FNQIZ Yoshlar Ittifoqi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Farg'ona Neftni Qayta Ishlash Zavodining YOSHLAR ITTIFOQI Rasmiy kanaliga xush kelibsiz.

FNQIZ YOSHLAR ITTIFOQI faoliyatiga oid savol va takliflaringizni @savolva 👨‍💻 ga yuborishingiz mumkin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Яна бир кунни қарши олар эканмиз Аллоҳ меҳр-оқибатимизни давомий қилсин...
Кунингиз хайрли ўтсин Қадрдонлар. Ассалому алейкум!

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қишда электрни қандай тежаш мумкин?

🔴Бу борада «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 10 та фойдали маслаҳат билан бўлишди.

❗️Билиб қўйиш зарар қилмайди.

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭐️Жуда гўзал манзара тўғрими? Лекин, ишонинг Жаннат гўзалликлари олдида бу хеч нарса...

📖"Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда унга киринглар"

© Зумар сураси, 73-оят.

👍Жаннат аҳлига илк лаҳзада айтиладиган сўзлар мана шудир. Аллоҳим, бизларни мана шу сўзларни эшитадиганлар қаторидан қилгин!

🤲Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума тонги барчамизга муборак бўлсин!

✈️@FNQIZYOSHLARI


#Bu_FAKT

BILASIZMI?

🧠 Miya - insonning eng murakkab va eng kam o'rganilgan tana a'zosi. Biz u haqida ko'p tasavvurga ega emasmiz, ammo miya haqida ajoyib faktorlar yetarlicha.


.  Nerv impulsi 270 km/s tezlikka ega.

.  Miya ish faoliyati uchun shunday energiya kerakki, hatto uning quvvatidan 10 vattli lampochka yoqish mumkin.

.  Inson miyasidagi bir hujayra istalgan ensklopediyadan 5 marta ko'p ma'lumot saqlash kuchiga ega.

.  Qon aylanish sistemasiga kiradigan Kislorodning 20%i miya uchun sarflanar ekan.

.  Kunga nisbatan tunda inson miyasi faolroq bo'ladi.

.  Neyronlar(miya hujayralari) insonni butun umri davomida o'sib rivojlanib boradi.

.  Axborotlar turli neyronlardan turlicha tezlikda tarqaladi.

.  Miyani o'zi og'riqni his qilmas ekan.

.  Miyaning 80%i suvdan iborat.

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади. Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради...

🌨️Ассалому алайкум Қадрдонлар. Янги кун муборак!

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📆Бугун Фарғона вилояти ташкил топган кун

🔅Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган.

✔️Фарғона Ўзбекистоннинг кўҳна тамаддун марказларидан биридир. У Помир-Олой ва Тяншан тоғлари тизими оралиғидаги Фарғона водийсида жойлашган.

♾️Бу жойни “Қадимий цивилизациянинг бешиги” деб ҳам номлашади. Вилоятда жуда кўп қадимий ёдгорликлар, архитектура қолдиқлари ва эски шаҳар харобалари топилган. Қўқон, Марғилон, Риштон каби шаҳарлар Марказий Осиё халқларининг бебаҳо тарихий мероси бўлиб ҳисобланади.

🔸Фарғона вилояти бугунги кунда улкан иқтисодий салоҳиятга эга ҳудуд бўлиб, барча соҳалар ривожланган.

⚡️Аҳолиси: 4,123,629 киши (2024 йил 1 октябрь ҳолатига)

📖Ҳудуди: 6,8 минг км²

🏢Маъмурий маркази: Фарғона шаҳри

🏛Вилоятда 4 та шаҳар, 15 та туман мавжуд.

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨Соғ-саломатликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин. Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшанг Қадрдон! Ассалому алайкум.

❄️Қишнинг қоқ яримини ортда қолдирган чоршанба тонги муборак бўлсин...

✈️@FNQIZYOSHLARI


🇺🇿Yurtimizning qadirli posbonlari Vatan himoyachilari kuni bilan tabriklaymiz!

G‘alabalaringiz tinchlikka qaratilgan, yutuqlaringiz — taʼsirli va ahamiyatli, muvaffaqiyatlaringiz — yuqori darajada bo‘lishiga tilakdoshmiz!

🇺🇿Уважаемые военнослужащие нашей страны поздравляем Вас с Днём защитников Родины!

Искренне желаем, чтобы ваши победы были мирными, достижения — впечатляющими, успехи — громкими. Пусть близкие дарят вам тепло и заботу, коллеги уважают, а жизнь радует приятными событиями и яркими моментами.

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👮‍♀️«Ватан хизматига тайёрман Она»

📆14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муборак бўлсин азиз Ватандошлар!

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Барчамизга ушбу беғубор тонгдан бахраманд бўлиш насиб этган экан шуни унутмангки, Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Шундай экан, Яқинларингизга яхши кайфият ва меҳр улашишда давом этинг Қадрдонлар Ассалому алайкум!

✈️@FNQIZYOSHLARI


❗️❗️❗️📣📣📣

📣"ФНҚИЗ корхонасида Ватан ҳимоячиларини шарафлаш тадбири" бўлиб ўтди

🇺🇿Бугун Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида ўтказилган тантанали тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирда корхона раҳбарияти, бўлим мутахассислари, ишчи-ҳодимлар ва махсус меҳмон сифатида ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Қуролли Кучларимизнинг қудрати, тинчлик-осойишталигимизнинг мустаҳкам кафолати бўлган ҳарбий хизматчилар шарафига уюштирилган мазкур тадбир юксак кўтаринки руҳда ўтди.

🇺🇿Ҳарбий хизматчилар ўз навбатида чиқиш қилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматнинг шарафли бурч эканлиги ҳақида сўз юритдилар. Улар ўзларининг хизмат тажрибалари ва Қуролли Кучларимизнинг бугунги салоҳияти тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтдилар.

✅Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва завод ходимлари ўртасида самимий суҳбат, тажриба алмашиш имконияти яратилди. Бу эса ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини янада оширди.

📶"Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, халқимизнинг фаровон ҳаёти замирида сиз - азиз ҳарбийларимизнинг фидокорона хизматлари мужассам. Сизларнинг матонатли меҳнатингиз туфайли биз тинч ва осуда ҳаёт кечирмоқдамиз", - дея таъкидлайди Ишчиларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий риожлантириш бўлими мутахассиси Фуркатжон Мухамедов.

🟢Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар ҳам ўз навбатида бугунги кунда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

✅Корхона ҳодимлари орасида ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар ҳам борлиги, улар ўз тажрибаларини ёш авлодга ўргатиб келаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Ушбу каби тадбирлар нафақат ҳарбий хизматчиларни шарафлаш, балки ёшларимизда Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

✈️@FNQIZYOSHLARI


#Iqtibos

📖 Hech qachon taslim bo'lmang. Shunda boshqalarni taslim bo'layotganini ko'rasiz.

✈️@FNQIZYOSHLARI


\


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅Бу дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир. Барчамизнинг ризқимиз тақсимланган, тақдиримиз белгиланган. Бу дунё ташвишлари сиқилишингизга арзимайди. Шундай экан, хушвақт дамларида шукрда, махзунликда сабрда бўлинг.

🤲Яна бир тонгни қарши олар эканмиз барчангизга янги кун муборак бўлсин Қадрдонлар Ассалому Алайкум!

✈️@FNQIZYOSHLARI


📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

😎Эртага душанба 13.01.2025й куни соат 11:30 дан бошлаб корхонанинг 1-сектор худудида жойлашган 1-ошхонанинг олди тарафида 14-январ "ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтади.

❗️Ушбу тадбирга цех фаоллари ва ишчи-ходимлар катнашишлари сўралади

✈️@FNQIZYOSHLARI


Олдиндан қўрқишни бас қилинг

❗️Шуни унутмангки, касбий фаолиятингиз давомида сиз учун муҳим бўлган ишларни бошлашда, ривожлантиришда қўрқув сизга тўсқинлик қилади. Сизни салбий ўй-фикрлар тақиб қиляптими? Қандай қилиб бўлмасин, бундай мавҳум ҳаёллардан қутулишга ҳаракат қилинг, бу каби ўйлар сизга таъсир ўтказишига асло йўл қўйманг. Қўрқувни енгишга урунинг. Aсосли ва асоссиз безовталикни бир биридан ажратишни ўрганиб олинг.

📶Сизда безовталик ва қўрқувни келтириб чиқараётган сабабларни қоғозга ёзиб чиқинг ва бу муаммоли масалаларни ечимини топишга ҳаракат қилинг, сўнгра буни ҳам ёзиб чиқинг. Буларнинг барчасини қоғозга муҳрлаганингиздан сўнг, аслида қўрқув ва стрессга асос йўқ эканлигини англаб етасиз.

⚠️Стресс бу аслида ҳаракацизликнинг меваси ҳисобланади. Сўнги ишингиз – қоғозга ёзилган назарий ечимларни шунчаки амалиётда қўллаш қолади ҳолос.

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
🔴Ё дуоингиз ижобат бўлади,
🔴Ё сиздан бир ёмонлик арийди,
🔴Ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Зеро, сўраганингиз албатта берилади!

✨Ассалому алайкум. Яна бир янги тонгингиз муборак бўлсин Қадрдонлар!

✈️@FNQIZYOSHLARI


❗️Shifokorlar yurishning foydasi haqida 10 ta sababni keltirishdi:

⚡️. Yurish umrni uzaytiradi
⚡️. Kayfiyat ko‘tariladi
⚡️. Ruhlantiradi
⚡️. Metabolik sindrom xavfini kamaytiring
⚡️. Yoshlikni uzaytiradi
⚡️. Uyquni normallashtiradi
⚡️. Stressni kamaytiradi
⚡️. Miyani faoliyatini rag‘batlantiradi
⚡️. Suyaklarni mustahkamlaydi
⚡️⚡️. Va umuman barcha kasallikning oldini oladi

✈️@FNQIZYOSHLARI


#iqtibos

📖Bizning eng katta kamchiligimiz shuki, biz juda tez taslim bo‘lamiz. Vaholangki, muvaffaqiyat uchun har doim yana bir bor urinib ko‘rish kerak.

✍️ Tomas Edisoн

✈️@FNQIZYOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🫶 Бошингизга энг қийин кунлар тушиб, сиз бардош бера олмайдиган нуқтага келганда асло сабрингиздан воз кечманг. Ана ўша нуқта тақдирингизни ўзгартирадиган нуқтадир...
Кунингиз хайрли бўлсин Қадрдон!

🫶 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

✈️@FNQIZYOSHLARI

Показано 20 последних публикаций.