Самарқанд туманидаги Фарҳод посёлкасида бошпанасиз ҳайвонларни заҳарлаб,
йўқ қилишяпти экан.
Халқаро қоидаларга кўра, давлат кўча ҳайвонлари учун алоҳида приютлар ташкил қилади ва уларни ўша ерга олиб кетиб, бюджет пулидан таъминлаб туради. Ҳайвонлар кўпаймаслиги учун кастрация қилинади, эмлатилади ва боқиб юрилади. Бизда давлатнинг бунақа ишлар билан шуғулланишига умуман хоҳиши йўқ, лекин шукрки хусусий приютлар кўп. Ҳайвонларни шафқатсизларча қириб ташлашдан кўра, уларни ана шу хусусий приютларга олиб бориб берса бўларди. Ҳар ҳолда, ҳозирги чорадан кўра анча фойдалироқ эди.
Туркия ва бошқа ривожланган мамлакатларда кўча ит ва мушукларни одамлар овқат бериб, боқиб юради. Ҳатто метро, вокзалларда уларга бошпана ажратишларини кўрганмиз. Аммо бизнинг шундай ваҳшийликлари учун ҳам худо уриб қўйиб, маданиятсиз колхоз раҳбариятни устиларига раҳбар қилиб қўйган одамларимизда бундай меҳрибончиликдан асар ҳам йўқ. Биз учун қириш доим курашнинг энг тўғри усулидек туюлади.
Шунақа пайтда
Декстер бўлиб кетгим келади...