Ўғлимга...
Ҳеч битмади ярам, томчилайди қон,
Лаҳта юрагимга босилган тамға.
Болам, отанг бошин ҳаётга тиккан,
Болам, отанг умрин алишган ғамга!
Силқиб оқаётир, изларим қизил,
Лекин яшаш деган ўйин битмайди.
Болам, бу дунёда сийму зар кузур,
Болам, билмам менга нима етмайди?!
Эллик йил югурдим йиллар ортидан,
Эллик йил бош суқдим неча бир чоҳга.
Болам қон дил билан чекиндим минг бор,
Вале бош эгмадим ҳеч бир суллоҳга.
Мен қандай овчиман, мудом қўлим бўш,
Мудом бўғзимдагин кетарлар илиб.
Мудом бошим силаб сохта қўл билан,
Сўнгра туз сепарлар товоним тилиб.
Менга нима етмас, бир кўнгил, бир ҳис,
Ўйлаганман фақат сенинг эртангни.
Йўллар адаштирди, йиллар алдади,
Юрагининг қонин ичиб отангни...
@Мирзоҳид Ботиров
17.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Ҳеч битмади ярам, томчилайди қон,
Лаҳта юрагимга босилган тамға.
Болам, отанг бошин ҳаётга тиккан,
Болам, отанг умрин алишган ғамга!
Силқиб оқаётир, изларим қизил,
Лекин яшаш деган ўйин битмайди.
Болам, бу дунёда сийму зар кузур,
Болам, билмам менга нима етмайди?!
Эллик йил югурдим йиллар ортидан,
Эллик йил бош суқдим неча бир чоҳга.
Болам қон дил билан чекиндим минг бор,
Вале бош эгмадим ҳеч бир суллоҳга.
Мен қандай овчиман, мудом қўлим бўш,
Мудом бўғзимдагин кетарлар илиб.
Мудом бошим силаб сохта қўл билан,
Сўнгра туз сепарлар товоним тилиб.
Менга нима етмас, бир кўнгил, бир ҳис,
Ўйлаганман фақат сенинг эртангни.
Йўллар адаштирди, йиллар алдади,
Юрагининг қонин ичиб отангни...
@Мирзоҳид Ботиров
17.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ