Муҳсин бандалар учун жаннат борМуҳтарам Президентимизнинг «
Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида саховат тадбирлари Тошкент вилояти бўйлаб изчил давом этяпти.
Бу жараёнда ўзга миллат вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётгани юртимизнинг, динимизнинг бағрикенг экани белгисидир.
Бугун, Рамазоннинг 11 куни (11 март) Зангиота тумани бош имом-хатиби Илёс домла Шокиров ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳудуддаги 1 та қозоқ, 2 та рус, 1 та корейс миллатига мансуб оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
Бу саховат тадбирларидан жисмоний имконияти четланган фуқаролар ҳам баҳраманд бўлишди.
* * *
Аллоҳ таоло Қуръони каримда муҳсин бандаларини мақтаб бундай марҳамат қилади:
«Парвардигорларининг розилигини истаб, (турли машаққатларга)
сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат)
бордир» (Раъд сураси 22-оят).
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизматиДўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA