ботил,
Ҳақ буйруғин шайтон бажарган.
Кекирдакка панжасин қадаб,
Йиллар ўтди пўстимиз шилиб.
Номин айтиб бўлмаган бир ком,
Руҳимизни ютар тиқилиб.
Рақс тушади соямиз енгил,
Қадамимиз пойлайди ишрат.
Бошимиздан гуноҳга ботиб,
Худойимдан кутамиз нусрат.
Шом олдидан ухлаган касдай,
Кифтимизни эзади завол.
Ўзимизни танимаймиз, воҳ,
Кўнгил савол, кечмишлар савол.
Аллоҳ, Аллоҳ ўзингсан Раҳмон,
Тавба дейман, шому саҳарда.
Тиклаб бергин тавба кўпригин,
Юзи қаро қилмай Маҳшарда.
Қўл чўзамиз, бир дуо сўраб,
Ҳасратимиз бўлмас кушойиш.
Уйғон дунё, жуда ҳам яқин,
Жаннат қолиб дўзахга тойиш.
@Мирзоҳид Ботиров
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
ЖАННАТ ҚОЛИБ, ДЎЗАХГА ТОЙИШ
Ўйласам, яшаш бир чувалган ғалтак,
Йиға-йиға жарга қулаган.
Қарабмизки умримиз ботил,
Ҳақ буйруғин шайтон бажарган.
Кекирдакка панжасин қадаб,
Йиллар ўтди пўстимиз шилиб.
Номин айтиб бўлмаган бир ком,
Руҳимизни ютар тиқилиб.
Рақс тушади соямиз енгил,
Қадамимиз пойлайди ишрат.
Бошимиздан гуноҳга ботиб,
Худойимдан кутамиз нусрат.
Шом олдидан ухлаган касдай,
Кифтимизни эзади завол.
Ўзимизни танимаймиз, воҳ,
Кўнгил савол, кечмишлар савол.
Аллоҳ, Аллоҳ ўзингсан Раҳмон,
Тавба дейман, шому саҳарда.
Тиклаб бергин тавба кўпригин,
Юзи қаро қилмай Маҳшарда.
Қўл чўзамиз, бир дуо сўраб,
Ҳасратимиз бўлмас кушойиш.
Уйғон дунё, жуда ҳам яқин,
Жаннат қолиб дўзахга тойиш.
@Мирзоҳид Ботиров
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ