Гулистон янгиликлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бизни кузатиб боринг...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Марказий банк 27 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

🇺🇸 1 USD — 12 879,95 сўм (–4,67);
🇷🇺 1 RUB — 150,69 сўм (+1,84);
🇪🇺 1 EUR — 13 520,08 сўм (+24,73).

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Гулистон шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шуҳрат Рақибов томонидан Ибратли маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида 10 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал килиниб, қўшимча муддат ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қисқа фурсатда ҳал этиш бўйича масъул идора вакилларига юборилиб, ижроси назоратга олинди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Айни дамда Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудида ер ости газ қувурларини ер устига чиқариш ишлари амалга оширилмоқда - «Ҳудудгаз Сирдарё».

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️#Диққат

2025 йилнинг 4, 5  ва 6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларидаги бўш лавозимларни жамлаш мақсадида танлов ўтказилади.

➡️ Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

▪️соат 08:00дан 12:00га қадар Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси маъмурий биносида дастлабки ўрганиш (номзодларни рўйхатга олиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш);
▪️номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш (086 шаклдаги Тиббий маълумотномасини қабул қилиш ва бўй кўрсаткичларини қайд этиш);
▪️жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.
▪️якка тартибда суҳбат.

📍Манзил: Гулистон шаҳри Бирлашган кўчаси 47-уй.
➖Мўлжал: Гулистон шаҳри ИИБ.

☎️ Маълумотлар учун телефон: (67) 225-17-20

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


💼 #Тайинлов

Вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди


▪️Аброр Хидиров — Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


📸 #Кун_қаҳрамонлари

Вилоят ҳудудида кузатилаётган ёғингарчиликлар оқибатида айрим ҳудудларда дарахтлар синиб электр тармоқларини узиб юбориши ва оқибатда электр таъминотида узилишлари юзага келганлиги кузатилмоқда.

Ноқулайликларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш учун, тезкор чиқиш бригадалари ва бунга алоқадор барча хизматлар томонидан кучайтирилган тартибда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Президент Фармони билан «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди.

Мазкур медал билан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ва меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Марказий банк 26 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

🇺🇸 1 USD - 12 884,62 сўм (–15,29);
🇷🇺 1 RUB - 148,85 сўм (+2,11);
🇪🇺 1 EUR - 13 495,35 сўм (–12,15).

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Бухоро

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


#Гулистон_тумани

Тоза ҳудуд ходимлар томонидан маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмоқда


Агарда маҳаллангиз, кўчаларингиздаги махсус қутилардаги чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётган бўлса тўғридан-тўғри масъул ходим билан боғланиш учун тел: +998970241535

Бундан ташқари масъуллар томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилса туман ҳокимлигининг телеграмдаги @GulistontumaniUZBotга мурожаат қолдиришларингиз мумкин.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 9:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Эътироф — журналист учун катта рағбат

Бирор мақола, кўрсатув ёки телерадио материалининг жамоатчилик томонидан эътироф этилиши журналист учун катта мукофот ва янада жўшқин ижодий фаолиятга ундайдиган улкан рағбатдир. Айтиш лозимки, ижодий меҳнатни қадрлашнинг айни тамойили асосида «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятида мазкур жамоа аъзолариники билан бирга жамоатчи мухбирлар ва муаллифларнинг энг сара, долзарб мавзудаги материалларини ҳам эътироф этиш ва уларга ташаккур билдириш йўлга қўйилган.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи».

👉 Батафсил ўқинг

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон футбол бўйича 2031 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

🇺🇿🇹🇯🇰🇬Уч мамлакат футбол уюшмалари Осиё кубогини биргаликда қабул қилиш учун ўз номзодларини илгари сурди.

Маълумот учун, Ўзбекистон бунга қадар футбол бўйича U-20, U-23 Осиё чемпионатлари, шунингдек, футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Ногиронлиги бор болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартдан Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида, 1 октябрга қадар эса республиканинг қолган ҳудудларида 3–18 ёшли ногирон болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати босқичма-босқич жорий этилади.

2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш тартиби жорий этилади.

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3–7 ёшли бола учун ҳар кунига — БҲМнинг 25 фоизи, 7–18 ёшли бола учун — 27 фоизи миқдорида субсидия берилади. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳрида 1,1 коэффициент қўлланади.

Камбағал оилалар болалари учун белгиланган субсидиянинг 30 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ажратилади.

Парвариш марказидан 3 км ортиқ масофада яшовчи болаларнинг қатнови хусусий шерик томонидан таъминланганда, ҳар ой учун БҲМнинг 75 фоизигача компенсация тўланади.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


📸 2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари қуйидагича ошади

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari



Показано 16 последних публикаций.