Globus24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек, тезкор, расмий хабарлар манбаси.

MUROJAAT uchun @globus_callback_bot
Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкент шаҳрининг Бош режаси қабул қилинди. Лекин энди тадбиркорлар нима қилади?

🔹 2024 йил 24 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳарини 2045 йилгача ривожлантириш бўйича Бош режа тасдиқланди. Бу шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва замонавий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим қадам бўлди.

❗️ Бироқ, тадбиркорлар учун кутилмаган муаммолар юзага келди.

Охирги йилларда кўплаб тадбиркорлар шаҳардаги ер участкаларини аукцион орқали сотиб олиб, бизнес лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган эди. Бош режа тасдиқланганидан сўнг, уларнинг кўплаб жойлари консервацияга тушиб, қурилиш ишлари чекланиб қолди.

Муаммолар нимадан иборат?

🔸 Қурилиш тақиқланган ҳудудлар – Аукционда сотиб олинган жойлар шаҳар бош режасига мувофиқ бошқа мақсадларга мўлжалланган ёки консервация қилинган.

🔸 Юридик ноаниқликлар – Тадбиркорлар расмий тартибда сотиб олган жойларида лойиҳаларини амалга ошира олмаяпти, бу эса улкан моддий йўқотишларга олиб келмоқда.

🔸 Бизнес режалар бекор бўлмоқда – Тадбиркорлар қурилиш ва фаолият бошлаш учун катта маблағ сарфлаган бўлиб, ҳозирги ҳолатда улар ўз лойиҳаларини давом эттира олмай қолди.

Тадбиркорлар бу масала бўйича қандай аниқ ечимларни кутмоқда?

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар – Бош режа тасдиқланганидан кейинги ўзгаришларга аниқлик киритиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Ер участкаларини алмаштириш ёки компенсация – Тадбиркорларга бошқа ҳудудларда фаолият юритиши учун тенг қийматли ер участкалари таклиф қилиниши ёки зарар қопланиши.

Шаффофлик ва тушунтириш ишлари – Қурилиш чекловлари ва консервация жараёни бўйича расмий тушунтириш берилиши, аукционда сотилган ерлар тақдири аниқлаштирилиши.

Бу муаммо ҳалигача ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлар эса ўз сармояларини йўқотиш хавфи остида қолишмоқда.


#Тезкор
⚡️Тошкент бозорларида патта нархлари ошди

Янги патта нархларининг миқдори қуйидагича ўзгарди (нархлар 1 ўрин/1 кун учун):

🔹 ҳўл мевалар – 18 000 сўм (аввал 15 000 сўм);
🔹 цитрус ва тропик мевалар – 39 000 сўм (аввал 32 000 сўм);
🔹 қуруқ мевалар – 40 000 сўм (аввал 33 000 сўм);
🔹 сут маҳсулотлари – 15 000 сўм (аввал 18 000 сўм);
🔹 полиз маҳсулотлари – 34 000 сўм (аввал 28 000 сўм);
🔹 гўшт маҳсулотлари – 42 000 сўм (аввал 35 000 сўм).


Бугун кундуз куни ҳарорат жойларда +10 даражагача кўтарилади.

Эрта тонг Тошкент вилояти баъзи ҳудудларида қор, куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилояти эса ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.


патта.pdf
1.1Мб
Пойтахт бозорларида патта нархлари ошди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ҳудудидаги бозорлардаги бир марталик йиғимлар, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплексида кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ва ижара тўловлари ҳамда инвентарлар ижараси учун янги тўлов миқдорларини белгилади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Энди давлат ташкилотларига ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди.

Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечирим ҳам сўрайман.....

Ўқитувчига шапалоқ урган аёл узр сўраб чиқди

Аёлга нисбатан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


⚡️2024 йилда ким қанча олтин қазиб олган?

🇨🇳Хитой 377 тонна олтин билан дунёда биринчи ўринда
🇷🇺Россия 330 тонна билан 2—ўринни эгаллади
🇦🇺Австралия учинчи ўринда — 290 тонна
🇨🇦Канада 200 тонна
🇺🇸АҚШ — 160 тонна
🇬🇭🇲🇽🇰🇿Гана, Мексика, Қозоғистон — 130 тоннадан
🇺🇿Ўзбекистон — 120 тонна
🇿🇦🇵🇪 🇮🇩 ЖАР, Перу, Индонезия — 100 тоннадан


4 баллик магнит бўрони таъсиридамиз.

Олмаота ионосфера институти


Расман:
Энди уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун қурилиш компанияси катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради


🏗 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

🔹 Уй-жой топширилиши кечикса, ҳар бир кун учун қурилиш компанияси жарима тўлайди.
🔹 Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Ўзбек сўми юқори волатиллик даврида ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди

Гарчи бугун 13 февралда доллар расмий курси 13 минг сўмлик шунчаки навбатдаги психологик маррадан ўтган бўлсада, сўмнинг барқарорлиги учун яқин истиқболда жиддий хатарлар кўринаётгани йўқ.

Биринчидан, доллар курси 12 900 ва 13 000 сўмлик оралиқни босиб ўтишга 50 кундан кўпроқ вақт кетди. Эътиборга олиш керакки, худди мана шу даврда асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган Россия ва Қозоғистон миллий валюталари жудаям юқори волатиллика эга бўлди. Яъни нисбатан олганда, сўм бу синовли даврда ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди ва бир марталик тўғирланишларга дучор бўлмади.

Иккинчидан, геосиёсий қарама қаршиликлар тумани тарқай бошлади. Украинага босқиннинг қанақадир сулҳ билан (ёқимсиз бўлсада) тугаши эҳтимоли пайдо бўлди. 19-асрнинг зўравон ва ибтидоий қоидалари билан қарор қилувчи гегемонларнинг кечаги кутилмаган мулоқотидан кейин, масалан, Россия рубли долларга нисбатан ўтган йили августдан бери максимумгача кўтарилди (1 доллар 89 рубль). Долларнинг қозоқ тенгесига нисбатан курси ноябрдан буён биринчи марта 500 дан ортга қайтди. Бу тенденция меҳнат мигрантларимиз учун асосий бўлиб қолаётган икки мамлакатдан пул ўтказмалари ҳажмини яна оширади.

Учинчидан, янги тўртйилликда қайноқ урушлар ўрнини савдо урушлари, ҳатто геосиёсий иттифоқчилар ўртасидаги бож низолари эгаллаши тобора ойдинлашмоқда. Халқаро қоидалар яна бир бор синовдан ўтади. Қисқа муддатли истиқболда бу асосий экспорт товаримиз олтин нархини яна янги чўққиларга кўтаради (кечаги янги максимум 2 940 доллар). Ҳа, ўрта истиқболда бу бизнинг ташқи савдо дефицитимиз кенгайишига олиб келади. Лекин ҳозирча вазият бизнинг фойдамизга ишламоқда.

Ўзбек сўмининг ўрта ва узоқ муддатдаги динамикаси ва барқарорлигини эса ҳар доимгидек, фундаментал омиллар белгилайди.


Долларнинг курси ошди


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.


Сардор Умурзаков раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

⁃ мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
⁃ таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
⁃ ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, аввалроқ Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди. Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков фаолият юритади.


⚡️🇷🇺🇺🇸Путин Трамп билан бир ярим соат телефонлашди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ҳақида маълум қилди.

«Яқинда Президент Владимир Путин ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасидаги телефон суҳбати якунланди. Бу жуда узоқ телефон суҳбати бўлди, у деярли бир ярим соат давом этди», деган Кремль воизи.

Икки мамлакат лидерлари бир-бирини ташриф билан келишга таклиф қилишган.


Шимол ва водий вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир—қор) кутилади.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати ҳафта бошларига нисбатан сезиларли юқорилайди. Кундузи ҳарорат +5...+10 даража илиқ бўларкан.


Газнинг ошишидан ҳам кўпроқ газнинг йўқлиги нархларни осмонга кўтармоқда

Марказий банк 2025 йил учун характерли бўлган ички хатарларни келтириб, апрель ойида газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари учун табиий газ улгуржи нархининг оширилиши, ўз навбатида, транспорт харажатларини қимматлашиши орқали маҳсулотлар
таннархига таъсир этиши
мумкинлиги қайд этган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, газ заправкаларига бериладиган газ тарифлари 1 кубаси учун 1 800 сўмдан 2 500 сўмгача кўтарилади. Табиийки, газ заправкаларидаги нархлар (газни совутиш, сиқиш, қуритиш, эгри ва тўғри солиқлар билан ҳисоблаганда) янада кўпроққа ошади.

Лекин бу муаммонинг бир учи холос. Гап шундаки, метанзаправкалардаги газ нархлари июлдан бери 3 950 сўм атрофида маъмурий ушлаб турилганига қарамай, транспорт билан боғлиқ нархлар потираб ошишда давом этмоқда. Чунки газнинг ўзи йўқ, жисмонан йўқ. Газлидаги авариядан кейин охирги 3 кун ичида ҳатто кўз-кўз қилинадиган витринага айланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги метанзаправкаларнинг аксари ёпилган, ёпилмаганлари бир неча соат ишламоқда холос. Ўз ўзидан такси хизмати ва юк ташишда йўл ҳақи сезиларли равишда кўтарилган. Водий вилоятларида январдан бери метан заправкаларга ёлчитиб газ берилгани йўқ, туманлардаку метан заправкалар тақа-тақ ёпиқ.

На пойтахтдаги охирги 3 кундаги оғирлашаётган вазият бўйича, на водийда 2 ойдан бери давом этаётган энерговакханалия бўйича шонли энергетиклар бирон бир муносабат беришгани йўқ.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бангладешда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси номини муносиб ҳимоя қилган ампутантларимиз бирорта ҳам ўйинда очко йўқотмаган ҳолда чемпионга айланишди 🔥

Индонезия гуруҳда 8:1, Непал 13:0, Бангладеш ва Ироқ 3:0дан таслим этилди ҳамда Ўзбекистон финалга чиқди.

🔥 Финалда эса яна Индонезия билан тўқнаш келган вакилларимиз бу сафар 6:0 ҳисобида зафар қучишди.

Чемпионларимиз Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Улар учадиган самолёт 01:05да Тошкентдаги халқаро аэрапортга қўнади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Доллар нархи яна ошди


❗️Таниқли тарихчи Ихтиёр Эсонов большевикларнинг тарихий ҳужжатларига таяниб, Амир Олимхоннинг бойликлари рўйхатини тузиб чиқди:

- Амирнинг турли хил қимматбаҳо орденлари;
- йирик олмослар – 53 дона;
- жуда йирик олмослар – 39 дона (ҳар бири 138 каратлик);
- ўртача бриллиантлар – 400 та
- кичик бриллиантлар – 500 та;
- жуда кичик бриллиантлар жами – 1041 карат;
- соф олтиндан қилинган 1 та қалпоқ олмос ва инжулар билан безатилган;
- соф олтиндан – 4 та тож;
- соф олтиндан – 3 та сирға;
- соф олтиндан – 26 та узук;
- олтиндан ишланган – 26 та аёллар соати;
- соф олтиндан – 11 та балдоқ;
- соф олтиндан қилинган – 53 та портсигар;
- олтин лом – 4 пуд (1 пуд 16 кг);
- қуйма ёмби олтинлар 262 та, жами –12 пуд;
- рус тилла тангалари жами – 15 пуд;
- кумуш тангалар жами – 632 сандиқ ва 2364 қоп умумий оғирлиги — 102,7 тонна;
- қоғоз пуллар 26 сандиқда, империя пуллари жами — 2 010 111,00 рубль, Керенский пуллари – 923 450,00 рубль, Бухоро пули – 4 579 980 тилло;
- мануфактура (кийим-кечак, пойабзал матолар) жами – 180 сандиқ;
- мис тангалар ва идиш-товоқ 8 сандиқ, жами — 33 пуд.

Бундан ташқари, турли хил ўлчамлардаги инжу, қаҳрабо, лаъл, зумрад каби тақинчоқлар, узук, сирға ва балдоқлар каби ва яна бошқа бир қанча қимматбаҳо бойликлар бўлган.

Амир Олимхоннинг умумий бойлигини ўша пайтдаги йирик заргар мутахассислардан бири, Данилсон, тахминан, 103 миллион долларга баҳолаган. Ҳозирги пулга чаққанда чамаси 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади”, — дея мақоласида ёзган тарихчи Ихтиёр Эсонов.

Бойликларнинг барчаси Фрунзе томонидан вагонларга ортилиб, Москвага юборилган.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz

Показано 20 последних публикаций.