Filologiya talabasi | Филология талабаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Лингвистика


Адабиёт, санъат, кино санъати ва бошқалар ҳақида. Постлардаги фикрлар муаллиф томонидан қайта ишланганлиги боис, ундан фойдаланилганда манба келтирилсин: @filologiyatalabasi
Мундарижа: t.me/filologiyatalabasi/5

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Лингвистика
Статистика
Фильтр публикаций


Эдгар Аллан По 27 ёшида 13 ёшли қариндоши Виржиния Клем билан турмуш қуради. Бироқ, у 24 ёшида сил касаллигидан вафот этади. Рафиқаси вафотидан икки йил ўтгач, Эдгар беш кунга йўқ бўлиб қолади. Кейинчалик Балтиморда руҳий стресс ҳолатида топилади ва шифохонага ётқизилади. Кўп ўтмай, 40 ёшида мия касаллигидан вафот этади.


✈️Филология талабаси


Хуршид Даврон.

-Бугун унинг туғилган куни.

-Барчамизга маълум, Хуршид Даврон кутубхонаси таъсисчиси.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати.

-Ўзбек тарихчиси, шоири, ёзувчиси, драматурги ҳамда таржимони, Ўзбекистон халқ шоири.

-1952-йилда, Самарқанднинг Чордара қишлоғида дунёга келган.

-1969-йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган.

-Дастлаб, 1974-1989-йилларда нашриёт ҳамда Маънавият ва маърифат марказида фаолият юритган. 1996-йилдан Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясида фаолият юритмоқда.

-Дастлабки китоби «Қадрдон қуёш» номи билан нашр этилган.

-Шеърларида жамият, табиат ва инсонлар ҳаётини синчковлик билан кузатувчи шоир сифатида гавдаланади.

-90-йиллардан сўнг насрда ўзини синаб кўрган адиб, ўнлаб тарихий шахслар ҳаёти ҳамда фаолиятига атаб пйесалар ёзди. Насрдаги фаолиятида бадиий адабиёт ҳамда миллий тарихимизни уйғунлаштирган ҳолда, тарих саҳналарни ётитди.

-Унинг бир неча ссенарийлари халқаро саҳналарда саҳналаштириган.

-Мукофотлари:

•Ўзбекистон халқ шоири, 1999.

•Халқаро Маҳмуд Қошғарий мукофоти, 1989.

•Халқаро «Олтин қалам» мукофоти, 2009.

•Озарбайжоннинг Микойил Мушфиқ мукофоти, 2013.

•«Дўстлик» ордени.



✈️Филология талабаси


«Сизларга васият қиламан: маориф йўлида ишлай турғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Маорифга ёрдам этингиз! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Ҳаммага озодлик  йўлини кўрсатингизлар! Биздек маориф” қурбонларини йўқлангизлар! Озодликни тезлик ила юзага чиқарингизлар! Мумкин қадар кўпроқ янги мактаблар очиш, шунингдек маориф ва халқ саодатини таъминлаш соҳасида тинмай ишлаш бизга энг яхши ҳайкал бўлади!»


©Маҳмудхўжа Беҳбудий.
Айтканча, бугун Беҳбудийнинг таваллуд санаси.



✈️Филология талабаси


Эдгар Аллан По


-Бугун унинг туғилган куни.

-Америкалик ёзувчи, мунаққид, муҳаррир, шоир.

-Адабиётдаги детектив жанр асосчиси.

-1809-йил, Балтиморда, актёрлар оиласида туғилган.

-1815-20-йилларда Буюк Британия яшаган.

-1825-йилда Виржиния университетида, кейинчадик 1830-33-йилларда West Point ҳарбий академиясида таҳсил олган.

-Асосан, дахшатли, фантастик, ёки, юмористик новеллалар ёзган.

-Унинг, 1841-йилда ёзилган «Морг кўчасидаги қотиллик» ҳикояси, детектив жанрининг асоси, илк намунаси саналади.

-Асарларида рафиқасини йўқотган кишининг жафолари мавзуи илгари сурилган.

-Амир Темурга атаб «Temurlane», «Буюк Темур» асарини ҳам ёзган.

-Адиб, 1849-йил, 7-октябрда вафот этган.




✈️Филология талабаси

48 0 0 19 10

Эрнест Ҳемингуэй

-АҚШлик ёзувчи.

-Нобел лауреати, 1954.

-Машҳур
«Йўқотилган авлод» нинг таниқли вакилларидан бири.

-Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси.

-1899-йил, 21 июльда Чикагода таваллуд топган.

-1917-йилдан Канзас штатида журналистрепортёр сифатида иш бошлаган.

-Умри давомида бир нечта жойларда яшаган: 1928 йилгача Парижда, 1939-1960-йилларда Кубада яшаган.

-1930-йилларнинг биринчи ярмида Ҳемингуэй ижодида тушкунлик ҳамда ўйчанликни кўришимиз мумкин. Ушбу даврда ёзувчи умр йўлини қайта мулоҳаза қилишга, ижодида муайян бир йўналиш топишга уринади. Натижада «Пешиндан кейинг ўлим» (1932),«Ғолибга байроқ берилмайди» (1935) номли ҳикоялар тўпламлари нашр юзини кўради.

-Адибнинг эллик мингта сўздан, мутлақо «Э» ҳарфисиз ёзилган «Gadsby» асари унга яхшигина машҳурлик олиб келган.

-Ҳемингуэйнинг Америка адабиётига қолдирган мероси унинг услубидир: ундан кейин келган ёзувчилар ё тақлид қилган ёки ўзларини бу услубдан олиб қочишган. Унинг обрўси «Қуёш барибир чиқаверади» асари билан мустаҳкамлангандан сўнг, у биринчи жаҳон урушидан кейинги авлод вакилларининг матбуот котиби бўлиб, унга эргашиш услубини ўрнатди.

-Унинг китоблари 1933 йилда Берлинда «замонавий таназзул ёдгорлиги» сифатида ёқиб юборилган ва ота-онаси томонидан рад этилган.

-Машҳур асарлари:

«Чол ва денгиз»
«Алвидо, қурол»
«Қуёш барибир чиқаверади» ва бошқалар

Мери Ҳемингуэй 1965 йилда Ҳемингуэй жамғармасига асос солган ва 1970 йилларда эрининг қоғозларини Жон Кеннеди кутубхонасига совға қилган. 1980 йилда бир гуруҳ олимлар Мери Ҳемингуэй томонидан ҳадя қилинган ҳужжатларни баҳолаш учун йиғилишди ва кейинчалик Ҳемингуэй стипендиясини таъсис этиш ва қўллаб-қувватлашга содиқ бўлган Ҳемингуэй жамиятини туздилар. Ҳемингуэй шарафига санъат ва маданият соҳасидаги муҳим ютуқларни эътироф этиш учун кўплаб мукофотлар, жумладан, «Ҳемингуэй» фонди, «ПЕН» ва «Ҳемингуэй» мукофотлари таъсис этилган.

-1978-йилда совет астрономи Николай Черних томонидан кашф этилган кичик сайёра Ҳемингуэй шарафига номланади ва 2009 йилда Меркурийдаги кратер ҳам унинг шарафига номланди.

-Хемингуэй билан боғлиқ учта уй АҚШнинг тарихий жойлар миллий реэстрига киритилган:

•Валлон кўлидаги Эрнест Ҳемингуэй коттежи, Мичиган, 1968 йилда белгиланган;

•Ки-Вестдаги Эрнест Ҳемингуэй уйи, 1968 йилда белгиланган;

•Кетчумдаги Эрнест ва Мери Ҳемингуэй уйи, 2015 йилда белгиланган.

-Ҳемингуэйнинг Оак-Паркдаги болалик уйи ва Гаванадаги қароргоҳи ҳам музейга айлантирилган..

-Эрнест Ҳемингуэй 1960-йил, 2-июльда, Айдаҳо шататида вафот этган.



✈️Филология талабаси


-Магистрлик қалпоғи - талабалик рамзи.

-Очиқ китоб эса адабиёт рамзи.

-Қўлёзма шаклидаги ёзув эса, каналда эълон қилинадиган постлар муаллиф томонидан қайта ишланилиши тимсоли.

-Кучукча билан бошланган ёзув, канал ҳаволаси.



✈️Филология талабаси


«Сариқ матбуот»


«Сариқ матбуот» ибораси енгил-елпи мавзуларга ўч, кўпинча ёлғон-яшиқдан иборат материаллар берувчи тоши енгил матбуот нашрларига нисбатан ишлатилади. Унинг пайдо бўлиш тарихи эса қуйидагича: 1895 йил рассом Ричард Ауткоулт «The World» газетасида бир неча юмористик руҳдаги расмларини чоп эттиради. Ушбу расмлар ичида сариқ кўйлак кийган болакай ҳам бўлиб, унинг тилидан бир қатор кулгили гаплар берилади. Тез орада Американинг бошқа бир нашри — «New York Journal» ҳам худди шундай расмларни чоп эта бошлайди. Шундан кейин икки газета ўртасида сариқ кўйлакли болакай расмини ким биринчи чоп этгани масаласида кескин баҳс бошланади. Баҳс шундай қизғин кечадики, кўпчиликнинг диққатини тортади. Ва бундай бемаъни баҳсдан тўйиб кетган америкалик сиёсатшунос журналист Эрвин Уордеман 1896 йили мақола ёзиб, икки газетани нафрат билан «сариқ матбуот» деб атайди (сариқ кўйлакли болакай расмини назарда тутиб) ва шундан сўнг бу ибора бутун дунё журналистикасига кириб қолган.



✈️Филология талабаси


Барчамизга «1984» ҳамда, «Молхона» асарлари билан яхши таниш британиялик машҳур ёзувчи Жорж Орруэл ўлимига куни кеча 75 йил тўлди. Буюк британия қироллик зарбхонаси адиб хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2 фунт стерлинглик эсдалик танга чиқарилишини эълон қилди.

Танганинг бир тарафида адибнинг машҳур «1984» асаридан: «Big bro is watching you» (яъни, «катта оға сизни кузатмоқда») иқтибоси келтирилган. Тараф марказида эса, асарнинг бош рамзи саналмиш камерасимон кўз тасвири туширилган. Танга дизайни мохир рассом Генри Грей томонидан ишлаб чиқилган.

«Уйингизда ҳамма жойда жойлашган телефонлар ва камералар билан сиз ҳақиқатан ҳам томоша қилинаётганингизни тушунасиз... шунинг учун танга устидаги кўз ҳақиқий эмас, унинг кирпиклари йўқ, чунки мен уни монокуляр бўлишини хоҳлардим. Бу деярли ҳар доим сизга қарайдиган камера объэктивига ўхшайди»
дейди рассом, Қироллик зарбхонасининг расмий сайтида.


🟢Танганинг эксклюзив видеоси


✈️Филология талабаси


Джек Лондон

-Бугун унинг туғилган куни.

- АҚШлик ёзувчи.

-Асл исми Джон Гриффит Чейни, 1976-йилда, Сан-Францискода дунёга келган.

-Отаси уни тан олмаган, онаси Флора эса тарбиясини қул-энагага топшириб қўйган. Онасининг иккинчи турмуши омадли келади. АҚШ фуқаролик уруши фаҳрийси Джон Лондон бўлажак адибга ҳақиқий отага айланади.

-Мактабни битиргач, 14 ёшли Джек оиласининг қашшоқлиги сабаб ўқишни давом эттира олмайди. Заводдаги оғир ишдан сўнг эса, хеч қачон қора ишчи бўлмасликка қарор қилади. Энагасидан қарз сўраб кема сотиб олади ва дўстлари шериклигида ўғирланган денгиз маҳсулотларини таший бошлайди. Кейинчалик браконьерларга қарши курашувчи патрульга ишга киради.

-1893-йилди Японияга отланувчи саноат кемасига матрос бўлиб жойлашади. Бу сафардан олган таассуротлари натижасида ўзининг дастлабки «Япония соҳилларидаги тайфун» очеркини ёзади. «Олтин васвасаси» таъсирида Аляскага кетади, муваффақиятсиз қайтгач, ёзувчилик билан жиддий шуғуллана бошлайди. 1900-йилда «Бўри боласи» дастлабки ҳикоялар тўплами чоп этилади.

-Джек Лондон адабиёт ортидан миллион доллар ишлаб топган илк ёзувчидир. Кунига 14-15 соатлаб ёзувчилик билан банд бўлган.

-Икки бор уйланган. Биринчи аёлидан икки қизли бўлади. Алкоголь сабаб буйракларини касал қилади, оғриққа чидай олмай морфий қабул қилишга ўрганиб қолади ва доза ошириб юборишидан 1916-йил вафот этади.

Машҳур асарлари:

- «Ёввойилик чақириғи» (1903);
-«Денгиз бўриси» (1904);
-«Оқ сўйлоқ» (1906);
-«Мартин Идэн» (1909);
-«Уч қалб» (1920).




✈️Филология талабаси


Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек.

-Бугун унинг таваллуд топган куни.

-1905-йилда Тошкентда таваллуд топган.

-Асл исми Мусо Тошмуҳаммад ўғли ёки Тошмуҳаммедов.

-Академик, шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим, жамоат арбоби.

-Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

-Давтлаб, Оқмачит маҳалласидаги эски мактабда, кейинчалик Мунаввар қори Абдурашидхонов ташкил этган «Намуна» мактабида ўқиган.

-Олий таълимни дастлаб Ленинград халқ хўжалиги институтида олади, кейинчалик соғлиғидаги ўзгаришлар боисидан Тошкент университетида тугаллайди.

-Унинг камбағал оилада ўсгани ва интернатда тарбия олгани уни қатағондан қутқариб қолади.

-Ойбек илк ўзбек аёл кимёгари ва илк ўзбек аёл талабаси ҳисобланмиш, Зарифа Саидносированинг турмуш ўртоғи хисобланади.

-Ойбек ва Зарифа Саидносированинг ҳаёти вафо ҳамда чин муҳаббат устига қурилгани, Саидносированинг «Ойбегим менинг» асарида яхши ёритилган.

-Ойбек, эллигинчи йилларда қатағоннинг янги тўлқини боисидан инсултга чалинади ва 1968-йилда оламдан кўз юмади.

Романлари:

«Улуғ йўл»;
«Навоий»;
«Олтин водийдан шабадалар»;
«Қутлуғ қон»;
«Қуёш қораймас».



✈️Филология талабаси✅


«Йўқотилган авлод» вакиллари.

Гертруда Стейн томонидан илк бора ишлатилган бу ибора, биринчи жаҳон урушининг даҳшатли оқибатларидан сўнг дунёга келган «Йўқотилган авлод» адабий оқими ёзувчиларнинг урушдан кейинги изтироблари, маънавий тушкунликлари ва умидсизликларини ифодалайди. Қуйида шу даврнинг ёрқин намояндалари сифатида ўз асарларида инсон руҳиятига, давр муаммоларига теран назар ташлаган адиблар ҳақида баён этамиз:

-Эрнест Хемингуэй. «Қуёш барибир чиқаверади», «Чол ва денгиз», «Алвида,қурол» каби асарлари билан танилган. Унинг асарлари қисқа ва аниқ услуби, шунингдек, урушнинг руҳий оқибатларини тасвирлаши билан ажралиб туради.

-Френсис Скотт Фитсжералд «Буюк Гетсби» романи орқали шуҳрат қозонган. Унинг асарлари 1920 йиллардаги «Жазз даври» деб номланган даврнинг бойлиги ва нозик томонларини ўзида акс эттиради.

-Эрих Мария ремарк. «Уч оғайни», «Ғарбий фронтта ўзгариш йўқ» каби асврлар муаллифи. Асосан асарлари, совуқ уруш ва унинг инсониятда қолган ачорталраини ёритади.

-Гертруда Стейн. Ёзувчи ва санъат коллексионери бўлган. У ўзининг тажрибавий ва авангард услуби билан машҳур бўлган. «Алиса Б.Таклос автобиографияси» унинг машҳур асарларидан биридир.

-Эзра Паунд. Америкалик шоир ва танқидчи, замонавий адабиёт ривожига катта ҳисса қўшган. У ўзининг «Cантос» деб номланган эпик шеъри билан танилган.




✈️Филология талабаси


Бугун, «бахтли болалигимизнинг муаллифлари»дан бири, Халқ шоири, «Заковат» интеллектуал ўйинлари мадҳияси муаллифи Анвар Обиджонов таваллуд топган кун.

Қуйида шоирнинг самимий, юқори истеъдод ҳамда ажойиб ғайрат ила ёзилган ҳазил шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз:


Навоийга ўхшаш-чун,
Патдан қалам йўндирдим.
Чопон кийдим сал узун,
Бошга салла қўндирдим.

Сотиб олдим бир жуфт шам,
Вазирбоп пар ёстиқча.
Энди фақат талант кам -
Ва, хотин ҳам ортиқча)


✈️Филология талабаси


Жуброн Ҳалил Жуброн.

-Бугун унинг туғилган куни.

-Араб насронийларидан бўлган. Ёшлигидан руҳонийлар томонидан Инжилни ўқитиш мактабларида ўқиган.

-Асли Ливанлик бўлган, Америкалик араб ёзувчиси, файласуфи, рассоми ва шоири.

-Тўлиқ исми Жубран бин Ҳалил бин Миҳоил бин Саад Жубран.

-1883-йил, 6-январда Бишарида таваллуд топган.

-Ёшлигида рассомликка қизиққан, у дастлабки кўргазмасини 1910-йилдан кейин, Бостонда, «Dayʼs» студиясида ташкил этган.

-1923-йилда фалсафий характерда ёзилиб, 26 шеърий очеркдан ташкил топган «Пайғамбар» асари Жуброн Ҳалил ижодининг чўққиси ҳисобланади.

-Унинг ёш таржимон Шоҳрух Усмонов томонидан ўзбекчага таржима этилган қуйидаги асарлари бор:

-«Девона»;
-«Дарбадар»;
-«Қум ва кўприк».

-«Ал-Мустафо» асарини Шарифжон Аҳмад, «Қайрилган қанотлар» асарини Файзи Шоҳисмоил, адиб қаламига мансуб ҳикояларни эса Абдулҳамид Пардаев таржима қилган.

-Жуброн 1931-йилда, 48-ёшида Ню-Ёркдаги касалхонада вафот этган.

-Жасади Ливанга, ўз она шаҳри - Бишарига дафн этилган. У дафн этилган монастир «Марк Саркис музейи» деб аталади.


✈️Филология талабаси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ўткан кунлар»

Абдулла Қодирийнинг ҳудди шу номли асари асосида экранлаштирилган.



✈️Филология талабаси


Ушбу карикатурада бўйи «жайдари олмасига» етмаётган «пакана ошиқ»ни кўришимиз мумкин.
Фаҳмлаган бўлсангиз керак, гап «Анойининг жайдари олмаси», ҳамда «Пакананинг ошиқ кўнгли» асарлари муаллифи Эркин Аъзам ҳақида кетмоқда.



✈️Филолгия талабаси


Дунёдаги энг катта роман.

Жюл Ромен тахаллуси билан ижод қилган таниқли француз ёзувчиси, шеърий ва драматик асарлар муаллифи, олим Луи Анри Фаригул қаламига мансуб «Яхши ният элчилари» романи нашр қилинган адабий асарлар ичида энг каттаси ҳисобланади.
Роман 27 томдан иборат бўлиб, 1932-йилдан бошлаб 1946-йилгача чоп этилган. Ҳисоб-китобларга қараганда, ушбу эпик асарнинг ҳажми сал кам беш минг саҳифадан иборат бўлиб, ундаги сўзлар сони эса икки миллиондан ҳам ошиб кетган. Булардан ташқари мундарижа ва маълумотномаларнинг ўзи ҳам 150 та саҳифани ташкил этар экан.


✈️Филология талабаси


Суръатда аллақайси мўйловлик киши, «Дашт-у далаларда» гуллаган «Лолазор»ни пайхон қилмоқда. Ёнидаги кучукча, унинг «Дарвоза ёнидаги ит»и бўлса керак.

Фаҳмлаганингиздек, суръатдаги инсон Мурод Муҳаммад Дўст. Юқорида номлари қўштирноқ аро ёзилган асарлари эса, уни ўзбек адабий муҳитига олиб кирган, муаллифини машхур қилган асарларидир.


✈️Филология талабаси


Биласизми, дунёдаги энг қисқа шеър бу Арам Сароянинг сураъатда акс этган шеъри ҳисобланади. У бор-йўғи лотинча кичик «М» ҳарфининг тўрт оёқли версиясидир. Яна, шеър «Гиннеснинг рекордалари» китобига юқорида таъкидлаб ўтилган таъриф билан киритилган.


✈️Филология талабаси

114 0 2 15 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Инферно» (2016)

Ден Брауннинг «Инферно» романи асосида суратга олинган.

📥 Формат: 1080p
🔉 Аудио: Узб, Энг, Рус
🗒 Субтитр: Энг, Рус


✈️Филолгия талабаси


Инсон матонатининг ёрқин тимсоли - «Скафандр ва капалак».

Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Боббининг ушбу асарини варақлаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсултга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади. Гап шундаки, Бобби икки ой давомида кўзларини 200 000 маротаба пирпиратиб ўзининг «Скафандр ва капалак» автобиографик асарини яратади. Бахтга қарши, Жан-Доминик Бобби китоб нашридан икки кун ўтиб вафот этади.

Дунёнинг ўттизта тилига таржима қилинган бу асар бир неча йиллар бестселлерлар қаторидан тушмаган.



✈️Филология талабаси

Показано 20 последних публикаций.