2-қисм.
Саҳиҳ ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърожга чиққан кунлари аниқ айтилмаган. Бу борада турли ривоятлар мавжуд. Шунга кўра, Ражаб ойининг 27-куни тутиладиган рўзанинг фазилати ҳам бошқа кунларда тутиладиган нафл рўзанинг фазилати билан бир хил, деган эътиқод билан нафл рўза тутиш мумкин. Аммо ушбу кунни хослаб рўза тутиш бидъат ҳисобланади. Бу ҳақида уламолар: “Кимки Ражаб ойининг 27-кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади”, деганлар. Айрим жойларда вафот этган яқинларини хотирлаб ражаб ойида жонлиқ сўйиб эҳсон қилишга, ҳеч бўлмаганда кичикроқ дастурхон тузаб “ис” чиқаришга ҳаракат қиладилар. Бу ишга худди динимизда адо этиш буюрилган муҳим амалдек алоҳида эътибор қаратадилар. Бироқ бу каби маросимларни ўтказишнинг ҳеч қандай диний асоси йўқ. Зеро, ўтганларнинг руҳини шод этиш маъносида эҳсон қилиш бирор бир ойга хослаб қўйилган амал эмасдир.