Футбол қоидалари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Даврон Файзиев
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жалолиддин Машарипов Эрон чемпионатида пенальтини паненка услубида ижро этди. Легионерларимиз ёндиришяпти бу ҳафта, кўз тегмасин.

t.me/Davron_Fayziev


ФИФАнинг 2024 йилги The Best мукофоти совриндорлари:

— Винисиус Жуниор (Бразилия) | 2024 йилнинг энг яхши эркак ўйинчиси

— Карло Анчелотти (Италия) | 2024 йилнинг энг яхши эркак мураббийи

— Эми Мартинес (Аргентина) | 2024 йилнинг энг яхши дарвозабони

— Гильерме Гандра Моура (Васко Де Гама мухлиси) | 2024 йил FIFA мухлислари мукофоти

— Тьяго Майя (Бразилия) | 2024 йил FIFA Ҳалол ўйин мукофоти

— Айтана Бонмати (Испания) | 2024 йилнинг энг яхши аёл ўйинчиси

— Марта (Бразилия) | Илк бор таъсис этилган "Марта мукофоти"

— Эмма Ҳэйес (Англия) | 2024 йилнинг энг яхши аёл мураббийи

— Алисса Нэйхер (АҚШ) | 2024 йилнинг энг яхши аёл дарвозабони

— Алехандро Гарначо (Аргентина) | 2024 йил "Пушкаш мукофоти"

👉⚽️@futbol_qoidalar


Репост из: KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Ўзбекистон миллий терма жамоаси январ ойида БААда йиғин ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу пайтда легионерларни катта қисми клубида бўлгани боис, асосий эътибор махалли футболчиларга қаратилади. Катанец Суперлигада ўзини кўрсатган футболчиларга имкон бериши кутилмоқда.

"Оқ бўрилар" январ ойидаги ўртоқлик ўйини учун рақиб излашни бошлаган

@Yahyoxoja_konkret


Репост из: Uzbekistan Football Association
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭐️ Abbosbek Fayzullayev — “Yilning eng yaxshi futbolchisi”

⚡️ t.me/FAUzbekistan


Репост из: Uzbekistan Football Association
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭐️ “Yilning eng yaxshi murabbiyi”

Ilk marotaba Olimpiada yoʻllanmasini qoʻlga kiritib, jamoasi bilan birgalikda tarixiy natija qayd etgan Oʻzbekiston U-23 terma jamoasi bosh murabbiyi Timur Kapadze — “Yilning eng yaxshi murabbiyi” deb topildi.

⚡️ t.me/FAUzbekistan


Репост из: Uzbekistan Football Association
⭐️ Yakunlanib borayotgan 2024-yilgi futbol mavsumida “Oʻzbekistonning eng yaxshi futbolchisi” boʻlishga nomzodlarning yakuniy uchligi bilan tanishing.

⚡️ t.me/FAUzbekistan


Репост из: Uzbekistan Football Association
📍 2034-yilgi Jahon chempionatiga Saudiya Arabistoni mezbonlik qiladi. Bu haqda FIFA prezidenti Janni Infantino Syurix shahrida o‘tkazilgan tashkilotning navbatdan tashqari kongressida ma'lum qildi.

Shuningdek, marosimda 2030-yilgi mundial mezbonlari ham rasman e’lon qilindi. Unga ko‘ra, turnir Ispaniya, Portugaliya va Marokash yashil maydonlarida o‘tkaziladi. Shuningdek, Jahon chempionatlarining 100 yilligi munosabati bilan, Argentina, Urugvay va Paragvay mamlakatlarida ham bittadan uchrashuvlar tashkil etiladi.

⚡️ t.me/FAUzbekistan


Репост из: Асланов билан футбол
​​Формат ажойиб нарса-да, аслида. Кучли жамоаларни имкон қадар охирги босқичларда рўпара қилишга ҳар қанча ҳаракат қилманг, барибир нимадир бошқача кетади. 

Чемпионлар лигаси янги форматидаги плей-оффда яна бир кичик ўзгариш бор. Умумий жадвалда эгаллаган ўринлар таъсир қилади. Ҳозирги гуруҳда 1-2 ўринни олган жамоалар финалгача рўпара келмаслиги таъминланган. Лекин савол – ўша икки жамоа ростанам энг кучлими?

Форматга кўра, ҳозирги босқич якунланса, дастлабки 8 жамоа биратўла сакраб 1/8 финалга чиқади ва ўз рақибини кутиб туради. 9-24 ўринни эгаллаган 16 жамоа эса 8 жуфтликка бўлиниб, 1/16 финални ўйнайди ва шу ердан ўтган 8 ғолиб кейин ҳалиги рақибини кутиб турган 8 жамоага тўқнаш келади.

9-24 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида бўладиган  1/16 финалга қуръа қандай бўлиши расмда кўрсатилган. 9-10 ўринни олган икки жамоа 23-24 ўринни эгаллаган икки жамоа билан қуръа қилинади. Яъни агар ҳамма ўз ўрнида қолса, “Арсенал” ё “Динамо” Загреб ё ПСЖ билан ўйнайди. Қуръа шу икки рақибдан бирини танлаб беради, иккинчи жамоа “Аталанта”га тушади. Шу тариқа 8 жуфтлик аниқланади.

Уларни ккйинги босқичда 8 жамоа кутиб туришини биламиз. Қизиғи шу ерда. 1/8 финал қуръасида ҳам аввалгидек ҳамма жамоа аралаштириб юборилмайди. Масалан, жадвалда 1 ва 2 ни олган жамоага фақат 15, 16, 17, 18 ўринни эгаллаган жамоалар ичида аввалги плей-оффда ютиб чиққан 2 жамоа ичидан рақиб танланади.  Жадвалда 3-4 ўринни эгаллаган икки жамоага 13, 14, 19, 20 ўринларни олган тўрт жамоадан чиқиб келган икки ғолибдан бири тушади. Ҳоказо.

Тушунтираман. Айтайлик, ҳозир 1-ўринда “Ливерпул”, иккинчи ўринда “Байер” турибди. Ҳамма ўринлар шундай қолди деб тасаввур қилайлик. Энди расмга қаранг: бу икки жамоага рақиб охирги жуфтликлардан, яъни айни пайтда “Бенфика”, “Атлетико”, “Милан” ва “Реал” ичидан хосил бўлган икки жуфтлик ғолибларидан тушади. Масалан, “Атлетико” ва “Реал” плей-оффни ютиб, 1/8 финалга чиқса, “Ливерпул” ва “Байер” билан қуръа қилинади. Агар 1/8 финалда “Байер”га “Атлетико” тушса,
“Ливерпул”га “Реал” тушади.

Қайтараман, 1/8 финалда “Ливерпул”га “Реал” тушади.

@aslanov_futbol

3.2k 0 27 17 26

Репост из: Даврон Файзиев
Кейинги йил ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Янги турнир, янги формат, кўрайликчи қандай ўтади. Яхши гуруҳлар бор. Плей офф қизиқ бўлса керак.

t.me/Davron_Fayziev

5.4k 0 11 25 30

Футбол хабарлари ва янгиликлари ҳақида ёзадиган журналистларимизнинг Телеграм каналларига обуна бўлинг.

Ушбу ҳаволага ўтинг:
👉 https://t.me/addlist/EAgfU8aBG2U2MTRi


Дарҳақиқат, "Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни қўлга киритгач, жамоа муддатидан олдин "таътилга равона бўлди". Кейинги натижалар:

06.11.2024. "Насаф" - "Ал-Ҳуссайн" - 1:2
09.11.2024. "Насаф" - "Сўғдиёна" - 0:1
22.11.2024. "Нефтчи" - "Насаф" - 2:0
27.11.2024. "Насаф" - "Кувайт СК" - 1:2
30.11.2024. "Насаф" - "Металлург" - 1:2

Сўнгги 5 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Энг ҳайратланарлиси, "аждарлар" уларнинг 4 тасини Қаршида ўтказган.

"Насаф" 4 декабрь куни БААда "Шабаб ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлади.

👉⚽️@futbol_qoidalar

11.5k 1 15 47 101

Хўш, "Локомотив" бугун "Нефтчи"га қарши ўйинда 2:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади ва Суперлигани тарк этди. Боиси, "Металлург" Қаршида "Насаф" устидан иродали ғалабага эришди.

"Металлург"да Суперлигада қолиш учун Пролигада 3-ўринни эгаллаган "Қўқон-1912"га қарши ўйинда майдонга тушади.

"Олимпик" эса Пролигада 4-ўринни банд этган "Шўртан"га қарши баҳс юритади.

Ғолиб чиққан жамоалар Суперлига-2025 йўлланмасига эга бўлади. Мағлуб бўлган клублар эса ўзаро яна бир марта тўқнаш келиб, Суперлиганинг сўнгги йўлланмаси эгаси номига ойдинлик киритишади.

Пролигада "Машъал" ва "Бухоро" клублари Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб бўлишди.

Келаси мавсумда юқори дивизионимизда 16 та жамоа қатнашади.

👉⚽️
@futbol_qoidalar


Суперлига якунида "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клублари бир очко тўплашди — 43 тадан.

Хўш, қайси жамоа бронза медалини қўлга киритди? Регламентга кўра, икки ва ундан ортиқ жамоаларнинг очкоси тенг келиб қолса, унда ўзаро ўйинга қаралади.

Ўзаро ўйинлар натижалари:

Сўғдиёна - Нефтчи 1-2
Нефтчи - Сўғдиёна 0-3
Навбаҳор - Нефтчи 1-0
Нефтчи - Навбаҳор 2-2
Сўғдиёна - Навбаҳор 1-2
Навбаҳор - Сўғдиёна 0-3

"Навбаҳор" ўзаро ўйинларда 7 очко тўплаган бўлса, "Сўғдиёна" 6 очко жамғарган. "Нефтчи" эса бу рақибларга қарши баҳсларда 4 очкога эга бўлди.

Демак, "Навбаҳор" бронза медали соҳиби! "Сўғдиёна" 4-ўринни эгаллаган бўлса, "Нефтчи" бешинчи ўринда қолди.

Чемпион — "Насаф", ОКМК кумуш медални қўлга киритди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

19.1k 24 139 158 168

ЕЧЛ 5-туридан кейин "Реал" 24, "ПСЖ" эса 25-ўринда.

Олдинда ҳали 3 та тур баҳслари бор. Бу жамоаларнинг топ-8 га кириши қийин бўлади. Аммо топ-24 орқали кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли юқори.

👉⚽️@futbol_qoidalar


"Насаф" бундан бир ой аввал — Суперлигада чемпионликни қўлга киритгач, ўша пайтдаёқ қишки таътилга чиқиб кетиб бўлганди. Жамоа ОЧЛ-2 билан расман хайрлашди.


Халқаро майдонда жорий мавсумдагидек бунчалар ожиз ўзбек клубларини яқин йиллар ичида кўрмагандим. Афсус.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аббос Файзуллаев ва Роберт Левандовски. Кимнинг голи чиройлироқ?

👉⚽️@futbol_qoidalar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамид Саҳарий яратган мана бу анимацион карикатура интернетнинг ўзбек сегментида кенг тарқалмоқда.

👉⚽️@futbol_qoidalar


ЖЧ-2026. Осиё 3-саралаш босқич. "А" гуруҳининг қолган ўйинлари

7-тур. 20 март.
🇺🇿Ўзбекистон - Қирғизистон 🇰🇬
🇮🇷Эрон - БАА 🇦🇪
🇶🇦Қатар - КХДР 🇰🇵

8-тур. 25 март.
🇮🇷Эрон - Ўзбекистон🇺🇿
🇰🇬Қирғизистон - Қатар🇶🇦
🇰🇵КХДР - БАА🇦🇪

9-тур. 5 июнь.
🇦🇪БАА - Ўзбекистон🇺🇿
🇶🇦Қатар - Эрон🇮🇷
🇰🇵КХДР - Қирғизистон🇰🇬

10-тур. 10 июнь.
🇺🇿Ўзбекистон - Қатар🇶🇦
🇮🇷Эрон - КХДР🇰🇵
🇰🇬Қирғизистон - БАА🇦🇪

Март ойидаги ўйинлар кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин. Биз Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинларда камида 4 очко олсагу, БАА Эрон ва КХДР билан ўйинларда очколар йўқотса, муддатидан олдин ЖЧ-2026га чиқишимиз мумкин.

42.3k 2 498 62 88

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи 6-тури доирасида КХДРни мағлуб этди.

Ушбу ғалаба туфайли ФИФА рейтингида ўз ҳисобимизни 6,99 баллга бойитдик (Шимолий Корея шунча балл йўқотди). Оқибатда ҳисобимиздаги очколар сони 1424,93 га етди.

Онлайн рейтинг жадвалида бир поғона кўтарилдик ва айни пайтда 58-ўринни эгаллаб турибмиз. КХДР эса 3 қатор пастга тушиб, 114-ўринга жойлашди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

9.6k 0 10 12 47
Показано 20 последних публикаций.