Инсонни энг қаттиқ жароҳатланадиган аъзоси қалби бўлади. Бирор киши қорнингиз ёки оёқ-қўлингизга игна санчиганидан кўра кўзингизга санчигани оғирроқ ва азоблироқ бўлганидек, инсонга етказилган озорларнинг энг қаттиғи қалбга етказилгани бўлади. Арабларда “Аъзоларга етгазилган тиғларнинг жароҳати битиб кетади, тилни қалбга етказган жароҳати эса асло битмайди”, деган мақол бор.