#Янгиликлар
Олтиариқ туманида ўтказилган амалий тадбирда 100 та хонадон муаммолари ўрганилиб, моддий-маънавий кўмак берилдиЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 6 февраль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилик қилди.
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Шоҳ Толиб” масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда Фарғона вилояти вакиллиги мутахассислари, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда Олтиариқ туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, “Ҳаж-2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролари йиғини раислари таклиф қилинди.
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилигида Фарғона вилояти вакиллиги мутахассислари, туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблардан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатибларга бириктирилган маҳалла ҳудудидан “Ҳаж-2024” зиёратчисини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этдилар. Биргаликда маҳалланинг энг камида 5 тагача муаммоли хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўрадилар. Уларнинг муаммоларини ўргандилар, таклиф, фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Имом-хатиблар 100 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар.
Туманнинг «Усмонобод» маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилага тадбиркор ҳожилар ва имомлар кўмаги билан замонавий қулай шароитларга эга уй қуриб берилди. Ишчи гуруҳ мазкур хонадонга ташриф буюриб, хонадон эгалари билан мулоқот қилдилар.
Пешин намози сўнгида масжидларда жамоатга маъруза қилиниб, одамларга манфаат етказишнинг фазилати, офият улкан неъмат экани, ёшлар тарбияси доимий эътибор марказда бўлиши зарурлиги, бу борада ота-оналарнинг ўрни ҳақида илмий ва ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.
Шу билан бирга, “Охунбуво” зиёратгоҳида «Яшил макон» дастури доирасида манзарали кўчатлар экилди.
БАТАФСИЛ ✅
🌐 FUSSILAT.UZ GA 📲OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🕊
Telegram |📺
Youtube
📱
Facebook |📱
Instagram