Фарғона Бугун


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🏔Фарғона водийси учун ташкил этилган каналимизга хуш келибсиз!
Реклама бўйича: @fargonabugun_admin
Ўзингиз гувоҳ бўлган қизиқарли воқеа ва ҳодисаларни бизга юборинг: @fargonabugun_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#расмий_муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрида жарима майдонига олиб кирилган автомобил ҳайдовчисидан йўлланган мурожаат юзасидан


Жорий йилнинг  31 январь куни Марғилонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилган ҳамда 300 дан зиёд қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилган.

Дарҳақиқат, кўпгина ЙТХ ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига амал қилмаслиги ортидан содир бўляпти.

Агарда ушбу фуқаролар белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиб ҳаракатланганида, бу каби навбатлар вужудга келмасди.

Транспорт воситалари эгалари расмийлаштирилган жаримани тўлаб, ҳуқуқбузарликни бартараф этганидан сўнг, автомобиллар жарима майдонидан белгиланган тартибда олиб чиқилмоқда.

©Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ош ўз тарихи давомида ҳали бу даражада хўрланмаган бўлса керак😅

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оталар чойхонаси

30 га яқин отахонлар, ҳар сешанба куни йиғилишар экан. Оқибатларига кўз тегмасин😇

Гап навбати кимга келишини рўйхат ҳам қилиб қўйишган экан)

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🙋‍♀Хуллас қизларжонлар, энди қозонни оловда соатлаб қиздириб, қириб тозалашга ҳожат йўқ!

Чунки энда махсус тозаловчи гел бор. У билан қора қозонни осонгина оқартириб олиш мумкин.

💰Нархи: 69.000 сўм

БУЮРТМА БЕРИШ... 📦

👉
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР👈


✈️ Фарғонага учаётган самолётнинг двигатели ишламай қолди

Ўзбекистон авиакомпаниясига тегишли бўлган ушбу “Мадина - Фарғона” рейсидаги самолёт шошилинч равишда Туркманистон аеропортига қўнган.

👉 @FargonaBugun


❗️Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғинда 7 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди

ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 1 феврал куни соат 06:59да Фарғона шаҳар “А.Навоий” МФЙ, С.Темур кўчаси 39-в уйнинг хонадонларидан бири ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ёнғинга 3 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 07:02 да етиб бориб, соат 07:03 да ўраб олиниб, 07:05 да ёнғин батамом ўчирилган.

Содир бўлган ёнғинда юқори қаватлардаги қўшни хонадонларда нафас олишга яроқсиз ҳудудда қолиб кетган 7 нафар фуқаролар ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, дейилади хабарда.

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугундан «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бошланди

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг биринчи мавсуми 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 20 февралгача;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👉 @FargonaBugun


#диққат

❗️2 йиллик помидор консерваси истеъмолидан келинчак заҳарланиб вафот этди

Ботулизм вируси билан бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланган ва шифохонага мурожаат қилган, 3 нафари шифокорлар сайи харакати билан тузалган, 1 нафари эса 20 кун комада ётиб кеча вафот этибди.
Ҳодиса Шофиркон туманида бўлган.

Дўконлардан харид қилинган банкаларни албатта яроқлилик муддатига эътибор қаратинг.

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона — Қўқон йўлида рейд тадбирдари бўлиб ўтмоқда

Одам ташиш фаолияти билан шуғилланаётган автомашиналар ҳайдовчиларидан ҳужжатлари борлигини билиш ҳуқуқингиз борлигини унутманг!

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
54 авжига чиққан пайтлар...

Тушунган тушунди)

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аянчли автоҳалокат гувоҳлари...

30-январ куни Олтиариқ туманида BYD Song Plus Champion электромобили ва Дамас тўқнашди. Оқибатда корсатилган тиббий ёрдамга қарамай Дамас рулидаги вояга етмаган, 2007-йилда туғилган йигит шифохонада вафот этган.

👉 @FargonaBugun


❗️Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқариши мумкин

Хабар беришларича, "Миллий тикланиш" демократик партияси маҳкумларни тарбиялаш ва ахлоқ тузатиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Лойиҳага кўра, ўзини ўзи тарбиялаш ва тузалишга ҳаракат қилган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлар учун имтиёз
▪️ 1 та китоб ўқиб, имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин.
▪️ Йилига энг кўпи 10 та китоб ўқиш мумкин.

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айни дамда перевалдаги ҳолат экан...😍

👉
@FargonaBugun


❗️Бугун 1-февраль, қишнинг сўнги ойи бошланди!

Луқмону ҳакимдан сўрашибди:
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради?
— Феврал ойида.
— Нега?
— Чунки февраль ойи, 28 кундан иборат-да... 😅

👉 @FargonaBugun


“Cherry машинаси бор, аммо...” – муҳтож сифатида нафақа олаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди

Бош прокуратура 2024 йилда ўтказган назорат тадбирларида оиласида савдо дўкони, ўнлаб қорамоллари ёки шахсий автомобили бўлган ҳолда ижтимоий ёрдам маблағларини олиб келаётган минглаб оилалар реестрдан чиқарилди. Шунингдек, ўтган йилда ижтимоий аҳволи оғир бўлса-да, реестрга киритилмаган 5 мингдан ортиқ оила давлат ижтимоий ҳимоясига олинган.

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қувватга киришга ёрдам берадиган, шифобахш ва жуда мазали таом😋

Совуқ кунларда дармон бўлади)

Аёлларга юбориб кўйинг...

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍏Бу жиҳоздан ҳар бир уй бекасининг ошхонасида бўлиши керак деб ҳисоблайман!

Мева тозалагич — функцияларига гап йўқ. Менга айниқса олма ва нокнинг уруғини осонгина олиб ташлагани жуда ҳам ёқди!😍

💰Нархи: 87.000 сўм

БУЮРТМА БЕРИШ...📦

👉 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Марғилонда фуқаролар машинасини жарима майдонидан олишдаги камчиликларни бартараф этишда маъсуллардан ёрдам сўрамоқда...

👉 @FargonaBugun


🌙 🇰🇿 Қозоғистонда Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди.

Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади.

Шунингдек, Қадр кечаси 26-27 март оралиғига тўғри келади, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади.

Идора маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.

👉 @FargonaBugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1 февралдан нималар ўзгарди?

👉 @FargonaBugun

Показано 20 последних публикаций.