‼️Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди
Ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи охирги ойлар давомида икки баробарга қимматлашган бўлиб, бу ҳолат кўплаб истеъмолчилар учун иқтисодий-ижтимоий муаммолар келтириб чиқармоқда.
Шу сабабли "Адолат" партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.
Депутатлар мутасаддилар олдида қатъий саволлар қўйиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга интилмоқда. Бу каби қадамлар нархларнинг ўсиши туфайли зарар кўрган фуқароларни ҳимоялашда муҳим рол ўйнайди.
Қонунчилик палатаси фаолиятини бошлаганига 1 ҳафта ҳам бўлмади. Ижтимоий масалаларга бундай тезкор ва самарали жавоб бериш, депутатларимизнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги жиддийлигини кўрсатади.
@generalissimo_marshal